Andijon shaxar,
Chinobod ko`cha №21

0 (374) 226 00 05
anddon@mail.ru

Bosh sahifa

Фермерлар тажрибаси ёш тадбиркорлар учун ибрат

Фермерлар тажрибаси ёш тадбиркорлар учун ибрат

 

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ХЎЖАОБОД ТУМАНИДА “ЧОРВАЧИЛИК: ТУЯЧИЛИК ЙЎНАЛИШИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ САМАРАЛАРИ” МАВЗУСИДА КЎРГАЗМАЛИ-АМАЛИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ.

 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Андижон вилояти Кенгашининг Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлим ташаббуси билан “Агротранс маркетинг” фермер хўжалигида ташкил этилган тадбирда партия фаоллари, чорвачилик йўналишида тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган ва бошлаш арафасида турган ёшлар иштирок этди. 

– Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, тадбиркор ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият юритишларига, шунингдек, ўз тадбиркорликларини йўлга қўйишларига кўмаклашиш, – дейди ЎзЛиДеП Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Шуҳратбек Бозоров. – Қолаверса, бу борадаги мавжуд муаммо ва тўсиқларни бартараф этишга ёрдам бериш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш кўзда тутилган. 


Тадбир иштирокчилари дастлаб фермер хўжалигида туячиликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, хўжалик раҳбари Жаҳонгир Бозоровнинг фаолияти ва иш тажрибалари билан яқиндан танишди. Фаолиятини 2011 йилда бир нечта туя билан бошлаган “Агротранс маркетинг” фермер хўжалигида бугунги кунга келиб 60 бош туя боқилмоқда. Хўжаликда ўн нафардан зиёд киши меҳнат қилади. Уларнинг кўпчилигини ёшлар ташкил этади. 

Маълумки, туя сутининг шифобахш хусусиятлари жуда кўп. Ана шундан келиб чиқиб, хўжалик раҳбарининг саъй-ҳаракати билан туя сути ва доривор гиёҳлар ёрдамида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича фаолият олиб борувчи даволаш маркази барпо этилмоқда. Икки қаватли даволаш маркази тўлиқ ишга тушиши билан 80 нафар мижоз бир вақтнинг ўзида муолажа олиш имконига эга бўлади. Айни пайтда тадбиркор соғин туялар сонини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. 

 

uza.uz