Андижон шахар,,
Чинобод кўча №21

0 (374) 226 19 44
anddon@mail.ru

Автор: Super User
Категория:

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти

акциядорларининг 2016 йил 27 майдаги

навбатдаги йиллик  умумий йиғилишида

 

«Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н»

 

        «Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти

Ички назорат тўғрисидаги

Низом

                  

 

  1. Умумий қоидалар

Мазкур ички назорат тўғрисидаги низом (кейинги матнларда низом деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, «Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти (кейинги матнларда жамият деб юритилади) Устави, корпоратив бошқарув кодекси ва жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларига асосланган.

Ушбу низом ички назорат тизимининг мақсад ва вазифаларини, унинг ишлаш принципларини ҳамда жамият ва шахсларнинг ички назоратдаги жавобгарлигини белгилайди.

Низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш жамиятнинг умумий йиғилиши қарори билан тартибга солинади.

 

  1. Ички назорат механизмини жорий этиш ва унинг мақсадлари

Самарали ички назорат механизмларини жорий қилиш мақсадида жамият:

-     кузатув кенгаши тўғрисидаги низомда унинг таркибига мустақил аъзоларни киритиш талабларини акс эттиради;

-     кузатув кенгашига ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тартиби ва шартларини белгилаш ҳамда бу борада қарор қабул қилиш ҳуқуқини факат акциядорларнинг умумий йиғилиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган доирада, бу ҳақда барча акциядорлар учун маълумотларни ошкор этган тарзда беради;

-     акциядорлар умумий йиғилиши қарорига асосан, ҳар йили мустақил профессионал ташкилотлар — маслаҳатчиларни жалб этган ҳолда бизнес-жараёнлар ва лойиҳаларнинг жамият ривожланиш мақсадларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказади;

-     жамият самарали ички назорат тизимини жорий қилишнинг асосий мақсадини барча акциядорлар, шу жумладан, миноритар акциядорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашни белгилайди; ижроия органининг аффилланган шахслар билан ва йирик битимларни мустақил амалга ошириши учун жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни аниқлаш масаласини акциядорларнинг умумий йиғилишида муҳокама қилинишини таъминлайди;

-     жамиятнинг ички аудит хизматига ички назоратни, шу жумладан, 50 фоиздан зиёд улуши жамиятга тегишли бўлган юридик шахслар билан ўтказилган операциялар устидан назоратни амалга ошириш ваколатини беради;

-     жамият таркибига кирувчи ташкилотларнинг бошқарув органлари йиғилишларида ўзининг вакилларини жамият номидан овоз бериш тартибини белгилайди; жамият умумий йиғилишида иштирок этувчи шахсга шундай шахс ҳисобидан ўзи тўлдирган бюллетень нусхасини олиш имконини беради;

-     жамият ижро органидан мунтазам равишда жамият таркибига кирувчи корхоналар фаолияти юзасидан уларнинг тасдиқланган бизнес-режасига мувофик, бажарилган ишлар ва эришилган кўрсаткичлар тўғрисида ҳисобот талаб қилади;

-     жамият ички назорат органи (тафтиш комиссияси ва ички аудит хизмати)нинг кузатув кенгаши, акциядорлар умумий йиғилиши, миноритар акциядорлар қўмитаси (агар мавжуд бўлса) ва акциядорлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

     III. Ички назорат тизимини шакллантириш

жамиятда самарали ички назорат тизимини жорий қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши "Ички назорат тўғрисидаги низом"ни тасдиқлайди.    У  қуйидагилардан иборат бўлади:

- жамиятнинг ички назорат органи таркибига ҳамда унинг

аъзолари малакасига талаблар;ички назорат тизими тўғрисидаги ҳисобот таркиби ва уни шакллантириш регламенти;

жамият ички назорат органи тизими самарадорлигини бахолаш учун мустақил профессионал ташкилотлар маслаҳатчиларни жалб қилиш тартиби;

- Ички назорат органи ишини мониторинг қилиш механизмлари тавсифи, унинг аъзоларига тўланадиган компенсация ва мукофот пулларини ҳисоблаш тартиби.

"Ички назорат тўғрисидаги низом" жамият ходимлари, бошқарув ва назорат органи аъзолари учун риоя этилиши мажбурий бўлган ҳужжат ҳисобланади.

жамият "Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом" талабларига мувофиқ, кузатув кенгаши таркибига биттадан кам бўлмаган (аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган) мустақил аъзо киритади.

Қуйидагилар жамият кузатув кенгашининг мустақил аъзоси бўлиши мумкин:

(I)   сўнгги беш йил мобайнида жамият, унинг шўъба ва аффилланган корхоналарида ишламаган шахслар;

(II)   жамият, унинг шўъба ва аффилланган корхоналари акциядори бўлмаган шахслар;

(III)   жамият, унинг шўъба ва аффилланган корхоналари билан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш хақининг беш минг баравари миқдоридан юқори суммага тегишли шартномага эга бўлган йирик мижозлари ёки мол етказиб берувчилари билан боғлиқ бўлмаган шахслар;

(IV)    жамият, унинг шўъба ва аффилланган корхоналари билан хизмат кўрсатиш юзасидан шартномага эга бўлмаган шахслар;

(V)    жамият, унинг шўъба ва аффилланган корхоналари раҳбарлари бўлган ёки сўнгги беш йил мобайнида шундай лавозимларда ишлаган шахснинг оила аъзоси бўлмаган шахслар;

(VI)    жамиятни назорат қилувчи шахс (ёки жамият устидан жамоа тарзида назорат олиб борувчи гурух ва/ёки ташкилот аъзоси) бўлмаган шахслар;

(VII)   жамият билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома орқали боғлиқ бўлмаган ва жамиятнинг сохаси бўйича юқори турувчи ташкилоти (жамият) ёки йирик акциядорининг ҳодими бўлмаган шахслар.

Жамиятнинг молия-ҳўжалик фаолиятини назорат қилиш учун жамият уставига мувофик акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга тафтиш комиссияси (тафтишчи) сайланади.

Жамият тафтишчисига ёки тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади. Айни бир шахс айни бир жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига (тафтишчиликка) кетма-кет уч мартадан ортик сайланиши мумкин эмас.

Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ваколат доираси ушбу қонун ва жамият устави билан белгиланади.

Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) фаолият кўрсатиш тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган низомда белгиланади.

Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ёзма талабига кўра жамият ижроия органида мансабни эгаллаб турган шахслар жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига (тафтишчига) тақдим этиши шарт.

Жамият тафтишчиси, ёки тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.

Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг (тафтишчининг), акциядорлар умумий йиғилишининг, жамият кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошка давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.

Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра жамиятнинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси) хулоса тузади, бу хулосада:

- жамиятнинг ҳисоботларида ва бошка молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо; бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.

Тафтиш комиссияси (тафтишчи) жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар, ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда жамият кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади.

Ушбу модданинг саккизинчи қисмида кўрсатилган ахборотни ўз ичига олган хулоса акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида эшитилади. Активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлган жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади.

Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир. Жамиятнинг ички аудит ҳизмати жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан қонун ҳужжатларига, жамият уставига ва бошка ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.

Жамиятнинг ички аудит хизмати ўз фаолиятини, агар қонунда ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофик амалга оширади.

Автор: Super User
Категория:

“Andijondonmahsulot” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2016 йил 27 майдаги навбатдаги йиллик умумий йиғилишида  тасдиқланган

              «Andijondonmahsulot» АЖ нинг "Дивиденд сиёсати тўғрисида"ги

Низоми

 

 

       Мазкур низом "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Қимматли қоғозлар бозоритўғрисида"ги қонунлари, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошкарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 9-сон баённомаси билан тасдиқланган "Корпоратив бошқарув кодекси", ЎзбекистонРеспубликасининг бошқа қонунчилик актлари ҳамда “Andijondonmahsulot” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда жамият деб юритилади) нинг Уставига мувофик ишлаб чикилган бўлиб, жамият томонидан қатъий риоя қилиниши шарт бўлган меъёрий ҳужжат ҳисобланади.

                                                      

                                                        I.Асосий тушунчалар.

