Andijon shaxar,
Chinobod ko`cha №21

0 (374) 226 00 05
anddon@mail.ru

Bosh sahifa

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши Б А Ё Н Н О М А С И № 1/19

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти

акциядорларининг навбатдаги  умумий йиғилиши

Б А Ё Н Н О М А С И № 1/19

 

25  март  2019 йил        соат 11-00         Андижон шахри,      Чинобод кўчаси 21-уй.

 

     Акциядорлик  жамиятининг  жами  акциялари сони 3 500 000 дона

      Акциядорлик жамиятининг жами овоз бериш хуқуқига эга акциялари сони 3 497 090 дона.

     Йиғилишда 3 168 668 та овозга  эга  акциядор ва уларнинг вакиллари иштирок этдилар.

     Йиғилиш ваколати  (кворум) - 90,61 фоиз.

 

Йиғилиш хайъати

  1. Носиров Иброхимжон Нурмухамматович  –  жамият кузатув кенгаши раиси.
  2. Хожамбердиев Махамадкосим Мамадумарович  –  жамият кузатув кенгаши аъзоси.
  3. Ахмедов Бобиржон Бахтиярович – жамият бошқарув раиси.

 

Йиғилиш раиси: Носиров Иброхимжон Нурмухамматович – кузатув кенгаши раиси.

     Йиғилиш котиби: Кодыров Тохтасинжон Сабиржанович – жамият ходими.

 

Саноқ комиссияси

  1. Хамидова Латифахон Фозиловна – жамият ходими.
  2. Саттарова Мадинахон Вахобжоновна  – жамият ходими.
  3. Ғиёсов Ботиржон Музаффарович – жамият ходими.

 

ЙИҒИЛИШ  КУН  ТАРТИБИ  ВА  РЕГЛАМЕНТИ:

 

  1. Жамиятнинг 2018 йил якуни ва бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича  жамият бошқарув раисининг хисоботини тасдиқлаш.

          Маърузачи:  жамият бошқарув раиси Б. Ахмедов  - 10 минут.

  1. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.

          Ахборотчи:  жамият бош  хисобчиси  К. Дадажонов - 5 минут.

  1. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича тафтиш комиссиясининг хулосасини тасдиқлаш.

          Ахборотчи:  жамият тафтиш комиссияси раиси Г.Ахмедов - 5 минут.

  1. Жамият Кузатув кенгашининг 2018 йил якуни бўйича хисоботини тасдиклаш.

          Ахборотчи: жамият кузатув кенгаши аъзоси  М.Хожамбердиев - 5 минут.

  1. Жамият ташқи аудиторининг 2018 йил молия-хўжалик  якуни бўйича хулосасини тасдиқлаш.

          Ахборотчи: «Кафолат Люкс» МЧЖ АТ  аудитори  Х.Мехмонов - 5 минут. 

  1. Жамиятнинг 2018  йил якуни бўйича олинган соф фойда таксимоти тўғрисида.

          Ахборотчи:  жамият  ходими -  Б. Гиёсов - 5 минут.

  1. Жамият Кузатув кенгаши билан бошқарув раиси ўртасида тузилган ишга ёллаш хақидаги мехнат шартномаси муддатини бир йилга узайтириш  тўғрисида.

          Ахборотчи: «Уздонмахсулот» АК вакили  И.Носиров - 5 минут.

  1. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган хакнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

          Ахборотчи:  жамият бош  хисобчиси  К. Дадажонов - 5 минут.

  1. Жамиятнинг 2019 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.

          Ахборотчи: жамият иқтисодчиси О.Шодмнов - 5 минут.

  1. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

          Ахборотчи: «Уздонмахсулот» АК вакили  И.Носиров - 5 минут.

  1. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

          Ахборотчи: «Уздонмахсулот» АК вакили  И.Носиров - 5 минут.

 

 

  1. Жамиятга автотранспортлар сотиб олиш тўғрисида.

               Ахборотчи:  жамият бош  хисобчиси  К. Дадажонов - 5 минут.

  1. Жамият Уставини янги тахрирда тасдиклаш.

    Ахборотчи:  жамият юристи Р.Иргашев – 5 минут.

  1. Жамиятнинг “Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рагбатлантириш тугрисида” ги  низомини тасдиклаш.

             Ахборотчи:  жамият юристи Р.Иргашев – 5 минут.

 

Йиғилиш давомида музокаралар учун 5 минутдан.

           Савол-жавоблар учун 5 минутдан.

     Кун тартибидаги масала бўйича қарор қабул қилишга 15 минут вақт белгиланди.

