Andijon shaxar,
Chinobod ko`cha №21

0(374) 226 19 44
andijon-don@mail.ru

Yangiliklar

|

 

 

Экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига!

 

“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизим корхоналари томонидан истисно тариқасида маҳаллий тадбиркорлик субъектларига экспорт қилиш шарти билан биржа савдолари орқали буғдой сотилмоқда.


Буғдой 2019 йил 1 сентябргача 1 тоннасининг бошланғич нархи қўшилган қиймат солиғисиз 1610000 сўмдан, қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда 1932000 сўмдан сотилади.
Тадбиркорлик субъектларига “ноль” даражали қўшилган қиймат солиғи ставкасини қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 7 апрелда 2775-сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан қайтариб берилади.

 

Uzdon.uz

 

 

 

 

Давлатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ҳалқимиз орасида миллий  қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш,  республиканинг барча худудларида санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасининг

2019 йил 10 августдаги  672-ф-сон фармойиши қабул қилинган.

Мазкур Фармойиш ва “Ўздонмаҳсулот” АКнинг 2019 йил 15 август кунги 29 сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида

 

"Андижондонмаҳсулот" АЖ да 2019 йил 17-18 август кунлари умумхалк хашари ўтказилди