Andijon shaxar,
Chinobod ko`cha №21

0(374) 226 19 44
andijon-don@mail.ru

korporativ maslaxatchi

Written by Super User

 

 

 

«Andijondonmahsulot»акциядорлик жамияти акциядорларининг 2016 йил 27 майдаги навбатдаги умумий йиғилиш баёни билан

«Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н»

 

 

 

 

«Andijondonmahsulot» АЖ

 “Корпоратив бошқарув маслахатчиси

лавозими тўғрисида” ги

 

 НИЗОМ

 

 

Андижон – 2016 йил

 

 

 

I. Асосий тушунчалар.

 

1.1.        «Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти «Корпоратив маслахатчи” лавозими “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни   талабларидан келиб чиқиб ташкил этилган.

 

1.2.        «Корпоратив маслахатчи кейинги матнда «Маслахатчи» Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун талабларига биноан иш олиб боради.

 

1.3.        «Маслахатчи» жамият Кузатув кенгашининг қарори асосида тайинланади ва тўғридан тўғри жамият Кузатув кенгашига бўйсинади.  Маслахатчига тўланадиган иш ҳақи ва бошқа тўловлар жамият Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

 

1.4.        «Маслахатчи» жамият Кузатув кенгаши йиғилишлари ўтказиладиган оралиқ вақтда Кузатув кенгашининг расмий вакили хисобланади.

 

1.5.        Корпоратив бошқаришнинг асосий мақсади жамиятда  қонун устуворлиги таъминланишини, ижтимоий адолат мезонларига риоя қилиниши,акциядорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини химоя қилишдан иборатдир.

 

II.               Маслахатчининг асосий вазифалари.

 

 

2.1.        Жамиятда корпоратив бошқарув тизимига таъалуқли, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Махкамасининг қарорлари, фармонлари ва улар томонидан қабул қилинган бошқа меъёрий хужжаатларни  ижро этилишини ташкиллаштириш.

 

2.2.        Жамият акциядорлари умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг мажлис қарорлари бажарилишини ва ижросини таъминланишини назорат қилиш.

 

2.3.        Жамият акциядорлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улардан келиб тушадиган ариза ва шикоятларни кўриб чиқиб қонун доирасида чора кўришни сўраб, жамият Кузатув кенгаши ёки ижро этувчи органига тақдим қилиш.

 

2.4.        Кузатув кенгаши қарорларини жамият ижро этувчи органига шунингдек, ижро этувчи орган мурожаатларини Кузатув кенгашига етказилишини таъминлаш.

 

2.5.        Жамият акциядорларининг умумий йиғилишлари ва Кузатув кенгашининг йиғилишларида баённома юритиш.

 

2.6.        Жамият акциядорларининг умумий йиғилишлари ва Кузатув кенгаши йиғилишлари ўтказилиши учун зарур хужжатлар ва материалларни тайёрлаш.

 

2.7.        Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши йиғилишлари қарорларини қонунда белгиланган тартибда акциядорларга етказилишини таъминлаш.

 

III.  Маслахатчининг ҳуқуқлари

 

    3.1   Жамият ижро этувчи органидан;

-         Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қонунлари,Қарорлари, Фармойишлари, акциядорларнинг умумий йиғилишлари ва Кузатув кенгаши йиғилиш қарорларини бажарилишини таъминлаш,

-         акцияларга хисобланган дивидендларни ўз вақтида тўланишини,

-         тасдиқланган бизнес режа кўрсаткичларини бажарилишини,

-         иш ҳақидан қарздорликларни ўз вақтида тўланишини,

-         дебитор ва кредитор қарздорликларни мониторинг олиб боришини кузатиш ва кузатув кенгашига ахборот бериш;

-         жамият ижро этувчи органидан, корпоратив бошқарув фаолиятини амалга оширишда фойдаланиш учун бухгалтерия хисоботлари ва бўлимлардан зарур хужжатларни олиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

 

IV. Меҳнатга ҳақ тўлаш.

 

4.1.      Маслахатчининг меҳнатига тўланадиган 1 (бир) ойлик иш ҳақи миқдори штатлар жадвалига кўра белгиланади.

4.2.      Маслахатчига жамият ходимлари билан бир қаторда мукофот, моддий ёрдам берилади ва 24 (йигирма тўрт) кунлик меҳнат таътили берилади.

 

 

V. Маслахатчининг бошқа бўлинма ва ташкилотлар

билан алоқаси.

 

5.1.                  Корпоратив Маслахатчи ўз фаолиятини қонуний ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида қуйдаги бўлимлар ва бошқа ташкилотлар билан алоқада иш олиб боради;

-         «Ўздонмахсулот»АК –хусусийлаштириш бўлими,

-         Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази Андижон вилоят бошқармаси,

-         Марказий депозитария ёки унинг вилоятдаги трансфер агенти,

-         Жамиятга хизмат кўрсатувчи депозитарийси,

-         Жамият кузатув кенгаши,

-         Жамият тафтиш комиссияси,

-         Жамият ички аудит хизмати,

-         Жамият ижро органи,

-         Ташқи аудит хизмати,

 

5.2.                  “Маслахатчи” ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг харакатдаги қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ва қонун ости хужжатларига асосланиб олиб боради.

lasP�ooЏ� `�yle='margin-top:0cm;margin-right:1.0pt;margin-bottom: 0cm;margin-left:1.0pt;margin-bottom:.0001pt;text-indent:22.0pt;line-height: normal;background:transparent'>Ушбу модданинг саккизинчи қисмида кўрсатилган ахборотни ўз ичига олган хулоса акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида эшитилади. Активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлган жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади.

 

Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир. Жамиятнинг ички аудит ҳизмати жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан қонун ҳужжатларига, жамият уставига ва бошка ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.

Жамиятнинг ички аудит хизмати ўз фаолиятини, агар қонунда ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофик амалга оширади.

 

 

 

 

Category: