Andijon shaxar,
Chinobod ko`cha №21

0(374) 226 19 44
andijon-don@mail.ru

boshqaruv nizomi

Written by Super User

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамиятиакциядорларининг 2016 йил 27 майдаги     навбатдаги йиллик  умумий йиғилишида

 

«Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н»

 

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти

                       Бошқаруви (ижроя органи) тўғрисида

 

      НИЗОМ

                                            (янги таҳрирда)

 

I. УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР

1.    Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун), бошқа қонун ҳужжатлари ва «Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти(кейинги ўринларда - жамият) Устави асосида ишлаб чиқилган.

2.      Ушбу Низом жамиятнинг коллегиал ижроия органи - Бошқарувнинг мақоми, ваколат доираси ва фаолиятини ташкил этиш тартибини, Бошқарув ишини, унинг аъзоларини сайлаш (тайинлаш), шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

3.       Бошқарув жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилади ва жамиятнинг бошқарув органи ҳисобланади.

4.       Бошқарув жамият кузатув кенгаши ва акциядорларнинг умумий йиғилишига ҳисобдордир.

               II. БОШҚАРУВ ВА БОШҚАРУВ РАИСИНИНГ ВАКОЛАТ ДОИРАСИ

5.     Бошқарувнинг ваколатига жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг ёки жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар бундан мустасно.

6.       Бошқарув акциядорлар умумий йиғилишининг ва жамият кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.

7.  Бошқарув ваколатига қуйидагилар киради:

Кузатув кенгаши ва акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқиладиган масалаларни кўриб чиқиш;

Жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

Жамиятнинг аффилланган шахслар билан тузиши кўзда тутилаётган битимларни ўрганиш;

Жамият акциядорларининг арз ва эътирозларини кўриб чиқиш;

Жамиятга суд даъволари тақдим килиниши билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш;

Жамиятнинг йиллик бизнес-режалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

Жамиятнинг истиқбол ривожланишининг асосий йўналишлари лойиҳасини ишлаб чиқиш;

Жамият фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

маркетинг тадқиқотларини ўтказиш;

Жамият кундалик фаолиятининг қонун ҳужжатларида назарда тутилганбошқа масалаларини кўриб чиқиш.

8.         Бошқарув раиси жамият фаолиятининг барча масалаларини мустақил равишда ҳал қилади, акциядорлар умумий йиғилишининг ёки жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган, шунингдек жамиятБошқарувиқарор қабул қиладиган масалалар бундан мустасно.

9.  Бошқарув раисининг ваколатига қуйидагилар киради:

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва жамияткузатув кенгаши қарорларининг ижро этилишини ташкил этади;

Жамият кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун Жамият фаолиятига доир масалалар юзасидан ички меьёрий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритади;

акциядорларнинг амалдагиқонун ҳужжатларида кўзда тутилган ахборот олиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш, дивидендлар тўлови бўйича барча ҳуқуқларига амал килинишини  таъминлайди;

Жамият мол-мулки ва пул маблағларини қонун ҳужжатларида ва Жамият ички меъёрий ҳужжатларида назардатутилгантартибда тасарруф қилади;

Жамият номидан шартномалар, контрактлар ва бошқа битимлар тузади;

Жамият номидан ишончномалар беради;

Ўзбекистон Республикаси банкларида ҳисоб раками ва бощка ҳисобларни очади;

Жамиятда бухгалтерия ҳисобинииг ташкил этилиши, ҳолати ва ишончлилиги, тегишли органларга ҳар йилги ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботлар, шунингдек жамиятнинг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида акциядорларга, кредиторларга жамияг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида тақдим этилишини ташкил этади;

 давлат статистика ҳисоботи ва бухгалтерия ҳисоботини тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;

штатларни тасдиқлайди, уларни малакали кадрлар билан тўлиқлигини таъминлайди,

ходимлар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузади ва уларни тугатиш (бекор қилиш) тўғрисида қарор қабул қилади;

