Andijon shaxar,
Chinobod ko`cha №21

0 (374) 226 00 05
anddon@mail.ru

Bosh sahifa

Дивиденд сиёсати тўғрисидаги Низоми

“Andijondonmahsulot” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2016 йил 27 майдаги навбатдаги йиллик умумий йиғилишида  тасдиқланган

              «Andijondonmahsulot» АЖ нинг "Дивиденд сиёсати тўғрисида"ги

Низоми

 

 

       Мазкур низом "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Қимматли қоғозлар бозоритўғрисида"ги қонунлари, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошкарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 9-сон баённомаси билан тасдиқланган "Корпоратив бошқарув кодекси", ЎзбекистонРеспубликасининг бошқа қонунчилик актлари ҳамда “Andijondonmahsulot” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда жамият деб юритилади) нинг Уставига мувофик ишлаб чикилган бўлиб, жамият томонидан қатъий риоя қилиниши шарт бўлган меъёрий ҳужжат ҳисобланади.

                                                      

                                                        I.Асосий тушунчалар.

Қимматли қоғозлар марказий  депозитарийси - депозитарийларда депо ҳисоб рақамлари бўйича эмиссиявий қимматли қоғозларни сақлаш, бундай қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш эмиссиявий қимматли коғозлар ҳаракати ягона тизимини таъминловчи давлат депозитарийси.

            Дивиденд - фойданинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг корхона ихтиёрида қоладиган ва акциялар ўртасида тақсимланиши керак бўлган қисми.

                                           

                                            II.Умумий қоидалар.

2.1.         Дивиденд сиёсати жамият ва жамият таркибидаги корхоналарнинг акцияларига тўланадиган дивидендлар ҳисоб-китобини юритиш ҳамда тўланган дивидендлар бўйича ҳисоботлар шаклларини тақдим этишни тартибга солади.

2.2.         Жамият акциялар бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт. Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул кўчириш йўли, ёки нақд пул маблағлари ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.

2.3. Дивиденд акциядорлар ўртасида, уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.

           

            III.Дивидендларни тўлаш муддатлари ва тўлаш тўғрисида қарор.

3.1.       Дивиденд жамият соф фойдасининг акциядорлар ўртасида тақсимланадиган қисмидир.

3.2.      Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари, ёки нақд пул ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.

3.3.      Жамият молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра, агар ушбу низом ва жамият уставида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, жойлаштирилган-акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

3.4.      Молиявий йилнинг якуний натижаларига кўратегишли давр тугагандан кейин жамият олти ой ичида дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

 

3.5.         Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳакида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилади.

3.6.         Дивидендларнинг миқдори жамият кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.

  1. Дивидендларни тўлаш тартиби.

4.1.        Дивидендлар жамиятнинг жамият тасарруфида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади.

4.2.Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби жамиятнинг уставида ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.

4.3.        Эгаси, ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси, ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолади.

4.4.       Жамият Ўзбекистон Республикаси норезидент акциядорининг ёзма талабига кўра унга ҳисобланган дивидендларни эркин айирбошланадиган валютага айирбошлаб, маблағларни норезидент акциядор тақдим этган банк ҳисобварағига ўтказиб бериши шарт.

4.5.        Жамият акциядорларининг реестридан олинган, жамият томонидан тасдиқланган кўчирма ҳамда жамият бухгалтериясининг ҳисобланган дивидендлар суммаси ва улар ҳисобланган сана тўғрисидаги маълумотномаси айирбошлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

4.6.        Акциядорларга дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг умумий йиғилщнини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган шахслар акциялар бўйича дивиденд олиш ҳуқуқига эга.

4.7.        Дивидендлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатларда жамиятнинг айби билан тўланмаган (олинмаган) тақдирда тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаларидан келиб чиккан ҳолда пеня ҳисобланади. Тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича ҳисобланадиган пенялар миқдори тўланмаган (олинмаган) дивидендлар миқдорининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.

4.8.        Акциядор жамият томонидан ҳисобланган дивидендлар ва пенялар тўланишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли. Акциядорнинг талаблари суд томонидан қаноатлантирилганда дивидендлар жамият томонидан тўланмаган тақдирда жамиятга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўловга қобилиятсизликни бартараф этиш, ёки банкрот деб эълон қилиш тартиб-таомили қўлланилади.

(53-модданинг матни Узбекистон Республикасининг 2015 йил29 декабрдаги УРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда- ЎР ҚҲТ, 2015й., 52-сон, 645-модда)

4.9.        Дивидендларни тўлашга доир чекловлар

Жамият:

жамият устав фондининг (устав капиталининг) ҳаммаси унинг таъсис этилиши чоғида тўлиқтўлаб бўлингунига қадар;

агар дивидендлар тўланадиган пайтда жамиятда банкротлик белгилари мавжуд бўлса, ёки жамиятда шундай белгилар дивидендларни тўлаш натижасида пайдо бўлса;

агар жамият соф активларининг қиймати унинг устав фонди (устав капитали) ва захира фонди суммасидан кам бўлса, акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамдадивидендлар тўлашга ҳақли эмас.

Ушбу моддада кўрсатилган ҳолатлар тугатилгач, жамиятҳисобланган дивидендларни акциядорларга тўлаши шарт.

4.10.     Жамият дивидендларнинг миқдорини улардан ундириладиган солиқларни инобатга олмаган ҳолда эълон қилади. Жамият тўланадиган дивидендлар миқдори тўғрисидаги маълумотларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солишбўйича ваколатли давлат органининг ва жамиятнинг расмий веб-сайтларида қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлардаэълон қилади.

 

4.11. Дивидендларга солиқсолиш солиқтўғрисидаги қонунҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади ва бунда солиқ солиш бўйича имтиёзлар белгиланиши мумкин.