 

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан жамият бошкарув раиси Б.Ахмедов сўзга чиқиб, жамиятнинг 2018 йил якуни ва бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича  маъруза килди. (маъруза матни илова килинади)

            Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан жамият бош хисобчиси К.Дадажонов сўзга чиқди. У жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича йиллик баланси ва молиявий натижалар хисоботи билан акциядорларни таништирди. (йиллик баланс ва молиявий натижалар хисоботи  илова қилинади)

            Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан жамият тафтиш комиссияси раиси Г.Ахмедов 2018 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг хисоботини ўқиб эшиттирди.

            Кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича кузатув кенгаши аъзоси М.Хожамбердиев жамият кузатув кенгаши томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан хисобот берди.

            Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан “Кафолат Люкс” МЧЖ АТ аудитори Х.Мехмонов сўзга чиқиб,  2018  йил якуни бўйича жамиятга берилган аудитор хулосасини ўқиб эшиттирди.

            Кун тартибидаги олтинчи  масала юзасидан жамият ходими Б.Гиёсов сўзга чиқиб, кузатув кенгашининг тавсиясига асосан,  2018 йил якуни бўйича олинган 4 621 738,0 минг сум  соф фойданинг 4 621 621,6 минг сумини утган йилдаги  зарарни коплашга, 116400 сумини жамиятнинг имтиёзли акцияларига 40 сўмдан  дивиденд тўлашни  таклиф қилди.

            Кун тартибидаги еттинчи масала юзасидан «Уздонмахсулот» АК вакили  И.Носиров сўз олиб, Компаниянинг тавсиясига асосан жамият Кузатув кенгаши билан бошқарув раиси Ахмедов Бобиржон Бахтиярович ўртасида тузилган ишга ёллаш тўғрисидаги мехнат шартномаси муддатини бир йил муддатга узайтиришни таклиф қилди.

            Кун тартибидаги саккизинчи масала юзасидан жамият бош хисобчиси К.Дадажонов сўзга чиқиб, 2019 йил учун  жамиятга 3 та аудиторлик ташкилоти томонидан ўзининг тижорат таклифлари билан мурожаат қилганлиги, ушбу аудиторлик ташкилотларининг тулик номлари ва хизмат хақи таклифлари бюллетенларда кўрсатиб ўтилганлиги тўғрисида гапириб, йиғилиш қатнашчиларига ушбу масалада ўз фикрларини билдиришларини сўради.

            Кун тартибидаги тўққизинчи масала юзасидан О.Шодмонов жамият бошқаруви томонидан 2019 йил учун тайёрланган бизнес-режани акциядорларга ўкиб эшиттирди хамда тасдиқлаб беришларни сўради.

Кун тартибидаги ўнинчи хамда ўн биринчи масалалар бўйича  «Уздонмахсулот» АК вакили  И.Носиров жамият кузатув кенгаши хамда тафтиш комиссия аъзолигига қўйилган номзодларни  акциядорларга таништирди ва бюллетенлар орқали ўз муносабатларини билдиришларини сўради.

Кун тартибидаги ўн иккинчи масала юзасидан жамият иктисодий масалалар буйича директори Б.Юсупов сўзга чиқиб, жамиятнинг зарурий эхтиёжидан келиб чикиб, колаверса бугунги кунда мавжуд  автотранспорт воситаларининг эскирганлигини хисобга олиб, жамиятга  4 та юк автомобили хамда 3 та енгил автомобиллар сотиб олишга рухсат беришни сўради.

Кун тартибидаги ўн учинчи масала бўйича жамият юристи Р.Иргашев, амалдаги конун талабларига мос келадиган янги тахрирдаги жамиятнинг устав лойихаси билан таништирди.

 

 

Кун тартибидаги ўн туртинчи  масала бўйича хам жамият юристи Р.Иргашев сўз олиб, жамиятнинг “Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рагбатлантириш тугрисида” ги  низомини укиб эшиттирди хамда ушбу низомни йигилиш катнашчиларидан тасдиклаб беришларини сўради.

           Шундан сўнг кун тартибидаги масалалар бўйича овоз беришга ўтилди.

Акциядорларга тарқатилган бюллетенларда кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан ўз  муносабатларини билдиришлари сўралди.

Овоз бериш натижалари бўйича сўз саноқ комиссияси раиси Б.Ғиёсовга берилди.

(Саноқ комиссиясининг баёни илова қилинади).

 

Кун тартибидаги масалалар бўйича маърузачи ва музокарага сўзга чиққанларнинг таклиф ва мулохазаларини хамда саноқ комиссиясиниг хулосасини эшитиб, акциядорларнинг умумий йиғилиши

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

  1. Жамиятнинг 2018 йил  якуни ва бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият бошқарувининг хисоботи тасдиқлансин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3 168 668 овоз – 100%, қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия баланси, ва молиявий натижалари тасдиқлансин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3 168 668 овоз – 100%, қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамиятнинг 2018 йил якуни буйича тафтиш комиссиясининг хулосаси тасдиқлансин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3 168 668 овоз – 100%, қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамият Кузатув кенгашининг 2018 йил якуни бўйича хисоботи тасдиқлансин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3 168 668 овоз – 100%, қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамият ташқи аудиторининг 2018 йил молия-хўжалик  якуни бўйича берган хулосаси тасдиқлансин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3 168 668 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича олинган соф фойда таксимоти тасдиклансин, яъни

соф фойданинг 4 621 621,6 минг суми  утган йилдаги  зарарни коплашга йуналтирилсин.

116400 суми жамиятнинг имтиёзли акцияларига 40 сўмдан  дивиденд тўлашга ажратилсин.

Дивидендларни тўлов шакли юридик шахсларга  пул ўтказиш йўли билан, жисмоний шахсларга нақд пул, пластик карточкага пул утказиш хамда бошқа қонуний йул оркали тўлансин ҳамда дивидендларни тўлаш муддати 2019 йил 25 майга қадар қилиб белгилансин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3 168 668 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамият Кузатув кенгаши билан бошқарув раиси Ахмедов Бобиржон Бахтиярович ўртасида тузилган ишга ёллаш хақидаги мехнат шартномаси муддати бир йилга узайтирилсин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3 168 668 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун ташқи аудитори этиб энг куп овоз олган Тошкент ш. «Иктидор Аудит Информ» МЧЖ аудиторлик ташкилоти тасдиқлансин ва унинг хизмат хақини энг кўп миқдори 12 800 000 (ўн икки миллион саккиз юз минг) сўм қилиб белгилансин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3 162 613 овоз–99,81%, қарши:6055 овоз – 0,19%, бетараф йўқ).

 

  1. Жамиятнинг 2019 йил учун бизнес-режаси тасдиқлансин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3 168 668 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

 

  1. Кумулятив овоз бериш натижаларига кўра қуйидаги шахслар жамият кузатув кенгаши аъзолари этиб сайлансин:

10.1.            Носиров Иброхимжон Нурмухамматович–«Уздонмахсулот» АК вакили – 3 570 831 овоз;

10.2.            Норбоев Абдуназар Норбой ўғли – «Уздонмахсулот» АК вакили – 3 002 947 овоз;

10.3.            Камилов Аброр Анварович– «Уздонмахсулот» АК  вакили – 3 002 296 овоз;

10.4.            Абдуллаев Росул Абдулазизович – «Уздонмахсулот» АК вакили – 3 002 296 овоз;

10.5.            Ташматов Сардоржон Нуманджанович – «Агама» КК вакили – 3 193 917 овоз;

10.6.            Хожамбердиев Махамадкосим Мамадумарович–«Агама»КК вакили – 3 059 228 овоз;

10.7.            Тошпулатов Дилшод Абдувахобович–«DIMINURGROUP»  вакили – 3 349 161 овоз;

 

  1.  Жамият тафтиш комиссиясига қуйидагилар сайлансин:

            11.1.   Дияров Акбар Саиткулович –  Вазирлар Махкамаси вакили.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3 168 668 овоз – 100%, қарши, бетараф йўқ).

 

             11.2.  Киличев Туроншох Дилшод угли  – «Уздонмахсулот» АК вакили

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3 168 668 овоз – 100%, қарши, бетараф йўқ).

 

             11.3.  Турдиев Хамидулло Лутфуллаевич – «Агама» КК вакили.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3 168 668 овоз – 100%, қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамиятга  4 (турт) дона юк автомобили хамда 3 (уч) дона енгил автомобил сотиб олишга рухсат берилсин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3 168 668 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамиятнинг янги тахрирдаги Устави тасдиклансин.  Ушбу Уставни белгиланган тартиб ва муддатларда давлат руйхатидан утказиш жамият бошкарувига юклатилсин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3 168 668 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамиятнинг “Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рагбатлантириш тугрисида” ги  Низоми тасдиклансин. 

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3 168 668 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

 

Йиғилиш раиси:

 

И.Н.Носиров

 

 

 

 

Котиби:

 

Т.С. Кодыров

 

 

Баённома тайёрланган сана:   01 апрель   2019 йил.