Andijon shaxar,
Chinobod ko`cha №21

0 (374) 226 00 05
anddon@mail.ru

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши Б А Ё Н Н О М А С И № 1/16

Автор: Super User

«Andijondonmahsulot»  акциядорлик жамияти

акциядорларининг навбатдаги  умумий йиғилиши

Б А Ё Н Н О М А С И № 1/16

 

27 май 2016 йил         соат 15-00    Андижон шахри,

         Чинобод кўчаси 21-уй.

 

     Акциядорлик  жамиятининг  жами  акциялари сони 3 500 000 дона

     Акциядорлик жамиятининг жами овоз бериш хуқуқига эга акциялари сони 3 497 090 дона.

     Йиғилишда 3 168 030 та овозга  эга  акциядор ва уларнинг вакиллари иштирок этдилар.

     Йиғилиш ваколати  (кворум) - 90,59 фоиз.

 

Йиғилиш хайъати

  1. Норбоев Абдуназар – «Уздонмахсулот» АК вакили, жамият кузатув кенгаши раиси.
  2. Хожамбердиев Махамадкосим –  жамият кузатув кенгаши аъзоси.
  3. Ахмедов Бобиржон – жамият бошқарув раиси в.в.б.

 

Йиғилиш раиси: Норбоев Абдуназар – кузатув кенгаши раиси.

      Йиғилиш котиби: Шадманов Отабек Одилбекович – жамият ходими.

Саноқ комиссияси

  1. Хамидова Латифахон Фозиловна – жамият ходими.
  2. Саттарова Мадинахон Вахобжоновна – жамият ходими.
  3. Ғиёсов Ботиржон Музаффарович – жамият ходими.

 

ЙИҒИЛИШ  КУН  ТАРТИБИ  ВА  РЕГЛАМЕНТИ:

 

  1. Жамиятнинг 2015 йил якуни ва бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият бошқарувининг хисоботи.

          Маърузачи:  жамият бошқарув раиси в.в.б. Ахмедов Б.Б. - 10 минут.

  1. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар бўйича жамият бош хисобчисининг хисоботи.

          Ахборотчи:  жамият  бош хисобчиси К.Дадажонов - 5 минут.

  1. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича тафтиш комиссиясининг хулосасини тасдиқлаш.

          Ахборотчи:  жамият тафтиш комиссияси раиси Г.Ахмедов - 5 минут.

  1. Жамият Кузатув кенгашининг 2015 йил якуни бўйича хисоботини тасдиклаш.

          Ахборотчи: жамият кузатув кенгаши раиси  А.Норбоев - 5 минут.

  1. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича олган соф фойдаси тақсимоти тўғрисида.

          Ахборотчи: жамият КК мутахасиси Б.Гиёсов - 5 минут. 

  1. Жамият бошқарув раисини сайлаш.

          Ахборотчи: жамият кузатув кенгаши раиси  А.Норбоев - 5 минут.

  1. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган хакнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

          Ахборотчи: жамият бош хисобчиси К.Дадажонов - 5 минут.

  1. Жамиятнинг 2016 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.

          Ахборотчи: жамият бошқарув раиси ўринбосари Б.Юсупов - 5 минут.

  1. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

         Ахборотчи: жамият кузатув кенгаши раиси  А.Норбоев - 5 минут.

  1. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

          Ахборотчи: жамият кузатув кенгаши раиси  А.Норбоев - 5 минут.

  1. Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

                Ахборотчи: жамият хуқуқшуноси Р.Иргашев - 5 минут. 

  1. Жамиятнинг ички Низомларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

                Ахборотчи: жамият хуқуқшуноси Р.Иргашев - 5 минут. 

  1. Корпоратив бошкарув кодексни жорий килиш тугрисида.

          Ахборотчи: жамият КК мутахасиси Б.Гиёсов - 5 минут. 

  1. Жамиятга қарашли “Улугнор дон қабул қилиш” шахобчасини “Asaka don mahsulotlari” АЖ га ўтказиш тўғрисида.

          Ахборотчи: жамият бош хисобчиси К.Дадажонов - 5 минут.

 

Йиғилиш давомида музокаралар учун 5 минутдан.

           Савол-жавоблар учун 5 минутдан.

     Кун тартибидаги масала бўйича қарор қабул қилишга 15 минут вақт белгиланди..

 

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан жамият бошкарув раиси в.в.б. Б.Ахмедов сўзга чиқиб, жамиятнинг 2015 йил якуни ва бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича маъруза килди. (маъруза матни илова килинади)

            Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан жамият бош хисобчиси К.Дадажонов сўзга чиқди. У жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича йиллик баланси ва молиявий натижалар хисоботи билан акциядорларни таништирди. (йиллик баланс ва молиявий натижалар хисоботи  илова қилинади)

            Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан Г.Ахмедов 2015 йил якуни буйича жамият тафтиш комиссиясининг хисоботини ўқиб эшиттирди.

            Кун тартибидаги тўртинчи масала буйича йиғилиш раиси А.Норбоев жамият кузатув кенгаши томонидан 2015 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан хисобот берди.

            Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан Б. Ғиёсов сўзга чиқиб, жамиятнинг 2015 йил якуни буйича олган 189 790 000 сўм соф фойдасини кузатув кенгаши томонидан берилган тавсияга асосан қуйидагича таксимлашни таклиф қилди:

 

  • соф фойданинг 81%, яъни 154000 000 сўми акциядорларга дивиденд  учун;
  • соф фойданинг 5%, яъни 9 489 500 сўми “Уздонмахсулот” акциядорлик компания-сидаги дон махсулотлари корхоналарини ривожлантириш ва модернизациялаш фонди учун;
  • соф фойданинг 5%, яъни 9 489 500 сўми жамият захира капиталига;
  • соф фойданинг 9%, яъни 16 811 000 сўми ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун. 

 

            Кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан йиғилиш раиси А.Норбоев сўз олиб, Компаниянинг тавсиясига асосан хозирда жамият бошқарув раиси вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган Ахмедов Бобиржон Бахтияровични бошқарув раиси этиб сайлашни таклиф қилди.

            Кун тартибидаги еттинчи масала юзасидан жамият бош хисобсиси К.Дадажонов сўзга чиқиб, 2016 йилда жамиятга 3 та аудиторлик ташкилоти томонидан ўзининг тижорат таклифлари билан мурожаат қилганлигини айтди хамда ушбу аудиторлик ташкилотларининг номлари ва хизмат хақи таклифлари бюллетенларда кўрсатиб ўтилганлигини  гапириб ўтди.

            Кун тартибидаги саккизинчи масала юзасидан Б.Юсупов жамият бошқаруви томонидан 2016 йил учун тайёрланган бизнес-режани акциядорларга ўкиб эшиттирди хамда тасдиқлаб беришларни сўради.

Кун тартибидаги тўққизинчи хамда ўнинчи масалалар буйича  йиғилиш раиси А.Норбоев  жамият кузатув кенгаши хамда тафтиш комиссия аъзолигига қўйилган номзодларни  акциядорларга таништирди ва бюллетенлар орқали ўз муносабатларини билдиришларини сўради.

Кун тартибидаги ўн биринчи ва ўн иккинчи масала бўйича жамият хуқуқшуноси  сўзга чикди. У ўз сўзида «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига киритилган ўзгартиришлар билан йиғилиш қатнашчиларини таништириб ўтди хамда ушбу қонунга мос равишда жамият уставига хамда ички Низомларига  киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар матнини йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшиттирди.

Кун тартибидаги ўн учинчи масала буйича  Б.Ғиёсов жамиятда  корпоратив бошқарув одексини жорий этишга тайёргарлик кўриш ва жорий қилиш бўйича қилинган ишлар бўйича ахборот бериб, ушбу тайёрланган кодексини тасдиқлаб беришни акциядорлардан сўради.

 

 

 

Кун тартибидаги ўн тўртинчи масала юзасидан жамият бош хисобчиси К.Дадажонов Жамиятга қарашли “Улугнор дон қабул қилиш” шахобчасини “Asaka don mahsulotlari” АЖ га ўтказиш бўйича бухгалтерия миллий андозаларига тўғри келадиган вариантлари билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди. Ушбу масала бўйича сўзга чиққан йиғилиш қатнашчиси Б.Юсупов “Улугнор дон қабул қилиш” шахобчасини “Asaka don mahsulotlari” АЖ га бепул (текин) га ўтказишни таклиф қилди.

           Шундан сўнг кун тартибидаги масалалар бўйича овоз беришга ўтилди.

Акциядорларга тарқатилган бюллетенларда кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан ўз  муносабатларини билдиришлари сўралди.

Овоз бериш натижалари бўйича сўз саноқ комиссияси раиси Б.Ғиёсовга берилди.

(Саноқ комиссиясининг баёни илова килинади).

 

Кун тартибидаги масалалар буйича маърузачи ва музокарага сузга чиққанларнинг таклиф ва мулохазаларини хамда саноқ комиссиясиниг хулосасини эшитиб, акциядорларнинг умумий йиғилиши

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

  1. Жамиятнинг 2015 йил якуни ва бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият бошқарувининг хисоботи тасдиқлансин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3168030 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар бўйича жамият бош хисобчисининг хисоботи тасдиқлансин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3168030 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамиятнинг 2015 йил якуни буйича тафтиш комиссиясининг хулосаси тасдиқлансин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3168030 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамият Кузатув кенгашининг 2015 йил якуни бўйича хисоботи тасдиклансин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3168030 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича олган 189 790 000 сўм соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин:
  • соф фойданинг 81%, яъни 154000 000 суми акциядорлага дивиденд учун, яъни хар бир дона оддий ва имтиёзли акцияга 44 (қирқ тўрт) сўмдан дивиденд тўлашга ажратилсин;
  • соф фойданинг 5%, яъни 9 489 500 сўми “Уздонмахсулот” акциядорлик компания-сидаги дон махсулотлари корхоналарини ривожлантириш ва модернизациялаш фонди учун;
  • соф фойданинг 5%, яъни 9 489 500 сўми жамият захира капиталига;
  • соф фойданинг 9%, яъни 16 811 000 сўми ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун ажратилсин.

Дивидендларни тўлов шакли юридик шахсларга  пул ўтказиш йўли билан, жисмоний шахсларга нақд пул, пластик шаклда хамда бошка конуний йул оркали тўлансин ҳамда дивидендларни тўлаш муддати 2016 йил 27 июлга қадар қилиб белгилансин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3168030 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамият бошқарув раиси этиб Ахмедов Бобиржон Бахтиярович сайлансин, кузатув кенгаши билан ишга ёллаш тўғрисидаги мехнат шартномаси тузилсин хамда шартнома муддати кейинги йилда бўладиган навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиш кунига қадар этиб белгилансин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3168030 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун ташқи аудитори этиб «Кафолат Люкс» МЧЖ аудиторлик ташкилоти тасдиқлансин ва унинг хизмат хақини энг кўп миқдори 11 000 000 (ўн бир миллион) сўм қилиб белгилансин.

             Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3168030 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамиятнинг 2016 йил учун бизнес-режаси тасдиқлансин.

 

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3159515 овоз- 99,73%;  қарши: 8515 овоз - 0,27%; бетараф йўқ).

 

 

  1. Кумулятив овоз бериш натижаларига кўра қуйидаги шахслар жамият Кузатув кенгаши аъзолари этиб сайлансин:
  • Жумаев Нодир Жахонович– «Уздонмахсулот» АК вакили – 2510453 овоз;
  • Норбоев Абдуназар Норбой ўғли – «Уздонмахсулот» АК вакили– 2577433 овоз;
  • Журакулов Жовлон Абдирахманович–«Уздонмахсулот» АК вакили– 2510453 овоз;
  • Абдуллаев Росул Абдулазизович – «Уздонмахсулот» АК вакили– 2510453 овоз;
  • Ташматов Сардоржон Нуманджанович – «Агама» КК вакили– 3198473 овоз;
  • Хожамбердиев Махамадкосим Мамадумарович–«Агама»КК вакили– 3198472 овоз
  • Тошпулатов Дилшод Абдувахобович–«DIMINUR GROUP» вакили–3198473 овоз.

 

  1. Жамият тафтиш комиссиясига қуйидагилар сайлансин:
    • Туйчиев Равшан Хошимович –  «Уздонмахсулот» АК вакили;

      Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3168030 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  • Ахмедов Одилжон Гуламединович  – «Агама» КК вакили

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3165691 овоз – 99,93%,  қарши: 2339 овоз - 0,07%; бетараф йўқ)

 

  • Артиков Камилджан Фозилович – «Идрок» МЧЖ вакили

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3165691 овоз – 99,93%,  қарши: 2339 овоз - 0,07%; бетараф йўқ)

 

  1. Жамият Уставига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар матни тасдиклансин хамда белгиланган тартиб ва муддатларда  давлат рўйхатидан ўтказиш жамият бошкарувига юклатилсин.

      Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3168030 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамият ички Низомларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар матни тасдиклансин.

      Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3168030 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамиятда корпоратив бошқарув кодекси жорий этилсин хамда ушбу кодекс билан боғлиқ холда тайёрланган низомлар тасдиқлансин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади:2305957 овоз–72,79%арши 524809 овоз–16,56%.,бетараф 337264 овоз– 10,65 %.

 

  1. Жамиятга қарашли “Улугнор дон қабул қилиш” шахобчаси бепул (текин)га “Asaka don mahsulotlari” АЖ га ўтказилиши тасдиқлансин.

      Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3168030 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

 

Йиғилиш раиси:

 

А.Н.Норбоев

 

 

 

 

Котиби:

 

О.О.Шадманов

 

 

Баённома тайёрланган сана:   06 июнь 2016 йил.