|
«Андижоннома» ва «Андижанская правда» газеталари бош мухарририга |
«Andijondonmahsulot» АЖ бошкаруви, хатга илова килинган 1 варақдаги Умумий йигилиш утказилиши тугрисидаги эълонни «Андижоннома» газетасида чоп этишингизни сўрайди.
Хизмат учун тўлов кафолатланади.
«Andijondonmahsulot» АЖ бошқарув раиси: |
|
Б.Ахмедов |
ижрочи: Б.Гиёсов (тел:+99891-287-15-40)
Фермерлар тажрибаси ёш тадбиркорлар учун ибрат
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Андижон вилояти Кенгашининг Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлим ташаббуси билан “Агротранс маркетинг” фермер хўжалигида ташкил этилган тадбирда партия фаоллари, чорвачилик йўналишида тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган ва бошлаш арафасида турган ёшлар иштирок этди.
– Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, тадбиркор ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият юритишларига, шунингдек, ўз тадбиркорликларини йўлга қўйишларига кўмаклашиш, – дейди ЎзЛиДеП Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Шуҳратбек Бозоров. – Қолаверса, бу борадаги мавжуд муаммо ва тўсиқларни бартараф этишга ёрдам бериш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш кўзда тутилган.
Тадбир иштирокчилари дастлаб фермер хўжалигида туячиликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, хўжалик раҳбари Жаҳонгир Бозоровнинг фаолияти ва иш тажрибалари билан яқиндан танишди. Фаолиятини 2011 йилда бир нечта туя билан бошлаган “Агротранс маркетинг” фермер хўжалигида бугунги кунга келиб 60 бош туя боқилмоқда. Хўжаликда ўн нафардан зиёд киши меҳнат қилади. Уларнинг кўпчилигини ёшлар ташкил этади.
Маълумки, туя сутининг шифобахш хусусиятлари жуда кўп. Ана шундан келиб чиқиб, хўжалик раҳбарининг саъй-ҳаракати билан туя сути ва доривор гиёҳлар ёрдамида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича фаолият олиб борувчи даволаш маркази барпо этилмоқда. Икки қаватли даволаш маркази тўлиқ ишга тушиши билан 80 нафар мижоз бир вақтнинг ўзида муолажа олиш имконига эга бўлади. Айни пайтда тадбиркор соғин туялар сонини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.
uza.uz
|
«Андижоннома» ва «Андижанская правда» газеталари бош мухарририга |
«Andijondonmahsulot» АЖ бошкаруви, хатга илова килинган 1 варақдаги Умумий йигилиш утказилиши тугрисидаги эълонни «Андижоннома» газетасида чоп этишингизни сўрайди.
Хизмат учун тўлов кафолатланади.
«Andijondonmahsulot» АЖ бошқарув раиси: |
|
Б.Ахмедов |
ижрочи: Б.Гиёсов (тел:+99891-287-15-40)
Э Ъ Л О Н
Хурматли «Andijondonmahsulot» АЖ акциядорлари!
«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташкари умумий йиғилиши 2022 йил 27 июнь куни соат 14-00 да ўтказилади.
Йигилиш уткзиладиган манзил: Андижон ш. Чинобод кўчаси 21-уйда жойлашган жамиятнинг маъмурий биноси.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 13-00 дан бошланади.
КУН ТАРТИБИ:
Хурматли акциядорлар, акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи хужжат (паспорт) билан келишингиз, вакиллар жумладан ҳуқуқий шахслар қонунчиликлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома билан, жисмоний шахслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар билан қатнашишлари лозимлигини билдирамиз.
Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлик барча ахборот (материал) ва маълумотларни жамият маъмурияти ва кузатув кенгашидан олиши мумкин (манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Чинобод кўчаси, 21-уй)
Акциядорларнинг реестрлари акциядорларга хабар бериш учун 2022 йил 03 июнь ва йиғилишда иштирок этиш учун 2022 йил 21 июнь куни ҳолатларига шакллантирилади.
Реестр ёпишга қарор қилган орган: Кузатув кенгаши.
Маълумот олиш учун тел: 0(374)- 226-19-44. +91-287-15-40.
Жамиятнинг веб-сайти: www.andijondon.uz, электрон почтаси: Адрес электронной почты защищен от спам-ботов. Для просмотра адреса в вашем браузере должен быть включен Javascript.
Кузатув кенгаши.
Э Ъ Л О Н
2021-йил якуни бўйича корпоратив хулоса!
Хурматли «Andijondonmahsulot» АЖ акциядорлари!
«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 30 март куни соат 10-00 да ўтказилади.
Йигилиш уткзиладиган манзил: Андижон ш. Чинобод кўчаси 21-уйда жойлашган жамиятнинг маъмурий биноси.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 09-00 дан бошланади.
КУН ТАРТИБИ:
15) 2022 йил учун жамият ташқи аудиторини танлаш ва унинг хизмат ҳақини белгилаш.
16) Жамиятда 2021 йил давомида килинган хомийликларни тасдиклаш.
17) Жамият акциядорларига хисобланган, лекин талаб қилиб олинмаган дивидендларини жамият фойдасига олиш тўғрисида.
Хурматли акциядорлар, акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи хужжат (паспорт) билан келишингиз, вакиллар жумладан ҳуқуқий шахслар қонунчиликлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома билан, жисмоний шахслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар билан қатнашишлари лозимлигини билдирамиз.
Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлик барча ахборот (материал) ва маълумотларни жамият маъмурияти ва кузатув кенгашидан олиши мумкин (манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Чинобод кўчаси, 21-уй)
Акциядорларнинг реестрлари акциядорларга хабар бериш учун 2021 йил 04 март ва йиғилишда иштирок этиш учун 2021 йил 24 март куни ҳолатларига шакллантирилади.
Реестр ёпишга қарор қилган орган: Кузатув кенгаши.
Маълумот олиш учун тел: 0(374)- 226-19-44.
Жамиятнинг веб-сайти: www.andijondon.uz, электрон почтаси: Адрес электронной почты защищен от спам-ботов. Для просмотра адреса в вашем браузере должен быть включен Javascript.
Кузатув кенгаши.
Хурматли акциядорлар!
2022 йил 30 март куни утказиладиган умумий йигилиш кун тартибида акциядорларга хисобланган, лекин талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият фойдасига олиш тўғрисида масала киритилган булиб, ушбу масала тасдиклангандан сунг юкоридаги кайд этилган дивиденд суммалари жамият фойдасига олинади. Ушбу муносабат билан, сизлардан дивидендларингизни 2022 йил 30 март кунига кадар олишларингизни сураймиз. Мурожаат учун телефон ракамлари: 0(374)- 226-00-05, 94-432-10-08.
“Андижондонмаҳсулот” акциядорлик жамиятининг 2022 йил учун кузатув кенгаши йиғилишининг баённомаси билан
М А Ъ Қ У Л Л А Н Г А Н
“Т А С Д И Қ Л А Й М И З”
“Андижондонмаҳсулот” “Андижондонмаҳсулот”
акциядорлик жамияти акциядорлик жамияти
бошқаруви раиси кузатув кенгаши раиси
___________ Б. Ахмедов __________ Ш. Узоқов
“_____“_______2022 йил “____“_______2022 йил
Ў з б е к и с т о н Р е с п у б л и к а с и
“Ў з д о н м а ҳ с у л о т”
а к ц и я д о р л и к к о м п а н и я с и
“АНДИЖОНДОНМАҲСУЛОТ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ
2 0 2 2 й и л у ч у н
“Б И З Н Е С Р Е Ж А С И”
Корхона номи |
“Андижондонмаҳсулот” акциядорлик жамияти |
Мулкчилик шакли |
Акциядорлик жамияти |
Жорий ҳисоб рақами |
АТБ “Агробанк” Андижон вилоят бўлими МФО 00077 х/р 20208000400201569001 ИНН 200230721, ОКОНХ 19211 |
Валюта хисоб раками |
АТБ “Агробанк” Андижон вилоят бўлими МФО 00077 х/р 20208840400201569005 |
Жамият раиси |
Б. Ахмедов |
Бош ҳисобчи |
К. Дадажонов |
Телефон |
(74) 226-00-05 |
К И Р И Ш
Андижон шаҳрида “Загот-зерно” 1963 йилда ташкил топган. Асосий ишлаб чиқариш худуди Андижон шаҳрининг Жанубий саноат зонасида жойлашган.
Ер майдони 8,4 Га ташкил қилади. Марказий темир йўл тармоғи мавжуд
ва автомобил йўллари яхши кесишган жойда жойлашган. Жамият тасарруфида Олтинкўл, Пахтаобод, Избоскан, Балиқчи дон қабул қилиш шахобчалари мавжуд.
1994 йилда 12475 минг сўмга баҳоланиб, давлат мулкини бошқариш
ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш қўмитасининг 1994 йил 9 ноябрдаги
691К-ПО-сонли буйруғига асосан, давлат мулкни бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитасининг 1994 йил 21 декабр 003968 серияли 783-сонли ордери билан акционерлик жамиятига айлантирилган. Андижон вилояти Адлия бошқармаси томонидан 1995 йил 16 мартда 282 гувохнома билан рўйхатдан ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 мартдаги “2005-2006 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида”ги ПҚ-29 сонли ҳамда 2005 йил 31 майдаги ПҚ-90 сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Давлат мулки қўмитасининг 2005 йил 7 июндаги 59к-ПО сонли, “Ўздонмаҳсулот” АК нинг 2005 йил 19 мартдаги 12-2/9-24 сонли хати ва “Андижондонмаҳсулот” очиқ акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2006 йил 24 февралдаги 1-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарори ва давлат мулки қўмитасининг 2006 йил 6 мартдаги 16-сонли буйруғига асосан, жамият низом жамғармасидаги давлат улушини 51 фоизга етказилди.
Корхонанинг мулк шакли акциядорлик жамияти бўлиб, айни вақтда жамият меҳнат жамоасида 350 ишчи-ходим фаолият кўрсатмоқда, улардан 24 нафари маъмурий бошқарув ходимларини ташкил қилади.
1-“Ўздонмаҳсулот”АК
2-Юридик шахс
3-Жисмоний шахс
Маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни.
Тегирмон цехи.
Республика ички бозорини юқори сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, рақобатбардош ва импорт ўрнини тўла боса оладиган маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида “Ўздонмаҳсулот” Акциядорлик Компаниясининг 2003 йил 29 апрел кунидаги 1/1-5 сонли қарорига мувофиқ “Андижондонмаҳсулот” очиқ акциядорлик жамияти тегирмонини қайта жихозлаш (реконструкция қилиш) учун 2003 йил 1 июлдан тўла тўхтатилган. Қисқа вақт давомида тегирмон қайта жихозланди ва 2004 йил январ ойдан тўла ишга тушган.
Жамиятнинг 2009 йил 10 июлдаги “Тегирмон бўлимида таъмирлаш ишлари олиб бориш тўғрисида”ги 94-и/ч – сонли буйруғига асосан, жамиятда ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқарилаётган ун ва ун маҳсулотларини сифатини янада яхшилаш мақсадида, 2009 йил 10 июл кунидан тегирмон бўлимида тўла таъмирлаш ишлари олиб бориш учун тўхтатилди ва 2009 йил 1 август кунидан тўла ишга тушди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришнинг таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверцификация қилишни таъминлаш чора тадбирлари дастури тўғрисида” ги 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сонли Фармони хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил учун инвестиция дастури тўғрисида”ги 2016 йил 23 декабрдаги ПК-2697-сонли қарори ижросини амалга ошириш бўйича жамиятда қуввати 250 тонналик тегирмон цехини модернизация қилиш тўғрисида 2018 йил 2 апрель кунидаги 53-и/ч – сонли буйруғига асосан, жамиятда ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқарилаётган ун ва ун маҳсулотларини сифатини янада яхшилаш мақсадида, 2018 йил 10 апрел кунидан тегирмон бўлимида тўла таъмирлаш ишлари олиб бориш учун тўхтатилди ва 2018 йил
1 июл кунидан тўла ишга туширилди.
Тегирмон цехи суткасига 250 тонна, бир ойда ўртача 6000 тонна бир йилда ўртача 66000 тонна буғдойни қайта ишлаш қувватига эга. Қайта ишланаётган буғдойдан 75% ГОСТ талабларига жавоб берадиган сифатли ун ишлаб чиқарилади. Цех Швейцариянинг “Бюллер” фирмасининг лицензияси асосида ишлаб чиқарилган юксак технологияли, юқори унумли, Россия, Белоруссия
ва Қозоғистон машинасозлик заводларида ишлаб чиқарилган ускуна ва механизмлар билан жихозланган.
Тегирмон цехи дон тозалаш, донни майдалаш ва тайёр маҳсулотларни қоплаш бўлимлардан иборат.
Дон тозалаш бўлимида элеватордан қабул қилинган йириклиги ва донни вазни бўйича тозаланиб, ювиш ускуналарида ювилиб, сифати ва намлиги бўйича майдалаш меъёрига етказилади. Буғдой доннини майдалаш бўлимида тасдиқланган технологик схема асосида ун, ёрма ва кепакларга ажратилади.
1 тонна буғдойдан олинадиган маҳсулотнинг 75% ун маҳсулотлари, 21,5% кепак, 2,7% дон чиқиндиси ва 0,8% яроқсиз чиқинди ташкил этади.
Тайёр бўлган ун маҳсулоти навлар бўйича 50 кг вазнида, стандарт ҳолатда қопларга солиниб, тайёр маҳсулотлар омборхонасига лента транспортёр орқали жўнатилади.
Омихта ем цехи
Омихта ем цехи суткасига 100 тонна, ойлик 3000 тонна, йиллик 33000 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Ишлаб чиқариш жараёни бошқарув пультидан бошқарилади.
Омихта емлар Республика омухта ем марказий лабораторияси томонидан сертификатланган ва компаниянинг хисоблаш марказидан берилган рецептлар асосида қора моллар ҳамда паррандалар учун ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқарилган омихта ем маҳсулотлари шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги 842-сонли “Шахсий ёрдамчи, дехқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантиришини кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини кенгайтириш борасидаги қўшимча чора–тадбирлар туғрисида”ги қарори ижросини бўйича вилоят туманида ташкил этилган “Озука чорва” МЧЖ бирлашмаларига биржа орқали ва шартнома асосида дехқон фермер хўжаликларига эркин сотувга чиқарилади.
Элеватор цехи
Элеватор – дон сақлаш ва тозалаш цехи бўлиб, 1 ва 2- бўлимларида умумий ҳажми 71 минг тонна дон сақлаш қувватига эга. Бу бўлимларда қабул қилинган доннинг меъёри базис нормасидан ортмаган ҳолда донни сақлашга олинади. Олинган буғдойнинг сифат кўрсаткичлари бўйича тозалаб, тегирмон цехига етказиб беради.
Хом ашё манбалари.
Дон қабул қилиш.
Маҳсулот ишлаб чиқаришни асосини ташкил қиладиган ун ишлаб чиқариш учун зарур бўлган асосий хом ашё – буғдой, тузилган контрактация шартномалар асосида вилоят хўжаликларидан ва Республикамиз бошқа вилоятларидан сотиб олинади. Ушбу сотиб олинган буғдой жамият тасарруфидаги дон қабул қилиш шахобчалари омборларида, жамият ғаллахонасида сақланиб келади.
2022 йилга жамият тасарруфидаги дон қабул қилиш корхоналарига тузилган контрактация шартномаларга асосан хўжаликлардан қабул қилинадиган товар дон ва уруғлик миқдори қуйидагича режалаштирилган:
(тонна)
№ |
Туманлар номи |
2020 йил |
2021 йил |
2022 йил |
1. |
Андижон |
14421 |
10564 |
10424 |
2. |
Балиқчи |
27160 |
19074 |
18633 |
3. |
Избоскан |
24394 |
17795 |
17652 |
4. |
Олтинкўл |
16531 |
11382 |
9876 |
5. |
Пахтаобод |
26436 |
18789 |
18242 |
|
Жами: |
108942 |
77604 |
74827 |
2021 йилга жамият тасарруфидаги дон қабул қилиш корхоналарига туманлардан қабул қилинадиган товар дон миқдори режадагиси 100%га бажарилган. 2022 йилга уруғлик қабул қилиш режаси 8690 тонна белгиланган.
Корхонада меҳнат ресурслари ва кадрлар
малакасини ошириш бўйича режалар:
“Андижондонмаҳсулот” акциядорлик жамиятида хозирги кунда ишлаётган жами ишчи-ходимлар сони 350 та. Шулардан 57 нафари инженер-техник ходимлар ва 293 нафари ишчилар ҳисобланади.
2022 йилда корхонада малака ошириш бўйича режалар қуйидагича:
- дон қабул қилиш мавсумида қатнашувчиларнинг (хисобчи, лаборант, визировщик ва х.к) 3 кунлик ўқишини корхонада ташкил этиш;
- хисобчилар ва ходимлар бўлимидаги мутахассислар учун 6 кунлик курсни ташкил этиш;
- асосий фаолият билан шуғулланувчи ишчилар учун уларнинг малакасини ошириш мақсадида 5 кунлик курслар ташкил этиш.
Жами ишчи-ходимларни малакасини ошириш учун 5500 млн сўм пул маблағ сарфланиши режалаштирилмоқда.
Корхонанинг 2022 йил 1 январ ҳолатига молиявий аҳволи
№ |
Кўрсаткичлар |
Ўлчов бирлиги |
2022 йил 1 январ ҳолатига |
1. |
Пул маблағлари |
минг сўм |
268761 |
2. |
Дебитор қарзлари Шу жумладан: - бошқа тизим корхоналари |
минг сўм
минг сўм
|
26 026 967
11 081
|
3. |
Кредиторлик қарзлари Шу жумладан: - бошқа тизим корхоналари |
минг сўм
минг сўм
|
6 772 431
|
4. |
Соф фойда |
минг сўм |
2000000 |
5. |
Рентабеллик даражаси |
% |
2,0 |
2022 йил маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланадиган электр, ёқилғи ва сув сарфи тўғрисида.
№ |
Харажатлар тури
|
2021 йил |
1 чорак |
2 чорак |
3 чорак |
4 чорак |
1 |
Электр энергияси харажатлари |
4051062 |
954017 |
954017 |
1138990 |
1004038 |
2 |
Сув харажатлари |
237132 |
48615 |
64583 |
61976 |
61967 |
2022 йил бюджетга ва бошқа мажбурий тўловлар миқдори ва ўтган йилларга нисбатан
№ |
Тўловларни номи |
2022 йил |
1 чорак |
2 чорак |
3 чорак |
4 чорак |
1 |
Қўшилган қиймат солиғи |
10845626
|
2210930 |
2361250 |
3912196 |
2361250 |
2 |
Мулк солиғи |
516680
|
89905 |
138301 |
144237 |
144237 |
3 |
Ер солиғи |
483239
|
136001 |
107132 |
120053 |
120053 |
4 |
Сув солиғи |
107539
|
27822 |
24561 |
27578 |
27578 |
5 |
Жисмоний даромад солиғи |
2500723
|
335195 |
687038 |
791452 |
687038 |
6 |
Пенсия жамғармаси: 12%
|
2647900
|
255000 |
714900 |
839000 |
839000 |
7 |
Бошқа солиқ тўловлар |
1851317
|
278241 |
465439 |
829396 |
278241 |
Молиявий натижа 2022 йилга
№ |
Кўрсаткичлар |
Ўл. бир. |
2022 йил |
1 чорак |
2 чорак |
3 чорак |
4 чорак |
1 |
Маҳсулот сотишдан тушган тушум |
минг сўм |
247880852
|
54975315 |
54975315 |
92735444 |
45194778 |
2 |
Сотилган маҳсулотлар таннархи |
минг сўм |
239027738 |
49300396 |
53782250 |
91446511 |
44498581 |
3 |
Маҳсулот сотишнинг ялпи фойдаси |
минг сўм |
8853114 |
5674919 |
1193065 |
1288933 |
696197 |
4 |
Давр харажатлари |
минг сўм |
17887879
|
2846392 |
4055203 |
5493142 |
5493142 |
4.1 |
Сотиш харажатлари |
минг сўм |
229019
|
35761 |
99140 |
47059 |
47059 |
4.2 |
Маъмурий харажатлар |
минг сўм |
2716757
|
617464 |
862037 |
618628 |
618628 |
4.3 |
Бошқа операцион харажатлар |
минг сўм |
12180110
|
1950802 |
2851661 |
4525986 |
2851661
|
5 |
Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари |
минг сўм |
650000
|
155000 |
165000 |
180000 |
150000 |
6 |
Асосий фаолиятнинг фойдаси |
минг сўм |
7699286
|
1224758 |
1967662 |
2539204 |
1967662 |
7 |
Молиявий фаолиятнинг даромадлари |
минг сўм |
23899
|
5782 |
5353 |
7411 |
5353 |
8 |
Молиявий фаолият бўйича харажатлар |
минг сўм |
1650060
|
170911 |
186561 |
1106027 |
186561 |
9 |
Фоизлар шаклидаги харажатлар |
минг сўм |
643722
|
107836 |
164116 |
185885 |
185885 |
10 |
Фойда солиғини тўлагунга қадар фойда |
минг сўм |
2450000 |
551250 |
551250 |
796250 |
551250 |
11 |
Фойда солиғи |
минг сўм |
450000 |
101250 |
101250 |
146250 |
101250 |
12 |
Рентабеллик даражаси |
% |
2,0
|
0,5 |
0,5 |
0,6 |
0,4 |
13 |
Соф фойда (зарар) |
минг сўм |
2000000
|
450000 |
450000 |
650000 |
450000 |
Корхонанинг 2022 йилга режалаштирилган
иқтисодий кўрсаткичлари
№ |
Кўрсаткичлар |
Ўлчов Бирлиги |
2022 Йиллик |
2022йил 1-чорак |
2022йил 2-чорак |
2021йил 3-чорак |
2021йил 4-чорак |
1 |
Маҳсулот ишлаб чиқариш (амалдаги нархларда) |
млн сўм |
217950307 |
46747824 |
46747824
|
80508574 |
43946085 |
2 |
Маҳсулот ишлаб чикариш (таққослама нархларда) |
млн сўм |
174360245 |
37398259 |
37398259 |
64406859 |
35156868 |
3 |
Ун ишлаб чиқариш |
тонна |
38100 |
9600 |
9600 |
9900 |
9000 |
4 |
Омихта-ем ишлаб чиқариш |
тонна |
14400 |
3600 |
3600 |
3900 |
3300 |
5 |
Кепак |
тонна |
12300 |
3000 |
3000 |
3300 |
3000 |
7 |
Уруғлик буғдой тайёрлаш |
тонна |
8690 |
- |
- |
8690 |
- |
8 |
Халқк истеъмол моллари |
млн сўм |
81495710 |
20534352 |
20534352 |
21176051 |
19250955 |
9 |
Соф фойда |
млн сўм |
2000000 |
450000 |
450000 |
650000 |
450000 |
10
|
Рентабеллик даражаси |
фоиз |
2,0 |
0,5 |
0,5 |
0,6 |
0,4 |
11 |
Меҳнат унумдорлиги |
сўм |
487071 |
117457 |
117457 |
141740 |
110417 |
12 |
Иш хақи фонди |
млн сўм |
7686678 |
1921669 |
1921669 |
1921670 |
1921669 |
13 |
Ишчи-ходимлар сони |
киши |
398 |
398 |
398 |
560 |
398 |
14 |
Ўртача ойлик иш хаки |
сўм |
1448983 |
1448983 |
1448983 |
1448983 |
1448983 |
Корхона ишчи-ходимларини ижтимоий мухофаза қилиш ва моддий томондан рағбатлантириш, “ Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили “дастурини бажариш мақсадида 2021 йил давомида бир қатор ишлар амалга оширилди .
Жумладан;
- 2 ёшгача фарзанд тарбияси билан банд бўлган аёлларга 15463 минг сўмни;
- ишчи - ходимларга моддий ёрдам миқдори 124096 минг сўмни;
- ишчи-ходимларни санаториялар ва даволаш муассасаларида даволанишга 6120 минг сўмни;
- ишчи-хизматчилар учун дори-дармонга 5500 минг сўм;
- 8 март ҳалқаро Хотин-қизлар байрамини нишонлаш ва аёлларни тақдирлашга 12765 минг сўмни;
- Наврўз, Қурбон ва Рамазон хайитларида, Мустақилликни 30 йиллиги байрамларда ишчи-хизматчиларни, нафақахўрларни рағбатлантиришга 628650 минг сўмни;
- Янги йил муносабати билан ишчи-хизматчиларни фарзандларига “Янги йил” совғасини ташкил этишга 139300 минг сўмни;
Жами харажатлар 931894 минг сўмни ташкил этган. |
|
Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги 866-сонли қарорига асосан ун ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг жорий йил 31 октябрдаги 1466/04-22-сонли хатига асосан омихта ем маҳсулотларини сотилиши ҳажми асосий қисми 100% биржа савдолари орқали сотувга қўйилди.
“Андижондонмаҳсулот” акциядорлик жамиятида
2022 йил “Бизнес режа” кўрсаткичларини бажариш учун амалга оширилиши лозим бўлган ишлар
а). ундирилган маблағларни биринчи навбатда мавжуд кредитларни ёпишга йўналтириш.
“Андижондонмахсулот” АЖ Тошкент шаҳридаги “Донмахсулотпласт” МЧЖ орқали Германияда ишлаб чиқарилган янги қолипли нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш “ВАХТЕЛЬ” технологиясини сотиб олиб, 2013 йил декабр ойида ишга туширилди ва янги 10 та ишчи ўринлари ташкил этилди.
Ушбу Германияда ишлаб чиқарилган янги қолипли нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш “ВАХТЕЛЬ” технологиясини ишлаб чиқариш қувватидан тўла фойдаланиш.
Ишлаб чиқариш директори : У. Ризаев
Молия-иқтисод ва Маҳсулот сотиш директори : Б. Юсупов
Бош ҳисобчи : К. Дадажонов
Молия ва иқтисод бўлими бошлиғи: О.Шадманов