раис ўринбосарлари ва Бошқарув аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, жамият фаолиятига оид масалаларни ҳал қилишда уларнинг ваколатларини белгилайди;

жамиятнинг филиаллари ёки ваколатхоналари, шўъба ва тобе хўжалик жамиятлари раҳбарларини тайинлайди;

жамиятнинг барча мансабдор шахслари ва ходимлари бажариши шарт бўлган буйруклар, фармойишлар, кўрсатмаларни чиқаради, шунингдек ўзининг ваколати доирасига кирувчи масалаларга оид йўриқномалар ва бошқа ички ҳужжатларни тасдиқлайди;

жамиятнинг бўлимлари ва бошқа таркибий бўлинмалари низомларини тасдиқлайди;

жамият ходимларига нисбатан амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган интизомий жазо чораларини қўллайди;

ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлайди, лавозим иш ҳақлари, уларга устамаларни, турли қўшимча тўловларни белгилайди, жамият ходимларини рағбатлантиради, моддий ёрдам кўрсатади, шунингдек, жамият ходимларини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида компенсация тўловларини ўрнатади;

ишлаб чиқариш зарурияти ёки Ҳукумат қарорлари ва топшириқларидан келиб чиққан ҳолда баъзи масалалар бўйича ўз ваколатларини маълум муддатга ўрнатилган тартибда бошқарув раисининг ўринбосарига ёки бошқарув аъзоларининг бирига ўтказади;

жамоа музокараларида ва жамоа шартномаларини тузишда жамият номидан иш кўради, иш берувчи вакилларининг жамоа музокараларида қатнашишини таъминлайди, жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларни бажаради;

жамият ходимларидан ички тартиб қоидалари, жамиятда амалда бўлган бошқа қоидаларнинг, шунингдек меҳнат шартномаси шартларининг бажарилишини талаб қилади. Жамият ходимлари томонидан меҳнат интизоми бузилган ҳолларда жамият ходимларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллайди;

жамият ходимларнинг хизмат вазифалари белгилаб берилган "Лавозим йўриқномалари"ни тасдиқлайди;

жамият кундалик фаолиятининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа масалаларини ҳал этади.

10. Бошқарув раиси хар чоракда жамият Кузатув кенгаши олдида жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан ҳисобот беради.

11.     Бошқарув раиси акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида молия йили якунларига кўра жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот беради.

III. БОШҚАРУВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

12.    Бошқарувнинг сон таркиби жамиятУставига асосан 5 (беш) кишини ташкил этади.

13.   Бошқарувнинг сон таркиби Бошқарув вазифалари бир ходим томонидан имкони борича кўп бажарилиши, бошқарув девонини қисқартириш, жамиятни бошқаришда бир-бирини такрорловчи бўғинларнинг тугатилиши ва у билан боғлиқ бошқарув харажатларининг қисқариши принципларидан келиб чиқиб белгиланади.

14. Бошқарув раиси Бошқарув кошида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ижро этувчи аппарат тузади.

15.    Бошқарув таркибига Бошқарув раисидан ташқари бошқарув раисининг ўринбосари, бош бухгалтер ва асосий таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари кириши мумкин.

16.    Бошқарув раиси жамият фаолиятидаги ўзгаришлар ва ишлаб чиқариш эҳтиёжи муносабати билан жамият Бошқаруви таркибига қўшимча номзодлар бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.

17.      Жамият Кузатув кенгаши Бошқарув аъзолигига номзодларни кўриб чикади.

Жамият Бошқаруви аъзолигига номзод жамиятга ўзининг жиноий жавобгарликка тортилганлиги фактлари тўғрисида маълум қилиши шарт.

18.   Жамият Бошқаруви аъзолигига номзодлар ўзларинииг номзодлари кўриб чиқилаётганда, Кузатув кенгаши мажлисида иштирок этишлари мумкин.

19.  Жамият Бошқаруви аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш Кузатув кенгаши томонидан шахсий тартибда амалга оширилади.

20.      Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзолари бир йил муддатга сайланади (тайинланади), уларни сайлаш (тайинлаш) тўғрисидаги қарор Кузатув кенгаши томонидан оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

21.    Кузатув кенгаши томонидан Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзоларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисидаги қарор қабул қилингандан кейин Бошқарув раиси ва ҳар бир Бошқарув аъзоси билан ёллаш тўғрисида меҳнат шартномаси тузилади.

22.        Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзолари билан меҳнатга ёллаш шартномасининг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинади.

Шартнома жамият номидан жамият Кузатув кенгашининг раиси ёки Кузатув кенгаши ваколат берган шахс томонидан имзоланади. Жамият Бошқаруви раиси билан тузиладиган шартномада унинг жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши ва жамият Кузатув кенгаши олдида берадиган ҳисоботларининг даврийлиги назарда тутилиши зарур.

23.         Бошқарув аъзолари лавозим йўриқномасида белгилаб берилган ваколатлар, улар билан тузилган меҳнат шартномаси шартлари, акциядорларнинг умумий йиғилиши, жамият Кузатув кенгашининг қарорлари, Бошқарув қарорлари ва Бошқарув раисининг фармойишлари доирасида иш тутади.

24.    Жамият Кузатув кенгаши Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзолари билан тузилган шартномани, агар улар жамият Уставини қўпол тарзда бузса, ёки уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жамиятга зарар етказилган бўлса, ёки жамиятнинг йиллик бизнес-режасининг тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилмаса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.

Жамият Кузатув кенгаши Уставга асосан жамият Бошқаруви раиси ва Бошқарув аъзолари билан тузилган шартномани улар шартнома шартларини бузган такдирда тугатишга ҳақли.

Кузатув кенгаши томонидан жамият Бошқаруви раиси ёки Бошқарув аъзосининг ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул килинган такдирда, Жамият Бошқаруви раиси ёки Бошқарув аъзосининг ваколатларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги масала ўша йиғилишнинг ўзида ҳал этилиши, ёхуд жамият Бошқаруви раиси, ёки Бошқарув аъзоси вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни тайинлаган ҳолда Кузатув кенгашининг яқин орадаги йиғилишида кўриб чиқиш учун қолдирилиши мумкин.

IV. БОШҚАРУВНИНГ ИШ ТАРТИБИ

25.    Жамият Бошқаруви мажлисларини ўтказишни Бошқарув раиси ташкил этади, у жамият номидан барча ҳужжатларни ҳамда жамиятБошқаруви мажлиси баённомаларини имзолайди, жамиятБошқаруви ўз ваколат доирасида қабул килган қарорларга мувофик жамият номидан ишончномасиз иш юритади.

26.   Бошқарув мажлислари зарур ҳолларда, бироқ бир ойда камида бир марта ўтказилади.

Бошқарув мажлисини ўтказиш учун кворум жамиятБошқарувига сайланган аъзолар сонининг камида етмиш беш фоизини ташкил этади.

27.    Бошқарув томонидан Кузатув кенгаши, ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиладиган масалалар мажбурий тартибда Бошқарув мажлисида олдиндан муҳокама этилади.

28.   Жамият Бошқарувининг фикр-мулоҳазалари ҳақида Кузатув кенгашида ва акциядорларнинг умумий йиғилишида Бошқарув раиси, ёки у томонидан ваколат берилган Бошқарув аъзоси ахборот беради ва ҳимоя қилади.

29.  Бошқарув мажлисини Бошқарув раиси, ёхуд кўриб чиқилаётган масалалар тегишлилиги бўйича унинг ўринбосари олиб боради.

30.   Бошқарув мажлисида қарорлар мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Мажлисда ҳозир бўлган Бошқарув аъзоларининг овозлари тенг бўлган такдирда Бошқарув раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

32.  Бошқарув мажлисида баённома юритилади.

Бошқарув мажлисининг баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;

мажлисда ҳозир бўлган Бошқарув аъзолари рўйхати;

мажлиснинг кун тартиби;

овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари (мажлисда иштирок этган ҳар бир Бошқарув аъзосининг овоз бериш натижасини кўрсатган ҳолда);

қабул килинган қарорлар.

33.  Бошқарув мажлислари баённномаларидан кўчирмалар:

Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларига, уларнинг талабига кўра;

бошқа мансабдор шахслар ва аудиторлик ташкилотига, уларнинг сўровлари бўйича фақат Бошқарув раисининг рухсати билан;

амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа шахсларга ва органларга (шу жумладан давлат органларига) берилади.

34.     Бошқарув мажлисларининг баённомалари бир нусхада тузилади ва мажлисда ҳозир бўлган барча Бошқарув аъзолари томонидан имзоланади.

35.Бошқарув мажлисларининг баённомалари Жамиятда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда сақланади.

V. БОШҚАРУВ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ  ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

36.  Бошқарув раиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

з ваколатига тегишли масалалар бўйича мустақил равишда қарорлар қабул қилиш;

-жамият номидан ишончномасиз иш юритиш, бошқа ташкилотлар ва органлар билан ўзаро муносабатларда унинг манфаатларини ифодалаш;

-жамиятКузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этиш;

-жамиятКузатув кенгашининг розилигига кўра бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларида лавозимга эга булиш;

ақ олиш.

-Бошқарув раиси қонун ҳужжатларига мувофик бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

37.  Бошқарув раиси мажбуриятларига қуйидагилар киради:

з мажбуриятларини у билан тузилган меҳнат шартномаси шартларига мувофик тегишлитарздабажариш;


кциядорларнинг умумий йиғилиши ва жамиятКузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил қилиш ва назорат қилиш;

-жамиятнинг йиллик бизнес-режаси кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш;

-жамиятнинг йиллик бизнес-режаси бажарилишининг бориши тўғрисида жамият Кузатув кенгаши олдида ҳар чоракда ҳисобот бериш;

-жамиятнинг ҳисобот молия йилидаги фаолият якунлари бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши олдида йиллик ҳисобот бериш;

-акциядорларнинг амалдаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ахборотларини олиш, акциядорларнинг умумий йиғилишларида иштирок этиш, дивидендлар ҳисоблаш ва тўлаш бўйича барча ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш;

-қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамият фаолияти тўғрисидаги ахборотни тегишли тарзда ошкор этилишини назорат қилиш;

-жамиятнинг молия-хўжаликк фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни жамиятнинг Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси, ёки жамият аудитори талабига кўра тақдим этилишини таъминлаш;

ошқарув мажлисларини ўтказишни ташкил этиш;

-жамият таркибий тузилмаларининг самарали ҳамкорлик юритишини таъминлаш;

-жамият шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;

-жамиятда бухгалтерия ҳисобининг ташкил этилиши, ҳолати ва ишончлилиги, тегишли органларга йиллик ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботлар ўз вақтида тақдим этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;

-давлат статистика ҳисоботи ва бухгалтерия ҳисоботини тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;

-жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг сақланишини таъминлаш;

-жамият фаолияти тўғрисидаги махфий ахборотни ошкор килмаслик;

-жамиятни малакали кадрлар билан таъминлаш, жамият ходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан энг яхши фойдаланиш чораларини кўриш;

-қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ масалаларнинг ҳал этилишини таъминлаш;

-жамият фаолиятида қонун ҳужжатлари, жамиятУстави, ушбу низом ва жамиятнинг бошқа ички ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

ошқарув раиси қонун ҳужжатларига мувофик бошқа мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.

38.   Бошқарув раисининг аниқҳуқуқлари ва мажбуриятлари у билан тузилган меҳнат шартномасида келишиб олинади.

39.  Бошқарув аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

жамиятБошқаруви йиғилишларида шахсан иштирок этиш, мажлисда муҳокама этилаётган ҳар қандай масала муҳокамаси бўйича сўзга чиқиш;

зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариш учун жамият фаолиятига тааллуқли ҳужжатлардан фойдаланиш имконига эга булиш;

жамият фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш бўйича таклифлар киритиш;

жамиятУставига ўзгартириш ва/ёки қўшимчалар киритиш ва жамиятнинг ички ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритиш;

ҳақ олиш;

Бошқарув аъзолари қонун ҳужжатларига мувофик бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.

40.                        Бошқарув аъзолари мажбуриятларига қуйидагилар киради:

з мажбуриятларини улар билан тузилган меҳнат шартномаси шартларига мувофик тегишли тарзда бажариш;

-Бошқарув раисига ёки бошқарув йиғилишларида ўзларига юклатилган топшириқлар ҳолатибўйича ахборотлар бериш;

-жамият фаолияти тўғрисидаги махфий ахборотни ошкор килмаслик;

-жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг сақланишини таъминлаш;

ошқарув аъзолари қонун ҳужжатларига мувофик бошқа мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.

41.     Бошқарув аъзоларининг аниқ ҳуқуқлари ва мажбуриятлари улар билан тузилган меҳнат шартномасида келишиб олинади.

42.        Бошқарув раиси ва бошқарув аъзолари жамиятнинг аффилланган шахслари ҳисобланади.

Бошқарув аъзоси аффилланган шахс ҳисобланган такдирда, у жамият билан битим тузишда аффилланган эканлиги тўғрисида тузилиши кутилаётган битим ҳақидаги маълумотларни, шу жумладан битимда ииггирок этаётган шахслар, битим предметитўғрисидаги маълумотларни, тегишли шартноманинг муҳим шартларини батафсил кўрсатган ҳолда, ёзма билдириш юбориш орқали жамиятни хабардор этиши шарт.

43.     Бошқарув аъзолари шахсий манфаатлари учун Бошқарувнинг у, ёки бу қарорларни қабул қилишига бевосита, ёки билвосита таъсир кўрсатиш ҳуқуқига эга эмас.

44.      Бошқарув аъзолари жамиятнинг имкониятлари (мулкий ёки номулкий ҳуқуқлар, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлар, жамиятнинг фаолияти ва режалари тўғрисидаги ахборот)дан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.

VI. БОШҚАРУВ  АЪЗОЛАРИНИНГ  ЖАВОБГАРЛИГИ

45.            Бошқарув аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларини бажаришда жамият ва унинг акциядорлари манфаатларини кўзлаб иш тутишлари зарур.

46.    Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзолари қонун ҳужжатларига мувофик жавобгар бўлади.

Агар бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади.

47.      Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган, ёки ушбу қарорга қарши овоз берган Бошқарув аъзолари жавобгар бўлмайди.

48.   Жамият, ёки у жойлаштирган акцияларнинг хаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик килувчи акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан жамиятБошқаруви раиси ёки Бошқарув аъзоси устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.

49.    Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзолари жамият томонидан тузилаётган битимларда аффилланган эканликлари тўғрисидаги ахборотни сир тутганликлари учун жавобгар бўлади.

50.    Бошқарув аъзолари уларга хизмат мавқие билан берилган ҳуқуқлардан ўзлари меҳнат ёки қариндошлик муносабатларида бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг мақсадлари ва манфаатлари йўлида фойдаланмасликлари зарур.

51.    Бошқарув аъзолари жамият мол-мулкини тасарруф қилишдан шахсий фойда кўриш бўйича ҳаракатларга йўл қўймаслиги зарур.

52.   Бошқарув аъзолари ўз вазифаларини бажармаганлиги, ёки зарур даражада бажармаганлиги натижасида жамиятга етказилган зарар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамият олдида жавобгар бўлади.

VII.  БОШҚАРУВ АЪЗОЛАРИГА ХАҚ  ВА ЙИЛЛИК  МУКОФОТ

ТЎЛАШ  ТАРТИБИ

53.   Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ ҳолда ҳар чорак якуни бўйича қатъий белгиланган миқдорда ҳақ (рағбатлантириш) ва йил якуни бўйича йиллик мукофот тўланади.

54.     Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзоларига ҳақ (рағбатлантириш) тўлаш Кузатув кенгашининг жамият фаолияти самарадорлигидан келиб чиққан ҳолда ҳар чорак якуни бўйича қабул қиладиган қарорига мувофиқ амалга оширилади.

55.   Жамият йиллик "Бизнес-режаси" кўрсаткичлари (лизинг хизмати ҳажми, ялпи даромад, соф фойда)нинг чорак якуни бўйича бажарилиши Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзоларига ҳақ (рағбатлантириш)  тўлаш учун мажбурий шарт ҳисобланади.

56.   Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзоларига ҳар чоракда тўланадиган ҳақ (рағбатлантириш)  жамиятнинг ҳисобот молия йилидаги соф фойдаси ҳисобидан ・浯蒻 籵 碯 ҳқ瑙竟_ ・қ蒡 チⅹқ瑩 頌_ 籵 チⅹқ瑩 瓏鉋湜 ク・璧 ғ萵肛 濵・萵 瑤瑣齏琅_.

57.                Бошқарув аъзоларига тўланадиган хар чораклик ҳақ  (рағбатлантириш)нинг миқдори Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган жамият йиллик "Бизнес-режаси"нинг смета-харажат қисмида назарда тутилади ва қуйидаги миқдорларда тақсимланади:

                 Бошқарув раисига - ҳар чоракда, республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 30 (ўттиз) баравари миқдорида;

            Бошқарув аъзоларининг ҳар бирига - ҳар чоракда, республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 24 (йигирма тўрт) баравари миқдорида.

58.                                    Бошқарув раиси ва аъзоларига тўланадиган ҳар чораклик ҳақ (рағбатлантириш)нинг миқдори акциядорлар умумий йиғилишининг қарори асосида мазкур "Низом"га ўзгартириш киритиш орқали ўзгартирилиши мумкин.

59.                Бошқарув раиси ва аъзоларига тўланадиган ҳар чораклик ҳақ (рағбатлантириш) мазкур "Низом" акциядорлар умумий йиғилиши қарори асосида тасдиқланганидан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб тўланади.

60.                                  Мукофот пули Бошқарув раиси ва аъзоларига бир йилда бир марта жамият молиявий-хўжалик фаолиятининг якунлари бўйича жамият томонидан "Бизнес режа"да белгиланганидан ортиқча соф фойда олинганлиги учун берилади.

61.                    Бошқарув раиси ва аъзоларига тўланадиган мукофот пули жамиятнинг йиллик "Бизнес-режаси"да белгиланганидан ортиқча олган соф фойдасининг 10 фоизи миқдорида белгиланади ва у қуйидагича тақсимланади:

-Бошқарув раисига - жамиятнинг йиллик "Бизнес-режаси"да белгиланганидан ортиқча олинган соф фойдасининг 2,6 фоизи миқдорида;

                 -Бошқарув раисининг ўринбосарига - жамиятнинг йиллик "Бизнес- режаси"да белгиланганидан ортиқча олинган соф фойдасининг 2,0 фоизи миқдорида;

                -қолган Бошқарув аъзолари ҳар бирига - жамиятнинг йиллик "Бизнес- режаси"да белгиланганидан ортиқча олган соф фойдасининг 1,8 фоизи миқдорида.

62.    Мукофот пуллари суммаси акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарори билан соф фойдани тақсимлаш масаласини кўриб чиқишда тасдиқланади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўз қарорини қабул қилишда заруриятга қараб жамиятнинг молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, Бошқарув раиси ва аъзоларига тўланадиган мукофот пули миқдори ва тақсимотини ушбу "Низом"нинг 61-бандида белгиланган кўрсаткичларга нисбатан ўзгартириши мумкин.

 

VIII. ЯКУНИЙ  ҚОИДАЛАР

63.          Ушбу Низом акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.

64.       Ушбу Низомга амалдаги қонун ҳужжатлари ўзгартирилганлиги ва жамият Уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин.

65.         Ушбу Низомга киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.

 

 

 

 

Category: