Andijon shaxar,
Chinobod ko`cha №21

0(374) 226 19 44
andijon-don@mail.ru

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига Россияда талаб ортмоқда

Written by Super User

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ошириш энг муҳим вазифалардан бири этиб белгиланган эди. 


Бу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг экспорт ва инвестицияларни кенгайтириш масалалари бўйича лойиҳаси, Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази, Санкт-Петербург шаҳри маъмуриятининг ташқи алоқалар қўмитаси ташаббуси билан “Ўзбекистон ва Россия: ҳудудларнинг ўзаро ҳамкорлиги истиқболлари” мавзуида онлайн анжуман ташкил этилди. 



Тадбирда маҳаллий Кенгаш депутатлик гуруҳи аъзоларининг иштирок этиши тадбиркорларнинг экспортга йўналтирилган фаолиятини фаоллаштиришдаги мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш имконини беради. 

Таъкидланишича, Ўзбекистон ва Россиянинг савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлигини кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлашга кўмаклашишга қаратилган ушбу тадбирга Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко катта қизиқиш билдирган. 

Россиялик иштирокчиларнинг фикрига кўра, бундай учрашувлар ўзбекистонлик тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри алоқалар ва ҳамкорликни ўрнатиш ҳамда ривожлантиришга хизмат қилади. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва логистика, Ўзбекистонда етиштириладиган сифатли ва табиий маҳсулотларни россиялик истеъмолчилар дастурхонига етказиш соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш учун ўзига хос янги имкониятлар эшигини очади. 

Анжуман дўстона ва ишчан руҳда ўтди. Ўзбекистонлик мева-сабзавот ҳамда озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилари, хусусан, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси «Ўзшаробсаноат» акциядорлик жамияти вакиллари Россия бозорларига сифатли маҳсулотларни етказиб бериш имкониятини намойиш этди. Шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини Россия бозорига “яшил йўлак” тизими орқали етказишни кенгайтириш учун қулай шароитлар яратиш, савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

 

Нурилло Насриев, ЎзА

 

 

Category: