Andijon shaxar,
Chinobod ko`cha №21

0 (374) 226 00 05
anddon@mail.ru

Моддий рағбатлантириш тўғрисида НИЗОМ

Автор: Super User

“ТАСДИҚЛАНГАН”

«Andijondonmahsulot»  АЖ

акциядорларининг

2019 йил “25” мартдаги
Умумий йиғилиш қарори

 

Кузатув кенгаши раиси

 

___________И.Н.Носиров

 

 

 

«Andijondonmahsulot» АЖ нинг Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, 2015 йил 31 декабрдаги Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссиясининг 9-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва локал актларга мувофиқ жамиятнинг Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низом Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзолари ўз вазифа ҳамда мажбуриятларини бажарганлиги учун моддий рағбатлантириш тартиби ва шартларини белгилайди.

3. Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

- асосий (ойлик) рағбатлантириш;

-  молиявий ҳисобот йилидаги жамиятнинг фаолият якунлари бўйича қўшимча рағбатлантириш;

- харажатларни қоплаш.

4. Рағбатлантириш деганда Кузатув кенгаши ҳамда Тафтиш комиссияси аъзоларига ўз вазифа ва мажбуриятларини бажарганлиги учун пуллик тўловлар тушунилади.

5. Рағбатлантириш ва қоплаш тўловлари жамият томонидан пул шаклида амалга оширилади.

6. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзолари ўз вазифа ва мажбуриятларини бажарганлигибўйича рағбатлантириш ва харажатларни қоплаш билан боғлиқ харажатлар жамиятнинг йиллик бизнес режасининг смета харажати қисмига киритилади.

7. Мазкур Низом билан белгиланган йил якуни бўйича қўшимча рағбатлантиришни тўлаш жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида жамият фаолияти якуни тасдиқланганидан сўнг амалга оширилади. Бунда,жамиятнинг соф фойда кўрсаткичлари бажарилишининг натижаси Бизнес-режа билан белгиланган параметрга нисбатан камида 100 фоизни ташкил этиши шарт. Шунингдек, жамият фаолиятининг корпоратив бошқарув тизимининг мустақил баҳолаш натижаси камида қониқарли бўлиши шарт.

Бунда, бўлиб ўтган йиғилишнинг 50 фоиздан ортиғида (сайлангандан бошлаб тўловларни амалга ошириш даври тугагунига қадар) узурли сабабларсиз қатнашмаган Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларига қўшимча рағбатлантириш амалга оширилмайди.

8. Қўшимча рағбатлантириш учун тўловни ҳисоблаш даври корпоратив йил ҳисобланади. Мазкур Низомда белгиланган тартибда Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларига қўшимча рағбатлантириш миқдорини ҳисоблаш мақсадида корпоратив йил деганда, жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида ушбу органлар аъзоларининг сайланган кунидан бошлаб ватегишли органнингКузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоси ваколатини (муддатидан олдин) бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган йиғилишнинг санаси билан тугатилган давр тушунилади.

9. Агар корпоратив йил давомида Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзолари ваколатини бекор қилиш ҳамда янги аъзоларини ушбу органларга сайлаш масаласи бўйича бир ва ундан кўпроқ акциядорларнинг умумий йиғилишлари ва Кузатув кенгаши йиғилишлари ўтказилган бўлса,кўрсатиб ўтилган органларнинг ҳар бир аъзосиниқўшимча рағбатлантириш ҳисоб-китоби ўз функция ва мажбуриятларини бажарган даврига мувофиқ амалга оширилади.

10. Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзолари йиллик рағбатлантириш миқдори жамият акциядорларининг умумий йиғилиши қарорига мувофиқ ўзгартирилиши мумкин. Жамият фаолияти самарадорлиги ва бизнес режа кўрсаткичларининг бажарилишига кўра, жамият акциядорларининг умумий йиғилишида Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини белгиланган миқдордан юқори қўшимча (йиллик) рағбатлантириш тўғрисидаги қарор қабул қилиниши мумкин.

11. Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясиаъзоларининг ўз функция ва мажбуриятларини бажаришда сарфлаган харажатлари тақдим этилган тегишли ҳужжатлар асосида қопланиши (тўланиши) зарур.

12. Агар Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзолари ўтказилган йиғилишларнинг камида 75 фоизида қатнашган бўлса, унинг қўшимча рағбатлантириш суммаси 25 фоизга камаяди.

 

2-боб. Кузатув кенгаши аъзоларига рағбатлантиришни
тўлаш тартиби

 

13. Ўз функция ва мажбуриятларини бажарганлиги учун Кузатув кенгашиаъзоларига (Кузатув кенгаши 1 нафар аъзоси ҳисобидан) асосий (ойлик) рағбатлантириш миқдори қуйидаги тартибда амалга оширилади:

- Кузатув кенгаши раисига ҳар ойда Ўзбекистон Республикасида белгиланганэнг кам ойлик иш ҳақининг 7 баробари миқдорида (рағбатлантиришни тўлаш санасига);

- Кузатув кенгаши аъзосига ҳар ойда Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 6 баробари миқдорида (рағбатлантиришни тўлаш санасига).

14. Молия ҳисобот йилида ўз функция ва мажбуриятларини бажарганлиги учун Кузатув кенгашиаъзоларига (Кузатув кенгаши 1 нафар аъзоси ҳисобидан) жамиятнинг йил якунлари бўйича қўшимча рағбатлантириш миқдори қуйидаги тартибда амалга оширилади:

- Кузатув кенгаши раисига - асосий ойлик рағбатлантириш суммасини (энг кам ойлик иш ҳақининг 7 баробаригача) Кузатув кенгаши раиси сифатида амалда ишлаган даврига (ойларга) кўпайтирган ҳолда;

- Кузатув кенгаши аъзосига - асосий ойлик рағбатлантириш суммасини (энг кам ойлик иш ҳақининг 6 баробаригача) Кузатув кенгаши аъзоси сифатида амалда ишлаган даврига (ойларга) кўпайтирган ҳолда.

 

3-боб. Тафтиш комиссияси аъзоларига рағбатлантириш суммаларини тўлаш тартиби

 

15. Ўз функция ва мажбуриятларини бажарганлиги учун Тафтиш комиссияси аъзоларига (Тафтиш комиссияси 1 нафар аъзоси ҳисобидан) асосий (ойлик) рағбатлантириш ҳар ойда Ўзбекистон Республикасида тўланадиган энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида (рағбатлантиришни тўлаш санасига) амалга оширилади.

16. Молиявий ҳисобот йилида ўз функция ва мажбуриятларини бажарганлиги учун Тафтиш комиссияси аъзоларига (Тафтиш комиссияси
1 нафар аъзоси ҳисобидан) жамиятнинг йил якунлари бўйича қўшимча рағбатлантириш миқдори асосий ойлик рағбатлантириш суммасини (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробаригача) Тафтиш комиссияси аъзоси сифатида амалда ишлаган даврига (ойларга) кўпайтирган ҳолда амалга оширилади.

 

4-боб. Якуний қоидалар

 

17. Мазкур Низом жамият акциядорларининг умумий йиғилишида тасдиқланиб, иштирок этаётган акциядорларнинг оддий кўпчилик овози билан тасдиқлангандан сўнг кучга киради.

18. Мазкур Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар Кузатув кенгашининг тақдимномасига биноан жамият акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан киритилади.