Andijon shaxar,
Chinobod ko`cha №21

0(374) 226 19 44
andijon-don@mail.ru

October 2019

23 October 2019

Қишлоқ хўжалигида агрокимёвий хариталар ишлаб чиқишнинг аҳамияти ортмоқда

Қишлоқ хўжалигида агрокимёвий хариталар ишлаб чиқишнинг аҳамияти ортмоқда

 “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда минерал ўғитларга эҳтиёжни аниқлаш учун тупроқ агрокимёвий таҳлиллари асосида агрокимёвий хариталар ишлаб чиқишнинг аҳамиятига бағишланган брифинг ўтказилди.

 Унда соҳа мутахассислари томонидан бу борада олиб борилаётган ишлар юзасидан атрофлича маълумот берилди. Илмий тадқиқотлар натижаларига кўра, минерал ўғитлардан доимий фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалик экинлари етиштириладиган майдонларда ҳар 4 йилда бир маротаба тупроқ агрокимё изланиш ишлари бажарилиб, агрокимёвий хариталар ишлаб чиқилиши белгиланган. Айнан агрокимёвий харита – суғориладиган экин ерлари тупроқларининг қишлоқ хўжалик экинлари учун зарур бўлган озуқа моддалари (ҳаракатчан фосфор, алмашувчан калий ва гумус) билан таъминланганлик ҳолатини белгиловчи ҳужжат ҳисобланади.

Читать далее

Бу йилги сайловда хориждаги барча Ўзбекистон фуқаролари иштирок этади

Бу йилги сайловда хориждаги барча Ўзбекистон фуқаролари иштирок этади

 Илгари хориждаги сайловчилар рўйхатига фақатгина консуллик рўйхатига кирган фуқаролар киритилган, бу эса, кўплаб юртдошларимиз сайлов жараёнларидан четда қолганини англатади. 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этишга доир конституциявий ҳуқуқи мустаҳкамланган.

 Бу ҳуқуқ яшаш жойидан қатъий назар ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқаросига тегишлидир.

Читать далее

Ўзбекистон Президенти Ҳиндистоннинг Гужарат штати делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Ҳиндистоннинг Гужарат штати делегациясини қабул қилди

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 октябрь куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Ҳиндистон Республикаси Гужарат штати бош вазири Вижай Рупани бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.


Президентимиз меҳмонларни самимий қутлар экан, Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик изчил ривожланаётгани, дўстлик ва стратегик шериклик мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидлади. 

Читать далее

09 October 2019

«Andijondonmahsulot» АЖ акциядорлари диққатига!

 Э Ъ Л О Н

«Andijondonmahsulot» АЖ акциядорлари диққатига!

 «Andijondonmahsulot» АЖ акциядорларининг 2004-2018 йил якунлари буйича утказилган навбатдаги йиллик умумий йиғилиш карорларига кура, жамиятнинг оддий ва имтиёзли акцияларига хисобланган дивидендларни уз вактида олмаган акциядорлар дивидендларни олиш учун Андижон шахри, Чинобод кўчаси, 21-уй манзилдаги жамиятнинг бухгалтерия булимига учрашингиз суралади. Дивидендлар жисмоний шахсларга накд пул, пластик карточкасига утказиш оркали туланмокда. Юридик шахсларга хисоб ракам оркали пул утказиш йули билан туланмокда. Жисмоний шахслар паспорт, ИНН-раками ва пластик карточкаси (мавжуд булса) билан келишлари шарт.

Читать далее