Қимматли қоғозлар марказий  депозитарийси - депозитарийларда депо ҳисоб рақамлари бўйича эмиссиявий қимматли қоғозларни сақлаш, бундай қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш эмиссиявий қимматли коғозлар ҳаракати ягона тизимини таъминловчи давлат депозитарийси.

            Дивиденд - фойданинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг корхона ихтиёрида қоладиган ва акциялар ўртасида тақсимланиши керак бўлган қисми.

                                           

                                            II.Умумий қоидалар.

2.1.         Дивиденд сиёсати жамият ва жамият таркибидаги корхоналарнинг акцияларига тўланадиган дивидендлар ҳисоб-китобини юритиш ҳамда тўланган дивидендлар бўйича ҳисоботлар шаклларини тақдим этишни тартибга солади.

2.2.         Жамият акциялар бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт. Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул кўчириш йўли, ёки нақд пул маблағлари ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.

2.3. Дивиденд акциядорлар ўртасида, уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.

           

            III.Дивидендларни тўлаш муддатлари ва тўлаш тўғрисида қарор.

3.1.       Дивиденд жамият соф фойдасининг акциядорлар ўртасида тақсимланадиган қисмидир.

3.2.      Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари, ёки нақд пул ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.

3.3.      Жамият молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра, агар ушбу низом ва жамият уставида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, жойлаштирилган-акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

3.4.      Молиявий йилнинг якуний натижаларига кўратегишли давр тугагандан кейин жамият олти ой ичида дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

 

3.5.         Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳакида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилади.

3.6.         Дивидендларнинг миқдори жамият кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.

  1. Дивидендларни тўлаш тартиби.

4.1.        Дивидендлар жамиятнинг жамият тасарруфида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади.

4.2.Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби жамиятнинг уставида ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.

4.3.        Эгаси, ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси, ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолади.

4.4.       Жамият Ўзбекистон Республикаси норезидент акциядорининг ёзма талабига кўра унга ҳисобланган дивидендларни эркин айирбошланадиган валютага айирбошлаб, маблағларни норезидент акциядор тақдим этган банк ҳисобварағига ўтказиб бериши шарт.

4.5.        Жамият акциядорларининг реестридан олинган, жамият томонидан тасдиқланган кўчирма ҳамда жамият бухгалтериясининг ҳисобланган дивидендлар суммаси ва улар ҳисобланган сана тўғрисидаги маълумотномаси айирбошлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

4.6.        Акциядорларга дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг умумий йиғилщнини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган шахслар акциялар бўйича дивиденд олиш ҳуқуқига эга.

4.7.        Дивидендлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатларда жамиятнинг айби билан тўланмаган (олинмаган) тақдирда тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаларидан келиб чиккан ҳолда пеня ҳисобланади. Тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича ҳисобланадиган пенялар миқдори тўланмаган (олинмаган) дивидендлар миқдорининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.

4.8.        Акциядор жамият томонидан ҳисобланган дивидендлар ва пенялар тўланишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли. Акциядорнинг талаблари суд томонидан қаноатлантирилганда дивидендлар жамият томонидан тўланмаган тақдирда жамиятга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўловга қобилиятсизликни бартараф этиш, ёки банкрот деб эълон қилиш тартиб-таомили қўлланилади.

(53-модданинг матни Узбекистон Республикасининг 2015 йил29 декабрдаги УРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда- ЎР ҚҲТ, 2015й., 52-сон, 645-модда)

4.9.        Дивидендларни тўлашга доир чекловлар

Жамият:

жамият устав фондининг (устав капиталининг) ҳаммаси унинг таъсис этилиши чоғида тўлиқтўлаб бўлингунига қадар;

агар дивидендлар тўланадиган пайтда жамиятда банкротлик белгилари мавжуд бўлса, ёки жамиятда шундай белгилар дивидендларни тўлаш натижасида пайдо бўлса;

агар жамият соф активларининг қиймати унинг устав фонди (устав капитали) ва захира фонди суммасидан кам бўлса, акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамдадивидендлар тўлашга ҳақли эмас.

Ушбу моддада кўрсатилган ҳолатлар тугатилгач, жамиятҳисобланган дивидендларни акциядорларга тўлаши шарт.

4.10.     Жамият дивидендларнинг миқдорини улардан ундириладиган солиқларни инобатга олмаган ҳолда эълон қилади. Жамият тўланадиган дивидендлар миқдори тўғрисидаги маълумотларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солишбўйича ваколатли давлат органининг ва жамиятнинг расмий веб-сайтларида қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлардаэълон қилади.

 

4.11. Дивидендларга солиқсолиш солиқтўғрисидаги қонунҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади ва бунда солиқ солиш бўйича имтиёзлар белгиланиши мумкин. 

 
Автор: Super User
Категория:

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти  акциядорларининг 2016 йил 27 майдаги навбатдаги   йиллик умумий йиғилишида

 

                    «Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н»

 

 

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти

“Ахборот сиёсати тўғрисида”ги

Низоми

 

1-§. Умумий қоидалар

2-§. Асосий тушунчалар

3-§. Ахборотлар сиёсатининг асосий мақсади ва вазифалари

4-§. Ахборотлар сиёсатининг асосий тамойиллари

5-§. Ахборотларни ошкор қилишда қўлланиладиган воситалар

6-§. Ахборотлаштириш ва ахборотни ошкор қилиш шакллари  ва йўллари

7-§. Мажбурий ошкор этиладиган ахборотлар рўйхати, тақдим
этиш тартиби ва муддатлари

8-§. Қўшимча ошкор этиладиган ахборотлар рўйхати ва тартиби

9-§. Эркин ошкор этиладиган ахборотлар рўйхати ва тартиби

10-§. Жамият томонидан ошкор этилган ахборотларга изоҳлар бериш

11-§. Ахборот ошкор қилишнинг бошқа кўринишлари

12-§. Жамиятнинг расмий веб-сайтида ахборотларни ошкор этиш

13-§. Бошқарув органи аъзолари, мансабдор шахслар ва ходимларнинг манфаатдор шахслар билан ахборот алмашинув тартиби

14-§. Ахборот сиёсатига амал қилиш бўйича назоратни таъминлаш чора-тадбирлари

15-§. Якуний қоидалар

 

 

1-§. Умумий қоидалар

 

1.Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  355-сонли ҳамда 2014 йил 2 июлдаги “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги      176-сонли қарорлари, Адлия вазирлигида 2012 йил 31 июлда 2383-сон билан рўйхатга олинган “Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидалари”, Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссиясининг 9-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси талаблари асосида ишлаб чиқилган.

2.Ушбу Низом очиқ ахборотларнинг ошкор этиш мақсадлари ва тамойиллари, жамиятнинг расмий веб-сайти жумладан, бошқа ахборот каналлари орқали ошкор этилиши мажбурий ҳисобланган маълумотлар рўйхати ва уларни ошкор этиш тартиби, муддатлари, шакллари, шунингдек, жамият ходимларининг очиқ маълумотларнинг ошкор этилишидаги мажбуриятлари, жамиятнинг бошқарув органлари, мансабдор шахслари, ходимлари билан манфаатдор шахслар, жумладан, акциядорлар, инвесторлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида маълумотлар алмашинув тартиби ва ахборот сиёсатига риоя қилинишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни белгилаб беради.

 

2-§. Асосий тушунчалар

 

3.Ушбу сиёсатда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

а). Манфаатдор шахслар - жамият фаолиятидан манфаат кўрувчи шахслар, жумладан, жамият акциядорлари, жамиятнинг салоҳиятли инвесторлари, қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари;

б). Ахборот - тақдим этиш шаклидан қатъий назар бўлган маълумот (хабар, ахборот);

в). Ошкор қилиниши мажбур бўлган ахборот – амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ ошкор этиладиган маълумотлар;

г). Масъул шахслар - жамият фаолиятига доир ахборотларни ошкор этадиган ҳамда уларга изоҳ берадиган жамият Бошқарув аъзолари ва ходимлари;

д). Махфий ахборот - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиш чекланган, давлат сирларига мансуб ахборот мавжуд бўлмаган ҳужжатлаштирилган ахборот;

е). Тижорат сири - учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли фан-техника, технология, ишлаб чиқариш, молия-иқтисодиёт соҳаларида ҳамда бошқа соҳаларда тижорат қимматига эга бўлган, қонуний асосда эркин фойдаланилмайдиган ахборот бўлиб, ушбу ахборот мулкдори унинг махфийлигини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни кўради;

ё). Акциялар нархинниг ўзгаришига таъсир этувчи ахборотлар –Бошқарувдаги ўзгаришлар (Акциядорлар, жамият кузатув кенгаши ва Бошқаруви), жамият фаолиятининг молиявий ва даромадлик кўрсаткичларининг ўзгариши, дивидендлар ҳажми ва бошқалар.

 

3-§. Ахборотлар сиёсатининг асосий мақсади ва вазифалари

 

4.Ахборотлар сиёсатининг асосий мақсади – акциядорлар, инвесторлар, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари, шунингдек бошқа манфаатдор шахсларнинг жамият ва унинг фаолияти тўғрисидаги ишончли маълумотларга бўлган талабини қондириш орқали жамият фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашдан иборатдир.

5.Ушбу сиёсатнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

а). жамиятнинг ахборотлар сиёсатининг асосий тамойилларини белгилаш;

б). барча манфаатдор шахсларга жамият тўғрисида ишончли ва ҳаққоний ахборотларни ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;

в). барча манфаатдор шахсларга жамият тўғрисида ахборот тақдим этиш қоида ва тартибларини  белгилаш;

г). жамият ахборотларининг хавфсизлигини таъминлаш;

д). жамият ахборотларининг ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш ҳисобига жамиятнинг инвестицион жалб этиш қобилияти ўсишини таъминлайдиган қўшимча ахборотларнинг ошкоралик тамойилларини белгилаш.

 

4-§. Ахборотлар сиёсатининг асосий тамойиллари

 

  1. Ахборотлар сиёсатининг асосий тамойиллари бўлиб, доимийлик, тезкорлик, қулайлилик, тўлиқлилик, тенг ҳуқуқлилик, тенглик, ахборот ресурсларининг ҳимояланганлиги ҳисобланади.

а). доимийлик – жамият фаолиятига оид ахборотларни манфаатдор шахсларга доимий тақдим этиб бориш;

б). тезкорлик – манфаатдор шахсларни жамиятнинг молиявий фаолиятига таъсир этувчи муҳим воқеалар ва фактлари билан қисқа муддатларда хабардор қилиш;

в). қулайлилик – манфаатдор шахларнинг эркин фойдаланиши учун жамият фаолиятига оид ахборотларни ошкор этилишини турли хил йўллар орқали амалга ошириш;

г). тўлиқлилик – манфаатдор шахсларнинг жамият тўғрисида тўлиқ тассавурга эга бўлишини таъминлаш учун жамиятнинг амалдаги фаолияти ва у учун салбий бўлган маълумотларни ҳам инкор этмаган ҳолда тақдим этиш;

д). тенг ҳуқуқлилик – жамият фаолиятига оид ахборотларни олишда барча манфаатдор шахслар учун ҳуқуқларнинг тенглиги;

е). тенглик – жамиятнинг тижорат манфаатларини таъминлаган ҳолда жамият фаолиятининг очиқлилиги ва шафофлиги ўртасидаги тенглигини таъминлаш. Бунда қуйидагилар таъминланиши шарт:

-махфий ахборотларнинг ҳимояланганлиги;

-инсайдерларга доир ахборотларнинг тақдим этилишида амалдаги қонунчилик талабларига амал қилиш.

ё). ахборот ресурсларининг ҳимояланганлиги –тижорат сири ёки бошқа махфий ҳисобланган ахборотларни амалдаги қонунчиликка мувофиқ ахборот хавфсизлигини таъминлаш.

7.Қимматли қоғозлар эмитенти сифатида жамият томонидан ошкор этилиши мажбурий ҳисобланган ахборотлар рўйхати ва тақдим этиш муддатлари амалдаги қонунчиликка асосан амалга оширилади.

8.Жамият жамият сирига доир маълумотларнинг хавфсизлигини амалдаги қонунчиликка асосан  таъминлайди.

9.Жамият ва унинг фаолияти тўғрисидаги ахборотларнинг тўлиқлилиги ва ҳаққонийлиги бўйича жавобгарлик жамият Бошқаруви зиммасига юклатилади.

10.Ушбу Низомга асосан ошкор қилишга мўлжалланган ахборотлар ўзбек тилида ошкор қилинади, зарур ҳолларда бошқа тилларда ҳам ошкор қилиниши мумкин.

5-§. Ахборотларни ошкор қилишда қўлланиладиган воситалар

 

11.Мазур Низомда кўрсатилган ахборотларни тарқатишда жамият қуйидаги коммуникацион воситаларини қўллаши мумкин:

-аудиовизуал ташувчилар - видеороликлар, корпоратив видоефильмлар, теле ва радио дастурларда интервью бериш ва иштирок этиш, жамиятда ва жамиятдан ташқарида бўладиган мажлислар, конференциялар, маросимларда намойиш этиладиган слайдлар ва бошқа воситалар;

-ички ва ташқи мақсадлар учун тайёрланган ёзма ҳужжатлар - пресс-релизлар, нашр учун хабарлар, жамият брошюралари, ходимлар учун информацион материаллар ва журналлар, оммавий ахборот воситалари учун мақолалар;

-оғзаки хабарлар - изоҳлар, интервьюлар, пресс-конференциялар, ички тақдимотлар ёки докладлар, барча йўналишлардаги оммавий тадбирларда чиқишлар;

-электрон материаллар - электрон почта, “интернет” тармоғида ресурслар, жамиятнинг интернет портали, ички корпоратив тармоқ ресурслари.

 

6-§. Ахборотлаштириш ва ахборотни ошкор қилиш
шакллари  ва йўллари

 

12.Жамият фаолияти тўғрисида тарқатилаётган ахборот 3 гуруҳга бўлинади:

- мажбурий ошкор этиладиган ахборотлар;

- қўшимча ошкор этиладиган ахборотлар;

- эркин ошкор этиладиган ахборотлар.

13.Жамият ахборотнинг тарқатилишида турли хил йўллардан фойдаланишни кўзда тутади. Энг аввало, кўпчилик манфаатдор шахслар учун қулай бўлган электрон йўл орқали. Ахборот тарқатиш каналлари жамият томонидан ошкор этилаётган ахборотларни манфаатдор шахслар учун эркин ва қулай бўлишини таъминлайди.

14.Мазкур Низом талабларига мувофиқ жамият ОАВ вакиллари билан қуйидагича муносабатда бўлади:

-жамият фаолиятидаги ҳодисалар бўйича пресс-релизлар тарқатиш;

-жамият раҳбарияти билан ОАВ вакиллари ўртасида пресс-конференциялар ва учрашувларни ўтказиш;

-ОАВ вакилларининг ахборот сўровларига тезкор ва аниқ жавоб бериш;

-ОАВ вакилларини таклиф этган ҳолда конференция, семинар ва бошқа оммавий тадбирларда иштирок этиш;

-жамият веб-сайтининг тегишли бўлимларини доимий равишда янгилаб ва тўлдириб бориш.

15.ОАВда режалаштирилган чиқишлар, ундаги ахборот таркиби, мазкур Низомга талабларига асосан, шунингдек, жамият Бошқаруви томонидан белгиланади.

 

7-§. Мажбурий ошкор этиладиган ахборотлар рўйхати,
тақдим этиш тартиби ва муддатлари

 

16.Жамият томонидан ошкор этилиши мажбурий ҳисобланган ахборотлар Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  355-сонли ҳамда 2014 йил 2 июлдаги “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли қарорлари ҳамда Адлия вазирлигида 2012 йил 31 июлда 2383-сон билан рўйхатга олинган “Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидалари” талабларига мувофиқ амалга оширади.

17.Жамият томонидан ахборотларнинг ошкор этилиши ва тарқатилиши қуйидаги йўллар орқали амалга оширилади:

-Ягона интерактив давлат хизматлари портали (қимматли қоғозлар бозори назорати бўйича масъул давлат органи расмий веб-сайти);

-фонд биржасининг расмий веб-сайти (www.uzse.uz);

-жамиятнинг корпоратив веб-сайти (www.uzdon.uz) ;

-оммавий ахборот воситалари (ОАВ);

-интернет порталларида жойлаштириш;

-босма нашрларда чоп этиш;

-манфаатдор шахслар билан ахборот семинарлари ва бошқа турдаги учрашувларни ташкил этиш; (шу жумладан, телеконференциялар, веб-трансляциялар, веб-кастлар);

-амалдаги қонунчилик, жамият Устави ва жамият ички меъёрий ҳужжатларига мувофиқ акциядорларга ахборотлар ва уларнинг талабига биноан ҳужжатлар нусхаларини тақдим этиш;

-амалдаги қонунчилик, жамият Устави, жамият ички меъёрий ҳужжатлари ва жамиятнинг Бошқарув органлари қарорларига мувофиқ коммуникацион воситалардан фойдаланган ҳолда бошқа йўллар билан мазкур Низомда назарда тутилган ахборотларни ошкор этиш.

18.Қимматли қоғозлар бозорини назорати бўйича масъул давлат органи ёки фонд биржаси расмий веб-сайтида мажбурий ошкор этиладиган ахборотлар;

-қимматли қоғозлар эмиссия проспекти (қимматли қоғозлар барчага сотилиши кўзда тутилган ҳолатда):

-жамиятнниг йиллик ҳисоботи, шу жумладан, аудиторлик ташкилотининг хулосаси ва халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисобот;

-жамиятнниг биринчи чорак, ярим йиллик ва 9 ойлик ҳисоботлари;

-жамият фаолиятига оид муҳим фактлар.

Жамият юқорида қайд этилган ахборотларининг ошкор этилиш тартиби, муддати ва тақдим этиш шаклларини Адлия вазирлигида 2012 йил 31 июлда 2383-сон билан рўйхатга олинган “Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидалари” талабларига мувофиқ амалга оширади.

19.Жамият қимматли қоғозлари фонд биржасининг котировка листингида қўйилганда ахборотлар амалдаги қонунчиликка асосан ошкор этилади.

20.Жамиятнинг расмий веб-сайти (www.uzdon.uz) орқали ахборотлар ошкор этилишини Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлдаги “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли қарори талабларига мувофиқ амалга оширади.

21.Жамият  томонидан оммавий ахборот воситалари орқали ошкор этилиши мажбурий ҳисобланган ахборотлар;

-акциядорлар умумий йиғилишининг ўтказилиши тўғрисидаги маълумотлар;

-жамиятнинг манзили (почта адреси) ва электрон почта адресининг ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумот;

-акция ёки эмиссион қимматли қоғоз сотиб олиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларига таклифлар;

-жамият томонидан акцияларнинг қайта сотиб олиниши тўғрисидаги маълумот;

-жамиятни тугатиш тўғрисидаги маълумот, шунингдек кредиторларга бўлган талабларини кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари.

 

8-§. Қўшимча ошкор этиладиган ахборотлар рўйхати ва тартиби

 

22.Жамият расмий веб-сайтини инглиз, рус ва бошқа тилларда шакллантириш билан биргаликда унга манфаатдор шахслар учун қулай бўлиши учун барча ахборотларни давлат тилида, ёки бошқа тиллардаги таржимаси билан жойлаштирилишини таъминлайди.

23.Жамиятнинг расмий веб-сайтида қўшимча ошкор этиладиган ахборотлар:

-корпоратив бошқарув Кодекси тавсияларига амал қилиш мажбуриятини қабул қилганлиги тўғрисидаги ахборот;

-жамият Бошқаруви тўғрисида маълумот;

-жамиятнинг Бошқарув органи ва корпоратив бошқарув тизимининг самарадорлигини баҳолаш натижалари;

-жамият акцияларининг 20 фоизидан ортиғига эгалик қилувчи акциядорлар тўғрисида маълумот;

-соф фойданинг тақсимланиш асослари, дивидендлар ҳажми ва дивиденд сиёсатига тўғри келиши, шунингдек, зарур ҳолларда соф фойданинг бир қисмини жамиятни ривожлантиришга йўналтирилганлиги бўйича тушунтириш ва иқтисодий асослар;

-акциялар котировкаси тўғрисида ахборот, шунингдек фундаментал ва техник таҳлил натижалари, мутахассислар, экспертлар ва маслаҳатчиларнинг прогноз ва шарҳлари;

-хайрия (ҳомийлик) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) бўйича қарор қабул қилиш тартиби ҳамда ҳақиқатда хайрия (ҳомийлик) ёки беғараз ёрдам кўрсатилганлиги (олинганлиги) тўғрисида ахборот.

24.Жамият кузатув кенгаши ва Бошқарувини мукофотлаш ва компенсация ҳажми тўғрисидаги ахборотлар акциядорларнинг умумий йиғилишида ошкор этилади ва йиғилиш баёнига киритилади.

 

 

 

 

9-§. Эркин ошкор этиладиган ахборотлар рўйхати ва тартиби

 

25.Жамият мажбурий ошкоралик билан бир қаторда ўз фаолияти тўғрисида жамият обрўйига ижобий ҳамда унинг акциялари ва бошқа қимматли қоғозларининг нархига объектив таъсир кўрсатадиган ахборотларни эркин ошкор қилиши мумкин.

26.Жамият томонидан эркин ошкор этиладиган ахборотлар:

-жамиятнинг молиявий ҳолати ва фаолияти натижалари тўғрисидаги жамият раҳбариятининг таҳлил ва изоҳлари;

-жамият фаолиятининг устувор йўналишларидаги ўзгаришлар;

-фаолият натижалари тўғрисидаги чораклик қўшимча ҳисоботлар;

-жамият тўғрисида белгиланган тартибда ошкор этилган ахборотларга ваколатли шахсларнинг изоҳлари;

-жамият вакилларининг молиявий фаолият билан боғлиқ тақдимотлари ва чиқишлари;

-жамият номининг ўзгариши;

-жамият устав капиталининг ошиши (камайиши) тўғрисидаги қарор;

-аудитор, регистратор ёки жамият депозитарийсининг ўзгариши;

-жамият акциядорлари сони ҳақида маълумот;

-овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган, шунингдек сотувда бўлган акциялар сони тўғрисида маълумот;

-жамият акцияларига бевосита ёки билвосита эгалик қилувчи ва жамият акциялари бўйича овоз бериш ҳуқуқини берадиган оддий акцияларнинг беш ёки ундан ортиғини ташкил қиладиган акциядорлари тўғрисида маълумот;

-жамият томонидан ошкор этилиши маъқул деб ҳисобланган бошқа маълумотлар.

 

10-§.Жамият томонидан ошкор этилган ахборотларга изоҳлар бериш

 

28.Аввал ошкор этилган ахборотларга изоҳ бериш жамиятнинг масъул шахслари томонидан амалга оширилади.

29.Жамият кузатув кенгаши аъзолари Кенгаш йиғилишларида кўрилган масалалар бўйича изоҳ беришлари мумкин. Жамият фаолияти билан боғлиқ бошқа ҳолатларда эса жамият томонидан ахборот ошкор этилгандан сўнг фақатгина ўз номларидан изоҳ берадилар.

30.Бошқарув раиси ўз номидан ва жамият Бошқаруви номидан изоҳлар бериши мумкин.

31.Жамият ҳақидаги миш-миш гап сўзлар жамият ахборот сиёсатининг предмети бўлиб ҳисобланмайди. Барча миш-миш гап сўзларга жамиятнинг масъул шахслари “ахборот сиёсати миш-миш гап-сўзларга изоҳ бермасликка йўл қўяди” деб изоҳ беришлари мумкин.

Юқоридаги миш-миш гап сўзларга изоҳ бермаслик агар мазкур миш-миш гап сўзлар жамият ва акциядорларига зарар келтирадиган бўлса, жамият масъул шахслари томонидан ҳаққоний бўлмаган ахборотни инкор этиш бўйича чораларни кўришга тўсқинлик қилмайди.

 

11-§. Ахборот ошкор қилишнинг бошқа кўринишлари

 

32.Давлат органларидан ташқари бошқа ташкилотлар талабномалари бўйича ахборот бериш амалдаги қонунчилик талабларига асосан амалга оширилади.

33.Ташқи аудиторлик жамиятлари, маслаҳат ташкилотлари ва рейтинг тақдим этувчи бошқа ташкилотлар билан бўлган ўзаро муносабатда ахборот тақдим этиш улар билан тузилган шартнома ва амалдаги қонунчилик талабларига асосан амалга оширилади.

34.Инвесторлар ва аналитиклар билан ўзаро ҳамкорликда жамият ахборот ошкоралигини кучайтиришга қаратилган бир қатор тадбирларни амалга ошириши мумкин, жумладан:

-жамият фаолиятига доир пресс-релизлар тарқатиш;

-инвесторлар ва аналитиклар учун учрашувлар ва тақдимотлар ташкил этиш, шунингдек жамиятнинг масъул шахслари сафари вақтида;

- конференц-қўнғироқлар;

-ОАВларида нашрлар, банк веб-сайтидаги янгиликлар.

 

 

 

 

12-§. Жамиятнинг расмий веб-сайтида ахборотларни ошкор этиш

 

35.Жамиятнинг расмий веб-сайти информацион-телекоммуникацион “Интернет” тармоғида жамият ахборотини ошкор қилишнинг асосий манбаи бўлиб ҳисобланади. Жамият веб-сайтида жамият фаолияти тўғрисидаги объектив ахборотлар жойлаштирилади.

36.Жамият тўғрисида ошкор қилинаётган ахборотлар информацион-телекоммуникацион “Интернет” тармоғида ўзбек, рус ва инглиз тилларида жойлаштирилади.

37.Жамият веб-сайтида мажбурий жойлаштирилиши керак бўлган ахборотлар:

-жамият фаолиятининг предмети ва мақсадлари;

-жамият устави шу жумладан, унга ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда тасдиқланган бизнес-режалари;

-жамиятни ривожлантиришнинг қисқа ва узоқ муддатли стратегияси тўғрисидаги ахборот;

-жамиятнинг ташкилий тузилмаси, унинг таркибий бўлинмалари, филиаллари, шуъба хўжалик жамиятларининг номи, уларнинг телефонлари рақамлари, манзили (почта ва электрон манзиллари), уларнинг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар;

-жамият раҳбарлари (кузатув кенгаши раиси ва бошқарув раиси) тўғрисидаги маълумотнома-ахборот;

-бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар;

-жамият ёки унинг Бошқарув органлари томонидан тузилган коллегиал ва маслаҳат органлари (Комиссиялар, Кенгашлар, Қўмиталар ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;

-жамиятнинг аффилланган шахслари рўйхати;

-корпоратив бошқарув масалалари бўйича жамиятнинг ички ҳужжатлари, шу жумладан, акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси (у мавжуд бўлганда);

-“Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 44-моддасига мувофиқ ошкор қилиниши керак бўлган жамият фаолиятидаги муҳим фактлар;

-акциядорларнинг умумий йиғилишида қабул қилинган қарорлар бўйича овоз бериш якунлари;

-акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши, санаси, вақти, ўтказиладиган жойи, кун тартиби тўғрисидаги маълумотлар;

-қимматли қоғозлар эмиссияси проспектлари, шунингдек қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ошкор қилиниши керак бўлган жамиятнинг чораклик ва йиллик ҳисоботлари;

-жамият томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар (мажлислар, кенгашлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, семинарлар ва брифинглар, давра суҳбатлари, расмий ташрифлар) тўғрисидаги маълумотлар, пресс-релизлар ва кундалик фаолият тўғрисидаги бошқа ахборот;

-жамият томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ҳамда улар тўғрисидаги маълумотлар;

-товарларни етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича жамият ва унинг ташкилотлари томонидан ўтказиладиган очиқ танловлар (тендерлар) ва ким-ошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар;

-жамиятнинг молия-хўжалик ҳолатини ва уни ривожлантириш динамикасини тавсифловчи асосий кўрсаткичлар тўғрисидаги муҳим маълумотлар, жамият фаолияти тўғрисидаги ахборот тусидаги таҳлилий шарҳлар;

-охирги уч йилда ҳисобланган ва тўланган дивидендлар, шу жумладан, қарздорлик миқдори тўғрисидаги маълумотлар, акциядорлар томонидан дивидендларни олиш учун боғланиш маълумотлари ва бошқа маълумотлар;

-йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосаси ва халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисобот;

-жамият томонидан акциялар сотиб олиниши тўғрисидаги маълумотлар;

-корпоратив веб-сайтдаги ахборот материалларидан бошқа шахслар фойдаланганда жамиятнинг корпоратив веб-сайтига мажбурий ҳаволалар кўрсатилиши тўғрисидаги талаб;

-жамиятнинг корпоратив веб-сайтида жойлаштиришни жамият зарур деб ҳисоблайдиган бошқа маълумотлар.

38.Жамият веб-сайти мазмунига қўйиладиган талаблар:

-жойлаштирилган ахборот ишончли бўлиши ва жамият фаолиятини холисона ёритиши;

-Жамиятнинг корпоратив веб-сайтида жамият сирига ва хизматда фойдаланиш учун тегишли бўлган ахборот, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ эълон қилиш ва тарқатиш тақиқланган бошқа ахборот бўлмаслиги керак.

 

13-§. Бошқарув органлари аъзолари, мансабдор шахслар ва
ходимларнинг манфаатдор шахслар билан ахборот алмашинув тартиби

 

39.Бошқарув органлари аъзолари, мансабдор шахслар ва ходимларнинг манфаатдор шахслар билан ахборот алмашинувини амалга ошириш бўйича масъул ходим тайинланади.

40.Манфаатдор шахслар томонидан ахборот тақдим этиш бўйича ёзма (электрон) мурожаат тақдим этилганда, масъул ходим мазкур Низомга мувофиқ бир ҳафта мобайнида агар қонунчиликда бошқа муддат белгиланмаган бўлса, барча керакли ахборотларни электрон кўринишда тақдим этади.

41.Ҳужжатларнинг нусхалари тақдим этилиши лозим бўлган ҳолларда ҳужжатларнинг нусхаларини тайёрлаш ва почта орқали жўнатиш билан боғлиқ харажатлардан ошмаган миқдорда манфаатдор шахслар томонидан тўлов амалга оширилади.

42.Акциядорлик талабига кўра акциядорлар ва инвесторларга зарур бўлган муайян (махфий ва тижорат сири бўлган ахборотлардан ташқари) ахборотлар имкон қадар қисқа муддат ичида тақдим этилади.

43.Акциядорлар жамият ва жамият фаолияти билан боғлиқ ҳамда хизмат ва тижорат сири ҳисобланган маълумотларни, қонунчиликка мувофиқ сир сақланадиган бошқа ахборотларни ошкор этиш ҳуқуқига эга эмас.

 

 

 

 

 

14-§. Ахборот сиёсатига амал қилиш бўйича назоратни

таъминлаш чора-тадбирлари

 

44.Ушбу Низомда кўрсатилган Ахборотни ошкор қилишга ва оммавий ахборот воситаларида жамият ҳақида ахборотни ошкор қилишга жавобгар шахслар жамиятнинг корпоратив котиби ёки акциядорлар билан корпоратив муносабатларнинг Бошқарувдаги масъул ходими, бухгалтер, шунингдек, ваколат берилган бошқа шахслар ҳисобланади.

Бошқарув раиси ва унинг ўринбосарларидан ташқари бошқа шахслар жамият номидан чиқиш қилиш ҳуқуқига эга эмас.

45.Ахборотларнинг тўлиқлик, ишончлилик ва ўз вақтида ошкор этилиши бўйича жавобгарлик Бошқарув раиси зиммасига юклатилади.

46.Жамият Бошқаруви ушбу Низом талабларининг ижроси бўйича ҳар чоракда жамият кузатув кенгашига ҳисобот тақдим этади.

 

15-§. Якуний қоидалар

 

47.Мазкур Низомга асосан  ошкор этилаётган ахборотнинг ишончлилиги ва унинг ҳолатига жавобгарлик жамият Бошқаруви зиммасига юклатилади.

48.Ахборотнинг  сифатли, ишончли, ўз вақтида ва тўлиқ ошкор этилиши жамият Бошқаруви фаолиятининг самарадорлигини баҳоловчи мезонлардан ва унга бериладиган мукофотлашнинг шартлари бири  бўлиб ҳисобланади.

49.Ушбу Низом талабларини бузган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

50.Ушбу Низом жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.

51.Ушбу Низомга ўзгариш ва қўшимчалар киритиш жамият кузатув кенгаши қарорига асосан амалга оширилади.

52.Ушбу Низомнинг алоҳида моддалари Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги ёки банк Уставига зид бўлса, ушбу моддалар ўз кучини йўқотади ва ушбу моддаларга ўзгартиришлар киритилгунга қадар жамият Устави ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги нормаларига амал қилинади.

Автор: Super User
Категория:

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамиятиакциядорларининг 2016 йил 27 майдаги     навбатдаги йиллик  умумий йиғилишида

 

«Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н»

 

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти

                       Бошқаруви (ижроя органи) тўғрисида

 

      НИЗОМ

                                            (янги таҳрирда)

 

  1. УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР
  2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун), бошқа қонун ҳужжатлари ва «Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти(кейинги ўринларда - жамият) Устави асосида ишлаб чиқилган.
  3. Ушбу Низом жамиятнинг коллегиал ижроия органи - Бошқарувнинг мақоми, ваколат доираси ва фаолиятини ташкил этиш тартибини, Бошқарув ишини, унинг аъзоларини сайлаш (тайинлаш), шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
  4. Бошқарув жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилади ва жамиятнинг бошқарув органи ҳисобланади.
  5. Бошқарув жамият кузатув кенгаши ва акциядорларнинг умумий йиғилишига ҳисобдордир.
  6. БОШҚАРУВ ВА БОШҚАРУВ РАИСИНИНГ ВАКОЛАТ ДОИРАСИ
  7. Бошқарувнинг ваколатига жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг ёки жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар бундан мустасно.
  8. Бошқарув акциядорлар умумий йиғилишининг ва жамият кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.
  9. Бошқарув ваколатига қуйидагилар киради:

Кузатув кенгаши ва акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқиладиган масалаларни кўриб чиқиш;

Жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

Жамиятнинг аффилланган шахслар билан тузиши кўзда тутилаётган битимларни ўрганиш;

Жамият акциядорларининг арз ва эътирозларини кўриб чиқиш;

Жамиятга суд даъволари тақдим килиниши билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш;

Жамиятнинг йиллик бизнес-режалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

Жамиятнинг истиқбол ривожланишининг асосий йўналишлари лойиҳасини ишлаб чиқиш;

Жамият фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

маркетинг тадқиқотларини ўтказиш;

Жамият кундалик фаолиятининг қонун ҳужжатларида назарда тутилганбошқа масалаларини кўриб чиқиш.

  1. Бошқарув раиси жамият фаолиятининг барча масалаларини мустақил равишда ҳал қилади, акциядорлар умумий йиғилишининг ёки жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган, шунингдек жамиятБошқарувиқарор қабул қиладиган масалалар бундан мустасно.
  2. Бошқарув раисининг ваколатига қуйидагилар киради:

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва жамияткузатув кенгаши қарорларининг ижро этилишини ташкил этади;

Жамият кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун Жамият фаолиятига доир масалалар юзасидан ички меьёрий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритади;

акциядорларнинг амалдагиқонун ҳужжатларида кўзда тутилган ахборот олиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш, дивидендлар тўлови бўйича барча ҳуқуқларига амал килинишини  таъминлайди;

Жамият мол-мулки ва пул маблағларини қонун ҳужжатларида ва Жамият ички меъёрий ҳужжатларида назардатутилгантартибда тасарруф қилади;

Жамият номидан шартномалар, контрактлар ва бошқа битимлар тузади;

Жамият номидан ишончномалар беради;

Ўзбекистон Республикаси банкларида ҳисоб раками ва бощка ҳисобларни очади;

Жамиятда бухгалтерия ҳисобинииг ташкил этилиши, ҳолати ва ишончлилиги, тегишли органларга ҳар йилги ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботлар, шунингдек жамиятнинг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида акциядорларга, кредиторларга жамияг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида тақдим этилишини ташкил этади;

 давлат статистика ҳисоботи ва бухгалтерия ҳисоботини тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;

штатларни тасдиқлайди, уларни малакали кадрлар билан тўлиқлигини таъминлайди,

ходимлар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузади ва уларни тугатиш (бекор қилиш) тўғрисида қарор қабул қилади;

раис ўринбосарлари ва Бошқарув аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, жамият фаолиятига оид масалаларни ҳал қилишда уларнинг ваколатларини белгилайди;

жамиятнинг филиаллари ёки ваколатхоналари, шўъба ва тобе хўжалик жамиятлари раҳбарларини тайинлайди;

жамиятнинг барча мансабдор шахслари ва ходимлари бажариши шарт бўлган буйруклар, фармойишлар, кўрсатмаларни чиқаради, шунингдек ўзининг ваколати доирасига кирувчи масалаларга оид йўриқномалар ва бошқа ички ҳужжатларни тасдиқлайди;

жамиятнинг бўлимлари ва бошқа таркибий бўлинмалари низомларини тасдиқлайди;

жамият ходимларига нисбатан амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган интизомий жазо чораларини қўллайди;

ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлайди, лавозим иш ҳақлари, уларга устамаларни, турли қўшимча тўловларни белгилайди, жамият ходимларини рағбатлантиради, моддий ёрдам кўрсатади, шунингдек, жамият ходимларини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида компенсация тўловларини ўрнатади;

ишлаб чиқариш зарурияти ёки Ҳукумат қарорлари ва топшириқларидан келиб чиққан ҳолда баъзи масалалар бўйича ўз ваколатларини маълум муддатга ўрнатилган тартибда бошқарув раисининг ўринбосарига ёки бошқарув аъзоларининг бирига ўтказади;

жамоа музокараларида ва жамоа шартномаларини тузишда жамият номидан иш кўради, иш берувчи вакилларининг жамоа музокараларида қатнашишини таъминлайди, жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларни бажаради;

жамият ходимларидан ички тартиб қоидалари, жамиятда амалда бўлган бошқа қоидаларнинг, шунингдек меҳнат шартномаси шартларининг бажарилишини талаб қилади. Жамият ходимлари томонидан меҳнат интизоми бузилган ҳолларда жамият ходимларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллайди;

жамият ходимларнинг хизмат вазифалари белгилаб берилган "Лавозим йўриқномалари"ни тасдиқлайди;

жамият кундалик фаолиятининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа масалаларини ҳал этади.

  1. 10. Бошқарув раиси хар чоракда жамият Кузатув кенгаши олдида жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан ҳисобот беради.
  2. Бошқарув раиси акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида молия йили якунларига кўра жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот беради.

III. БОШҚАРУВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

  1. Бошқарувнинг сон таркиби жамиятУставига асосан 5 (беш) кишини ташкил этади.
  2. Бошқарувнинг сон таркиби Бошқарув вазифалари бир ходим томонидан имкони борича кўп бажарилиши, бошқарув девонини қисқартириш, жамиятни бошқаришда бир-бирини такрорловчи бўғинларнинг тугатилиши ва у билан боғлиқ бошқарув харажатларининг қисқариши принципларидан келиб чиқиб белгиланади.
  3. 14.Бошқарув раиси Бошқарув кошида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқижро этувчи аппарат тузади.
  4. Бошқарув таркибига Бошқарув раисидан ташқари бошқарув раисининг ўринбосари, бош бухгалтер ва асосий таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари кириши мумкин.
  5. Бошқарув раиси жамият фаолиятидаги ўзгаришлар ва ишлаб чиқариш эҳтиёжи муносабати билан жамият Бошқаруви таркибига қўшимча номзодлар бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.
  6. Жамият Кузатув кенгаши Бошқарув аъзолигига номзодларни кўриб чикади.

Жамият Бошқаруви аъзолигига номзод жамиятга ўзининг жиноий жавобгарликка тортилганлиги фактлари тўғрисида маълум қилиши шарт.

  1. Жамият Бошқаруви аъзолигига номзодлар ўзларинииг номзодлари кўриб чиқилаётганда, Кузатув кенгаши мажлисида иштирок этишлари мумкин.
  2. Жамият Бошқаруви аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш Кузатув кенгаши томонидан шахсий тартибда амалга оширилади.
  3. Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзолари бир йил муддатга сайланади (тайинланади), уларни сайлаш (тайинлаш) тўғрисидаги қарор Кузатув кенгаши томонидан оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
  4. Кузатув кенгаши томонидан Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзоларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисидаги қарор қабул қилингандан кейин Бошқарув раиси ва ҳар бир Бошқарув аъзоси билан ёллаш тўғрисида меҳнат шартномаси тузилади.
  5. Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзолари билан меҳнатга ёллаш шартномасининг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинади.

Шартнома жамият номидан жамият Кузатув кенгашининг раиси ёки Кузатув кенгаши ваколат берган шахс томонидан имзоланади. Жамият Бошқаруви раиси билан тузиладиган шартномада унинг жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши ва жамият Кузатув кенгаши олдида берадиган ҳисоботларининг даврийлиги назарда тутилиши зарур.

  1. Бошқарув аъзолари лавозим йўриқномасида белгилаб берилган ваколатлар, улар билан тузилган меҳнат шартномаси шартлари, акциядорларнинг умумий йиғилиши, жамият Кузатув кенгашининг қарорлари, Бошқарув қарорлари ва Бошқарув раисининг фармойишлари доирасида иш тутади.
  2. Жамият Кузатув кенгаши Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзолари билан тузилган шартномани, агар улар жамият Уставини қўпол тарзда бузса, ёки уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жамиятга зарар етказилган бўлса, ёки жамиятнинг йиллик бизнес-режасининг тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилмаса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.

Жамият Кузатув кенгаши Уставга асосан жамият Бошқаруви раиси ва Бошқарув аъзолари билан тузилган шартномани улар шартнома шартларини бузган такдирда тугатишга ҳақли.

Кузатув кенгаши томонидан жамият Бошқаруви раиси ёки Бошқарув аъзосининг ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул килинган такдирда, Жамият Бошқаруви раиси ёки Бошқарув аъзосининг ваколатларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги масала ўша йиғилишнинг ўзида ҳал этилиши, ёхуд жамият Бошқаруви раиси, ёки Бошқарув аъзоси вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни тайинлаган ҳолда Кузатув кенгашининг яқин орадаги йиғилишида кўриб чиқиш учун қолдирилиши мумкин.

  1. БОШҚАРУВНИНГ ИШ ТАРТИБИ
  2. Жамият Бошқаруви мажлисларини ўтказишни Бошқарув раиси ташкил этади, у жамият номидан барча ҳужжатларни ҳамда жамиятБошқаруви мажлиси баённомаларини имзолайди, жамиятБошқаруви ўз ваколат доирасида қабул килган қарорларга мувофик жамият номидан ишончномасиз иш юритади.
  3. Бошқарув мажлислари зарур ҳолларда, бироқ бир ойда камида бир марта ўтказилади.

Бошқарув мажлисини ўтказиш учун кворум жамиятБошқарувига сайланган аъзолар сонининг камида етмиш беш фоизини ташкил этади.

  1. Бошқарув томонидан Кузатув кенгаши, ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиладиган масалалар мажбурий тартибда Бошқарув мажлисида олдиндан муҳокама этилади.
  2. Жамият Бошқарувининг фикр-мулоҳазалари ҳақида Кузатув кенгашида ва акциядорларнинг умумий йиғилишида Бошқарув раиси, ёки у томонидан ваколат берилган Бошқарув аъзоси ахборот беради ва ҳимоя қилади.
  3. Бошқарув мажлисини Бошқарув раиси, ёхуд кўриб чиқилаётган масалалар тегишлилиги бўйича унинг ўринбосари олиб боради.
  4. Бошқарув мажлисида қарорлар мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Мажлисда ҳозир бўлган Бошқарув аъзоларининг овозлари тенг бўлган такдирда Бошқарув раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

  1. Бошқарув мажлисида баённома юритилади.

Бошқарув мажлисининг баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;

мажлисда ҳозир бўлган Бошқарув аъзолари рўйхати;

мажлиснинг кун тартиби;

овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари (мажлисда иштирок этган ҳар бир Бошқарув аъзосининг овоз бериш натижасини кўрсатган ҳолда);

қабул килинган қарорлар.

  1. Бошқарув мажлислари баённномаларидан кўчирмалар:

Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларига, уларнинг талабига кўра;

бошқа мансабдор шахслар ва аудиторлик ташкилотига, уларнинг сўровлари бўйича фақат Бошқарув раисининг рухсати билан;

амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа шахсларга ва органларга (шу жумладан давлат органларига) берилади.

  1. Бошқарув мажлисларининг баённомалари бир нусхада тузилади ва мажлисда ҳозир бўлган барча Бошқарув аъзолари томонидан имзоланади.

35.Бошқарув мажлисларининг баённомалари Жамиятда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда сақланади.

  1. БОШҚАРУВ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
  2. Бошқарув раиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-ўз ваколатига тегишли масалалар бўйича мустақил равишда қарорлар қабул қилиш;

-жамият номидан ишончномасиз иш юритиш, бошқа ташкилотлар ва органлар билан ўзаро муносабатларда унинг манфаатларини ифодалаш;

-жамиятКузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этиш;

-жамиятКузатув кенгашининг розилигига кўра бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларида лавозимга эга булиш;

-ҳақ олиш.

-Бошқарув раиси қонун ҳужжатларига мувофик бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

  1. Бошқарув раиси мажбуриятларига қуйидагилар киради:

-ўз мажбуриятларини у билан тузилган меҳнат шартномаси шартларига мувофик тегишлитарздабажариш;

 

-акциядорларнинг умумий йиғилиши ва жамиятКузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил қилиш ва назорат қилиш;

-жамиятнинг йиллик бизнес-режаси кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш;

-жамиятнинг йиллик бизнес-режаси бажарилишининг бориши тўғрисида жамият Кузатув кенгаши олдида ҳар чоракда ҳисобот бериш;

-жамиятнинг ҳисобот молия йилидаги фаолият якунлари бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши олдида йиллик ҳисобот бериш;

-акциядорларнинг амалдаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ахборотларини олиш, акциядорларнинг умумий йиғилишларида иштирок этиш, дивидендлар ҳисоблаш ва тўлаш бўйича барча ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш;

-қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамият фаолияти тўғрисидаги ахборотни тегишли тарзда ошкор этилишини назорат қилиш;

-жамиятнинг молия-хўжаликк фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни жамиятнинг Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси, ёки жамият аудитори талабига кўра тақдим этилишини таъминлаш;

-бошқарув мажлисларини ўтказишни ташкил этиш;

-жамият таркибий тузилмаларининг самарали ҳамкорлик юритишини таъминлаш;

-жамият шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;

-жамиятда бухгалтерия ҳисобининг ташкил этилиши, ҳолати ва ишончлилиги, тегишли органларга йиллик ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботлар ўз вақтида тақдим этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;

-давлат статистика ҳисоботи ва бухгалтерия ҳисоботини тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;

-жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг сақланишини таъминлаш;

-жамият фаолияти тўғрисидаги махфий ахборотни ошкор килмаслик;

-жамиятни малакали кадрлар билан таъминлаш, жамият ходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан энг яхши фойдаланиш чораларини кўриш;

-қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ масалаларнинг ҳал этилишини таъминлаш;

-жамият фаолиятида қонун ҳужжатлари, жамиятУстави, ушбу низом ва жамиятнинг бошқа ички ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

-бошқарув раиси қонун ҳужжатларига мувофик бошқа мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.

  1. Бошқарув раисининг аниқҳуқуқлари ва мажбуриятлари у билан тузилган меҳнат шартномасида келишиб олинади.
  2. Бошқарув аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

жамиятБошқаруви йиғилишларида шахсан иштирок этиш, мажлисда муҳокама этилаётган ҳар қандай масала муҳокамаси бўйича сўзга чиқиш;

зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариш учун жамият фаолиятига тааллуқли ҳужжатлардан фойдаланиш имконига эга булиш;

жамият фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш бўйича таклифлар киритиш;

жамиятУставига ўзгартириш ва/ёки қўшимчалар киритиш ва жамиятнинг ички ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритиш;

ҳақ олиш;

Бошқарув аъзолари қонун ҳужжатларига мувофик бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.

  1. Бошқарув аъзолари мажбуриятларига қуйидагилар киради:

-ўз мажбуриятларини улар билан тузилган меҳнат шартномаси шартларига мувофик тегишли тарзда бажариш;

-Бошқарув раисига ёки бошқарув йиғилишларида ўзларига юклатилган топшириқлар ҳолатибўйича ахборотлар бериш;

-жамият фаолияти тўғрисидаги махфий ахборотни ошкор килмаслик;

-жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг сақланишини таъминлаш;

-бошқарув аъзолари қонун ҳужжатларига мувофик бошқа мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.

  1. Бошқарув аъзоларининг аниқ ҳуқуқлари ва мажбуриятлари улар билан тузилган меҳнат шартномасида келишиб олинади.
  2. Бошқарув раиси ва бошқарув аъзолари жамиятнинг аффилланган шахслари ҳисобланади.

Бошқарув аъзоси аффилланган шахс ҳисобланган такдирда, у жамият билан битим тузишда аффилланган эканлиги тўғрисида тузилиши кутилаётган битим ҳақидаги маълумотларни, шу жумладан битимда ииггирок этаётган шахслар, битим предметитўғрисидаги маълумотларни, тегишли шартноманинг муҳим шартларини батафсил кўрсатган ҳолда, ёзма билдириш юбориш орқали жамиятни хабардор этиши шарт.

  1. Бошқарув аъзолари шахсий манфаатлари учун Бошқарувнинг у, ёки бу қарорларни қабул қилишига бевосита, ёки билвосита таъсир кўрсатиш ҳуқуқига эга эмас.
  2. Бошқарув аъзолари жамиятнинг имкониятлари (мулкий ёки номулкий ҳуқуқлар, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлар, жамиятнинг фаолияти ва режалари тўғрисидаги ахборот)дан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.
  3. БОШҚАРУВ АЪЗОЛАРИНИНГ  ЖАВОБГАРЛИГИ
  4. Бошқарув аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларини бажаришда жамият ва унинг акциядорлари манфаатларини кўзлаб иш тутишлари зарур.
  5. Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзолари қонун ҳужжатларига мувофик жавобгар бўлади.

Агар бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади.

  1. Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган, ёки ушбу қарорга қарши овоз берган Бошқарув аъзолари жавобгар бўлмайди.
  2. Жамият, ёки у жойлаштирган акцияларнинг хаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик килувчи акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан жамиятБошқаруви раиси ёки Бошқарув аъзоси устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.
  3. Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзолари жамият томонидан тузилаётган битимларда аффилланган эканликлари тўғрисидаги ахборотни сир тутганликлари учун жавобгар бўлади.
  4. Бошқарув аъзолари уларга хизмат мавқие билан берилган ҳуқуқлардан ўзлари меҳнат ёки қариндошлик муносабатларида бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг мақсадлари ва манфаатлари йўлида фойдаланмасликлари зарур.
  5. Бошқарув аъзолари жамият мол-мулкини тасарруф қилишдан шахсий фойда кўриш бўйича ҳаракатларга йўл қўймаслиги зарур.
  6. Бошқарув аъзолари ўз вазифаларини бажармаганлиги, ёки зарур даражада бажармаганлиги натижасида жамиятга етказилган зарар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамият олдида жавобгар бўлади.

VII.  БОШҚАРУВ АЪЗОЛАРИГА ХАҚ  ВА ЙИЛЛИК  МУКОФОТ

ТЎЛАШ  ТАРТИБИ

  1. Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ ҳолда ҳар чорак якуни бўйича қатъий белгиланган миқдорда ҳақ (рағбатлантириш) ва йил якуни бўйича йиллик мукофот тўланади.
  2. Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзоларига ҳақ (рағбатлантириш) тўлаш Кузатув кенгашининг жамият фаолияти самарадорлигидан келиб чиққан ҳолда ҳар чорак якуни бўйича қабул қиладиган қарорига мувофиқ амалга оширилади.
  3. Жамият йиллик "Бизнес-режаси" кўрсаткичлари (лизинг хизмати ҳажми, ялпи даромад, соф фойда)нинг чорак якуни бўйича бажарилиши Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзоларига ҳақ (рағбатлантириш)  тўлаш учун мажбурий шарт ҳисобланади.
  4. Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзоларига ҳар чоракда тўланадиган ҳақ (рағбатлантириш)  жамиятнинг ҳисобот молия йилидаги соф фойдаси ҳисобидан ・浯蒻 籵 碯 ҳқ瑙竟_ ・қ蒡 チⅹқ瑩 頌_ 籵 チⅹқ瑩 瓏鉋湜 ク・璧 ғ萵肛 濵・萵 瑤瑣齏琅_.
  5. Бошқарув аъзоларига тўланадиган хар чораклик ҳақ  (рағбатлантириш)нинг миқдори Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган жамият йиллик "Бизнес-режаси"нинг смета-харажат қисмида назарда тутилади ва қуйидаги миқдорларда тақсимланади:

                 Бошқарув раисига - ҳар чоракда, республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 30 (ўттиз) баравари миқдорида;

            Бошқарув аъзоларининг ҳар бирига - ҳар чоракда, республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 24 (йигирма тўрт) баравари миқдорида.

  1. Бошқарув раиси ва аъзоларига тўланадиган ҳар чораклик ҳақ (рағбатлантириш)нинг миқдори акциядорлар умумий йиғилишининг қарори асосида мазкур "Низом"га ўзгартириш киритиш орқали ўзгартирилиши мумкин.
  2. Бошқарув раиси ва аъзоларига тўланадиган ҳар чораклик ҳақ (рағбатлантириш) мазкур "Низом" акциядорлар умумий йиғилиши қарори асосида тасдиқланганидан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб тўланади.
  3. Мукофот пули Бошқарув раиси ва аъзоларига бир йилда бир марта жамият молиявий-хўжалик фаолиятининг якунлари бўйича жамият томонидан "Бизнес режа"да белгиланганидан ортиқча соф фойда олинганлиги учун берилади.
  4. Бошқарув раиси ва аъзоларига тўланадиган мукофот пули жамиятнинг йиллик "Бизнес-режаси"да белгиланганидан ортиқча олган соф фойдасининг 10 фоизи миқдорида белгиланади ва у қуйидагича тақсимланади:

-Бошқарув раисига - жамиятнинг йиллик "Бизнес-режаси"да белгиланганидан ортиқча олинган соф фойдасининг 2,6 фоизи миқдорида;

                 -Бошқарув раисининг ўринбосарига - жамиятнинг йиллик "Бизнес- режаси"да белгиланганидан ортиқча олинган соф фойдасининг 2,0 фоизи миқдорида;

                -қолган Бошқарув аъзолари ҳар бирига - жамиятнинг йиллик "Бизнес- режаси"да белгиланганидан ортиқча олган соф фойдасининг 1,8 фоизи миқдорида.

  1. Мукофот пуллари суммаси акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарори билан соф фойдани тақсимлаш масаласини кўриб чиқишда тасдиқланади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўз қарорини қабул қилишда заруриятга қараб жамиятнинг молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, Бошқарув раиси ва аъзоларига тўланадиган мукофот пули миқдори ва тақсимотини ушбу "Низом"нинг 61-бандида белгиланган кўрсаткичларга нисбатан ўзгартириши мумкин.

 

VIII. ЯКУНИЙ  ҚОИДАЛАР

  1. Ушбу Низом акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.
  2. Ушбу Низомга амалдаги қонун ҳужжатлари ўзгартирилганлиги ва жамият Уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин.
  3. Ушбу Низомга киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.