Andijon shaxar,
Chinobod ko`cha №21

0 (374) 226 00 05
anddon@mail.ru

Бугунги кунда жамиятга акциядорлардан жамиятнинг акцияларини кайтариб сотиб олиш буйича ариза (талаб) лар келиб тушмаган.

28,08,2021 

 

"Андижондонмахсулот" АЖ да 2015-2017 йиллар якуни буйича соф фойда таксимоти ва дивидендларни хисобланиши  тугрисида

2018 йил 27 апрель куни бўлиб ўтган "Андижондонмахсулот" АЖ акциядорларининг навбатдаги Умумий йиғилиш қарорига асосан сайланган кузатув кенгаши аъзолари рўйхати 

2018 йил 27 апрель куни бўлиб ўтган "Андижондонмахсулот" АЖ акциядорларининг навбатдаги Умумий йиғилиш қарорига асосан сайланган тафтиш комиссияси аъзолари рўйхати 

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши Б А Ё Н Н О М А С И № 1/19

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши Б А Ё Н Н О М А С И № 1/18

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши Б А Ё Н Н О М А С И № 1/17

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши Б А Ё Н Н О М А С И № 1/16

“ТАСДИҚЛАНГАН”

«Andijondonmahsulot»  АЖ

акциядорларининг

2019 йил “25” мартдаги
Умумий йиғилиш қарори

 

Кузатув кенгаши раиси

 

___________И.Н.Носиров

 

 

 

«Andijondonmahsulot» АЖ нинг Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, 2015 йил 31 декабрдаги Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссиясининг 9-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва локал актларга мувофиқ жамиятнинг Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низом Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзолари ўз вазифа ҳамда мажбуриятларини бажарганлиги учун моддий рағбатлантириш тартиби ва шартларини белгилайди.

3. Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

- асосий (ойлик) рағбатлантириш;

-  молиявий ҳисобот йилидаги жамиятнинг фаолият якунлари бўйича қўшимча рағбатлантириш;

- харажатларни қоплаш.

4. Рағбатлантириш деганда Кузатув кенгаши ҳамда Тафтиш комиссияси аъзоларига ўз вазифа ва мажбуриятларини бажарганлиги учун пуллик тўловлар тушунилади.

5. Рағбатлантириш ва қоплаш тўловлари жамият томонидан пул шаклида амалга оширилади.

6. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзолари ўз вазифа ва мажбуриятларини бажарганлигибўйича рағбатлантириш ва харажатларни қоплаш билан боғлиқ харажатлар жамиятнинг йиллик бизнес режасининг смета харажати қисмига киритилади.

7. Мазкур Низом билан белгиланган йил якуни бўйича қўшимча рағбатлантиришни тўлаш жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида жамият фаолияти якуни тасдиқланганидан сўнг амалга оширилади. Бунда,жамиятнинг соф фойда кўрсаткичлари бажарилишининг натижаси Бизнес-режа билан белгиланган параметрга нисбатан камида 100 фоизни ташкил этиши шарт. Шунингдек, жамият фаолиятининг корпоратив бошқарув тизимининг мустақил баҳолаш натижаси камида қониқарли бўлиши шарт.

Бунда, бўлиб ўтган йиғилишнинг 50 фоиздан ортиғида (сайлангандан бошлаб тўловларни амалга ошириш даври тугагунига қадар) узурли сабабларсиз қатнашмаган Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларига қўшимча рағбатлантириш амалга оширилмайди.

8. Қўшимча рағбатлантириш учун тўловни ҳисоблаш даври корпоратив йил ҳисобланади. Мазкур Низомда белгиланган тартибда Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларига қўшимча рағбатлантириш миқдорини ҳисоблаш мақсадида корпоратив йил деганда, жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида ушбу органлар аъзоларининг сайланган кунидан бошлаб ватегишли органнингКузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоси ваколатини (муддатидан олдин) бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган йиғилишнинг санаси билан тугатилган давр тушунилади.

9. Агар корпоратив йил давомида Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзолари ваколатини бекор қилиш ҳамда янги аъзоларини ушбу органларга сайлаш масаласи бўйича бир ва ундан кўпроқ акциядорларнинг умумий йиғилишлари ва Кузатув кенгаши йиғилишлари ўтказилган бўлса,кўрсатиб ўтилган органларнинг ҳар бир аъзосиниқўшимча рағбатлантириш ҳисоб-китоби ўз функция ва мажбуриятларини бажарган даврига мувофиқ амалга оширилади.

10. Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзолари йиллик рағбатлантириш миқдори жамият акциядорларининг умумий йиғилиши қарорига мувофиқ ўзгартирилиши мумкин. Жамият фаолияти самарадорлиги ва бизнес режа кўрсаткичларининг бажарилишига кўра, жамият акциядорларининг умумий йиғилишида Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини белгиланган миқдордан юқори қўшимча (йиллик) рағбатлантириш тўғрисидаги қарор қабул қилиниши мумкин.

11. Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясиаъзоларининг ўз функция ва мажбуриятларини бажаришда сарфлаган харажатлари тақдим этилган тегишли ҳужжатлар асосида қопланиши (тўланиши) зарур.

12. Агар Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзолари ўтказилган йиғилишларнинг камида 75 фоизида қатнашган бўлса, унинг қўшимча рағбатлантириш суммаси 25 фоизга камаяди.

 

2-боб. Кузатув кенгаши аъзоларига рағбатлантиришни
тўлаш тартиби

 

13. Ўз функция ва мажбуриятларини бажарганлиги учун Кузатув кенгашиаъзоларига (Кузатув кенгаши 1 нафар аъзоси ҳисобидан) асосий (ойлик) рағбатлантириш миқдори қуйидаги тартибда амалга оширилади:

- Кузатув кенгаши раисига ҳар ойда Ўзбекистон Республикасида белгиланганэнг кам ойлик иш ҳақининг 7 баробари миқдорида (рағбатлантиришни тўлаш санасига);

- Кузатув кенгаши аъзосига ҳар ойда Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 6 баробари миқдорида (рағбатлантиришни тўлаш санасига).

14. Молия ҳисобот йилида ўз функция ва мажбуриятларини бажарганлиги учун Кузатув кенгашиаъзоларига (Кузатув кенгаши 1 нафар аъзоси ҳисобидан) жамиятнинг йил якунлари бўйича қўшимча рағбатлантириш миқдори қуйидаги тартибда амалга оширилади:

- Кузатув кенгаши раисига - асосий ойлик рағбатлантириш суммасини (энг кам ойлик иш ҳақининг 7 баробаригача) Кузатув кенгаши раиси сифатида амалда ишлаган даврига (ойларга) кўпайтирган ҳолда;

- Кузатув кенгаши аъзосига - асосий ойлик рағбатлантириш суммасини (энг кам ойлик иш ҳақининг 6 баробаригача) Кузатув кенгаши аъзоси сифатида амалда ишлаган даврига (ойларга) кўпайтирган ҳолда.

 

3-боб. Тафтиш комиссияси аъзоларига рағбатлантириш суммаларини тўлаш тартиби

 

15. Ўз функция ва мажбуриятларини бажарганлиги учун Тафтиш комиссияси аъзоларига (Тафтиш комиссияси 1 нафар аъзоси ҳисобидан) асосий (ойлик) рағбатлантириш ҳар ойда Ўзбекистон Республикасида тўланадиган энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида (рағбатлантиришни тўлаш санасига) амалга оширилади.

16. Молиявий ҳисобот йилида ўз функция ва мажбуриятларини бажарганлиги учун Тафтиш комиссияси аъзоларига (Тафтиш комиссияси
1 нафар аъзоси ҳисобидан) жамиятнинг йил якунлари бўйича қўшимча рағбатлантириш миқдори асосий ойлик рағбатлантириш суммасини (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробаригача) Тафтиш комиссияси аъзоси сифатида амалда ишлаган даврига (ойларга) кўпайтирган ҳолда амалга оширилади.

 

4-боб. Якуний қоидалар

 

17. Мазкур Низом жамият акциядорларининг умумий йиғилишида тасдиқланиб, иштирок этаётган акциядорларнинг оддий кўпчилик овози билан тасдиқлангандан сўнг кучга киради.

18. Мазкур Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар Кузатув кенгашининг тақдимномасига биноан жамият акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан киритилади.

«Andijondonmahsulot»акциядорлик жамияти

акциядорларининг 2016 йил 27 майдаги

 навбатдаги йиллик  умумий йиғилишида

«Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н»

                                                                                                                         

 

                                                         «Andijondonmahsulot»акциядорлик жамияти                                                                                           “акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисида” ги                              

         НИЗОМИ

       (янги таҳрирда)

                            

 

  1. УМУМИЙҲОЛАТЛАР

Ушбу Низом «Andijondonmahsulot»акциядорлик жамияти(кейинги ўринларда - жамият) акциядорлари умумий йиғилишининг мақоми, ваколат доираси, тайёрлаш тартиби ва муддати, уни чақириш ва ўтказишни белгилаб беради.

  1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун) ва жамият Устави асосида ишлаб чиқилган.
  2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши Жамиятнинг юқори бошқарув органи ҳисобланади.
  3. Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт.
  4. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши Жамият Уставида белгиланган муддатларда, аммо молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиқтирмай ўтказилади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида қуйидаги масалалар ҳал этилади:

Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш тўғрисида;

Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш тўғрисида;

Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш тўғрисида;

          Жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида;

 Жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

зарур ҳолларда қонун ҳужжатларига ёки Жамият Уставига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатига киритилган бошка масалалар.

  1. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташкари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.

7.Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши хақида акциядорларга ҳабар бериш тартиби, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг (аҳборотнинг) рўйхати Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан белгиланади, акциядор (акциядорлар)нинг ташаббусига кўра акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш ҳоллари бундан мустасно.

  1. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ ВАКОЛАТ ДОИРАСИ ВА ҚАРОРЛАРИ
  2. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

 

Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини   тасдиқлаш;

Жамиятни кайта ташқил этиш;

Жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

Жамият Кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, унинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

эълон қилинган акцияларнинг энг кўп микдорини белгилаш;

Жамиятнииг устав фондини қўшимча акцияларни чиқариш ҳисобига кўпайтириш;

Жамиятнинг устав фондини камайтириш;

ўз акцияларини олиш;

Жамиятнинг ташқилий тузилмасини тасдиқлаш;

Жамият Тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек Тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш;

йиллик хисоботни тасдиқлаш;

Жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

Жамият Кузатув кенгашининг ва Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан Жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Жамият Кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва Тафтиш комиссиясининг хулосалариниэшитиш;

Жамият томонидан акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар томонидан уларни имтиёзли олиш ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилиш;

Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

Қонун хужжатларида назарда тутилган холларда Жамият томонидан йирик битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда Жамият томонидан аффилланган шахслар билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

Қонун хужжатларига ва Жамият Уставига мувофиқ бошка масалаларни халэтиш.

  1. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Жамият Кузатув кенгаши хал қилиши учун берилиши мумкин эмас.
  2. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Жамият Бошқаруви ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.
  3. Овозга қўйилган масала бўйича акциядорлар умумий йиғилишининг қарори, агар Қонунда, Жамият Уставида ва ушбу Низомда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлган, йиғилишда иштирок этаётган акциядорларнинг кўпчилик (оддий кўпчилик) овози билан қабул қилинади.
  4. Акциядорларнинг умумий йиғилишида овозга қўйилган, ҳал қилиш чоғида Жамиятнинг оддий ва имтиёзли акциялари эгалари бўлган акциядорлар овоз бериш ҳуқуқига эга бўладиган масала юзасидан овозларни санаб чиқиш овозберувчи акцияларнинг барчаси бўйича биргаликда амалга оширилади.
  5. Қуйида кўрсатилган масалалар бўйича қарорлар акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади:

Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш;

Жамиятни кайта ташқил этиш;

Жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш хамда оралик ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

эълон қилинган акцияларнинг энг кўп микдорини белгилаш;

Жамият Кузатув кенгашининг ва Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан Жамиятни бошқаришга доир конун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Жамият Кузатув кенгашининг хисоботларини ва Тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;

Жамият томонидан йирик битимлар тузиш;

Жамият томонидан аффилланган шахслар билан битимлар тузиш.

  1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилмаган масалалар бўйича қарор қабул қилишга, шунингдек кун тартибига ўзгартиришлар киритишга ҳақли эмас. Агар бирор бир сабабга кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масала бўйича қарор қабул қилинмаса, у холда ушбу масалани кўриб чиқмаслик тўғрисида қарор қабул қилинади.
  2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари қонун хужжатларида белгиланган муддатларда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг ва Жамиятнинг расмий веб-сайтида ошкор қилинади.
  3. Агар акциядор узрли сабабга кўра Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этмаган ёки бундай қарор қабул қилинишига қарши овоз берган бўлса, у Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарор устидан судга шикоят қилишга ҳақлидир.

                         III. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИДА ИШТИРОК

                          ЭТИШ ТАРТИБИ.

  1. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан уч иш куни олдин шакллантирилган Жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга булади.

Умумий йиғилишда Кузатув кенгаши аъзолари, Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзолари, Тафтиш комиссиясининг аъзолари, Жамият аудитори, шунингдек кун тартибидаги масалалар бўйича маърузачилар ва таклиф этилган шахслар қатнашиши мумкин.

Кузатув кенгаши ва Жамият Тафтиш комиссияси аъзолари сайлаш бўйича овоз бериш бюллетенига киритилган номзодларни кўриб чиқишда, кўрсатиб ўтилган шахсларни ҳам таклиф этиш тавсия этилади.

  1. Жамият акциядорларининг реестрига ўзгартириш ва кўшимчалар киритилишига йўл кўйилмайди, мазкўр реестр шакллантирилган санада унга киритилмай қолган шахсларнинг бузилган хуқуқлари тикланган ёки реестрни шакллантиришда йўл кўйилган ҳатолар тузатилган холлар бундан мустасно.
  2. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вақили орқали амалга оширилади.
  3. Акциядор акциядорларнинг умумий йиғилишидаги уз вақилини исталган вақтда алмаштиришга ёки йиғилишда шахсан ўзи иштирок этишга ҳақлидир.
  4. Акциядорнинг вақили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида иш юритади. Овоз беришга доир ишончномада ваколат берган ва вақил қилинган шахс тўғрисидаги маълумотлар (исми-шарифи ёки номи, яшаш жойи ёки жойлашган ери, паспортига оид маълумотлар) бўлиши лозим. Жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак.
  5. Агар Жамиятнинг акцияси бир нечта шахснинг умумий улушли мулкида бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ваколатлари уларнинг хоҳишига кўра умумий улушли мулк иштирокчиларидан бири ёки уларнинг умумий вақили томонидан амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган хар бир шахснинг ваколатлари тегишли тарзда расмийлаштирилган бўлиши керак.
  6. Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун акциядорлар ёки уларнинг ваколатли вақиллари акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган жой ва вақт бўйича рўйхатдан ўтишлари зарур.
  7. Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун келган жисмоний шахслар бўлган акциядорларни рўйхатдан ўтказиш паспорт ёки акциядорнинг шахсини тасдикловчи бошка хужжат кўрсатилгач, вақилга нисбатан эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома кўрсатилгач, амалга оширилади.
  8. Жамият акциядори бўлган юридик шахс рахбари акциядорларнинг умумий йиғилишидаги ўз ваколатларини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйрук, хамда шахсни тасдикловчи ҳужжат асосида амалга оширади.
  9. Акциядор юридик шахснинг вақили акциядорлар умумий йиғилишида ташқилот рахбарининг имзоси билан ёки бунга таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган бошқа шахснинг имзоси чеқилган, ушбу ташқилотнинг муҳри билан тасдиқланган унинг номига берилган ишончнома мавжуд бўлган такдирда қатнашиши мумкин.
  10. Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорларни рўйхатга олиш учун кайд этиш рўйхати тузилади.

Кайд этиш рўйхати Жамият муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим, кайд этиш рўйхати бир варакдан кўп бўлиши ҳолларида эса тартиб раками қўйилган, ип ўтказиб тикилган ва Жамият муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.

  1. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишда акциядорлар (уларнинг вакиллари) қайд этиш рўйхатига имзо чекадилар ва бюллетенлар тўпламини оладилар.
  2. Агар акциядорларнинг умумий йиғилиши қатнашчиси бир ёки бир неча акциядорнинг манфаатларини ифодалашга ишончнома такдим этса, у холда унга ифодалаётган акциядор (акциядорлар) учун овоз беришга бюллетень берилади, кайд этиш рўйхатида эса у ифодалаётган акциядорнинг фамилияси қаршисига

«________ та (сони) овоз берувчи акциялар бўйича «____ » да берилган

ишончнома бўйича» деган ёзув кайд этилади хамда вақилнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.

  1. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ
  2. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда Жамиятнинг Кузатув кенгаши ёки Конунга мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш ҳуқуқига эга шахслар куйидагиларни белгилайди:

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни;

Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибини;

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган санани;

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган санани;

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга  хабар қилиш тартибини;

умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга такдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхатини;

овоз бериш бюллетенининг шакли ва матнини.

  1. Аник масала қўйилишини акс эттирмайдиган таърифларнинг (шу жумладан, «турли масалалар», «бошка масалалар», «ўзга масалалар» ва шу сингари таърифларнинг) акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилишига йўл кўйилмайди.
  2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп этиб белгиланиши мумкин эмас.
  3. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиқтирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин Жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта оркали юборилади.
  4. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

Жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили;

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой;

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана;

Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар;

умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга такдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан акциядорларни таништириш тартиби.

  1. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга такдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга):

Жамиятнинг йиллик ҳисоботи;

Жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан Жамият Тафтиш комиссиясининг ва аудиторлик ташқилотининг хулосаси;

Жамият Кузатув кенгаши хамда Тафтиш комиссияси ,аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар;

Жамият Уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаси, ёки Жамиятнинг янги тахрирдаги Устави лойиҳаси киради.

 

  1. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИИ ЙИҒИЛИШИНИНГ КУН ТАРТИБИГА ТАКЛИФЛАР

 

  1. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) Жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиқтирмай, агар Жамият Уставида бундан кечрок муддат белгиланмаган булса, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда Жамият Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига бу органнинг микдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳакли.

Конунда ва Жамият Уставида белгиланган муддатда акциядорлар томонидан Жамият Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги таклифлар келиб тушмаган такдирда, Кузатув кенгаши мустақил равишда Жамият Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига номзодлар рўйхатини белгилашга хакли.

  1. Акциядорлар (акциядор) Жамият Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиқтирмай ўзгартиришлар киритишга хакли. Бунда акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабарни кайта эълон қилиш талаб этилмайди. Бундай ҳолларда номзодлар таркибига ўзгартириш киритиш Кузатув кенгашининг овоз бериш бюллетени тасдиқланадиган қарори билан амалга оширилади.
  2. Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига масала, уни қўйиш сабаблари, масалани киритаётган акциядорларнинг (акциядорнинг) исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилган холда ёзма шаклда киритилади.
  3. Жамият Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига номзодлар кўрсатиш тўғрисида таклифлар киритилганда, шу жумладан ўзини ўзиномзод қилиб кўрсатилган такдирда номзоднинг исми-шарифи, унга тегишли акцияларнинг сони ва тури (агар 5 номзод Жамият акциядори бўлса), шунингдек номзодни кўрсатаётган акциядорларнинг исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилади.
  4. Жамият Кузатув кенгаши тушган таклифларни кўриб чиқиши ҳамда ушбу Низомнинг 36-бандида белгиланган муддат тугаганидан сўнг, ўн кундан кечиқтирмай уларни акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритиш тўғрисида ёки мазкур кун тартибига киритишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт. Акциядорлар (акциядор) томонидан киритилган масала акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига, худди шунингдек кўрсатилган номзодлар Жамият Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши керак, қуйидаги холлар бундан мустасно:

ушбу Низомнинг 36-бандида белгиланган муддатга акциядорлар (акциядор) томонидан риоя этилмаган бўлса;

акциядорлар (акциядор) Жамиятнинг ушбу Низомнинг 36-бандида назарда тутилган микдордаги овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;

ушбу Низомнинг 38-бандида назарда тутилган маълумотлар тўлик бўлмаса;

таклифлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.

  1. Жамият Кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни Жамият Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги асослантирилган қарори масалани киритган ёки таклиф такдим этган акциядорларга (акциядорга) қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиқтирмай юборилади.
  2. Жамият Кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни Жамият Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
  3. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
  4. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Жамият Кузатув кенгашининг қарорига кўра:

унинг ўз ташаббуси асосида;

Тафтиш комиссиясининг ёзма талаби;

ёзма талаб такдим этилган санада Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талаби асосида ўтказилади.

  1. Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини чақириш акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ёзма талаб такдим этилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиқтирмай Жамият Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
  2. Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабда йиғилиш кун тартибига киритилиши керак булган масалалар уларни киритиш сабаблари кўрсатилган холда таърифланган бўлиши керак.
  3. Жамият Кузатув кенгаши Жамият Тафтиш комиссиясининг ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра чакириладиган акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларнинг таърифига ўзгартиришлар киритишга хакли эмас.
  4. Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядордан (акциядорлардан) чиқкан такдирда, бу талабда умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) исми-шарифи (номи), унга тегишли акцияларнинг сони, тури кўрсатилган бўлиши  лозим.
  5. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.
  6. Жамиятнинг тафтиш комиссияси, ёки Жамият овоз берувчиакцияларининг камида беш фоизига эгапик қилувчи акциядор (акциядорлар) акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб такдим этган санадан эътиборан ўн кун ичида Жамият Кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши керак.
  7. Жамият тафтиш комиссиясининг ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарор куйидаги холларда қабул қилиниши мумкин, агар:

Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар) Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик. қилмаса;

кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масалалардан бирортаси хам акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига кирмаса;

кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масала Конун талабларига мувофиқ бўлмаса.

  1. Жамият Кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарори ёки бундай йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақидаги асослантирилган қарори йиғилиш чақиришни талаб қилган шахсларга қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан уч иш кунидан кечиқтирмай юборилади.
  2. Жамият Кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
  3. Жамият Кузатув кенгаши ўн кун муддат ичида акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилмаган такдирда ёки уни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган такдирда, акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилган шахслар томонидан чакирилиши мумкин. Бундай холларда акциядорларнинг умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлик харажатларнинг ўрни акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра Жамиятнинг маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин.
  4. Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилиши Қонунга мувофиқ шундай ҳуқуқка эга акциядор (акциядорлар) томонидан чакирилаётган такдирда, акциядор (акциядорлар) ўз қарорини ёзма шаклда расмийлаштиради. Қарорда акциядорнинг (акциядорларнинг) исми-шарифи (номи), акциядорнинг ваколатли мансабдор шахси (юридик шахслар учун), акциядорга тегишли овоз берувчи акцияларнинг сони кўрсатилиши зарур. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган такдирда, ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган масалалар белгиланади. Бундай холларда акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини чақириш акциядор (акциядорлар) томонидан ушбу Низомнинг IV бўлимида белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда:

Жамиятнинг расмий веб-сайтида акциядорларнинг навбатдан ташкариумумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарни жойлаштириш Бошкарув томонидан акциядор (акциядорлар)нинг хабар жойлаштириш тўғрисидаги ёзма талаби асосида амалга оширилади;

Жамият акциялари эгалари реестрини шакллантириш топшириқномаси Қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийсида бевосита акциядор (акциядорлар) томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш ҳуқуқини тасдикловчи ҳужжатлар (депо ҳисобварағининг кўчирмаси, зарур ахборотга эга акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси, Жамият Кузатув кенгашига йиғилиш чақириш тўғрисида юборилган мурожаатнома нусхаси, Жамият Кузатув кенгашининг умумий йиғилиш чақиришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномаси) такдим этилган ҳолда расмийлаштирилади.

                      VII. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ КВОРУМИ

  1. Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпрок овозига эга булган акциядорлар (уларнинг вақиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.
  2. Агар имтиёзли акциялар кун тартибининг факат битта ёки бир нечта масалалари бўйича овоз берса, йиғилиш кворуми такдим этилган оддий акциялар сонига караб белгиланади, кўрсатилган масалалар бўйича овозларни санаш эса овоз берувчи оддий ва имтиёзли акцияларнинг умумий сонидан келиб чиқиб ўгказилади.
  3. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун кворум бўлмаса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
  4. Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чакирилган такрорий умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоизидан кўпрок овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вақиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши ваколатли бўлади.
  5. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар қилиш ушбу Низомнинг 33-бандида назарда тутилган муддатларда ва шаклда амалга оширилади.
  6. Кворум бўлмаганлиги сабабли акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси йигирма кундан кам муддатга кўчирилган такдирда, умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай колган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аникланади.

                                      VIII. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ ИШЧИ

                                  ОРГАНЛАРИ

  1. Қуйидагилар акциядорлар умумий йиғилишининг ишчи органлариҳисобланади: Раис (Раёсат), саноқ комиссияси, котиб.
  2. Акциядорларнинг умумий йиғилишини Жамият Кузатув кенгаши раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган такдирда эса, куйидаги тартибдаги шахслар: Жамият Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири, Бошкарув раиси, Бошкарув аъзоси ёки йиғилишни чакирган шахс олиб боради.
  3. Акциядорларнинг умумий йиғилиши раиси акциядорларнинг умумий йиғилиши Раёсатига бошчилик қилади, йиғилиш олиб борилишини таъминлайди ва бунинг учун ўзвазифаларини зарур тартибда бажарилиши учун зарур бўлган барча ваколатларга эга бўлади.
  4. Акциядорларнинг умумий йиғилиши раиси йиғилишнинг боришига рахбарлик қилади, акциядорларнинг умумий йиғилиши ишчи органлари ишини мувофиқлаштиради, масалаларни муҳокама қилиш тартибини белгилайди, маърузачиларнинг нутклари вақтини чегаралайди, йиғилишни олиб бориш ва овоз бериш давомида тушунтиришлар беради, залда тартиб ўрнатилишини назорат қилади.
  5. Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини таркатиш учун Жамият Кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
  6. Саноқ комиссиясининг таркиби камида уч кишидан иборат бўлиши керак. Саноқ комиссияси таркибига Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари, Тафтиш комиссиясининг аъзолари, Жамият Бошкаруви раиси ва Бошкарув аъзолари, шунингдек ана шу лавозимларга номзоди кўрсатилган шахслар кириши мумкин эмас.
  7. Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш «Жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси - битта овоз» принципи бўйича амалга оширилади, Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича кумулятив овоз беришни ўтказиш ҳоллари бундан мустасно.
  8. Овоз берилганида овоз берувчи қайси масала бўйича эхтимол тутилган овоз бериш вариантларидан факат биттасини колдирган бўлса, ўша масала бўйича берилган овозлар хисобга олинади. Мазкур талабни бузган ҳолда тўлдирилган овоз бериш бюллетенлари ҳақикий эмас деб топилади ва улардаги масалалар бўйича берилган овозлар хисобга олинмайди.
  9. Агар овоз бериш бюллетенида овозга қўйилган бир нечта масала кўрсатилган бўлса, бир ёки бир нечта масалага нисбатан ушбу Низомнинг 67- бандида кўрсатилган талабга риоя этилмаганлиги бюллетеннинг умуман ҳақикий эмас деб топилишига сабаб булмайди.
  10. Саноқ комиссияси ваколатларининг муддати у акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланган пайтдан бошлаб акциядорларнинг тегишли йиғилиши (йиллик ёки навбатдан ташкари) томонидан саноқ комиссиясининг янги таркиби сайланиши (ёки кайта сайланиши) пайтигача хисобланади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиш пайтида Саноқ комиссиясининг бир ёки бир неча аъзоси ҳозир бўлмаганлиги ҳолларида, Жамият Кузатув кенгашитегишли (йиллик ёки навбатдан ташкари) умумий йиғилиши томонидан кейинчалик тасдиқлаш йули билан Саноқ комиссиясини тузади.
  11. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш пайтида Саноқ комиссияси Кузатув кенгашининг (ёки йиғилишни чакираётган шахсларнинг) топширигига кўра қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга булган акциядорларни кайд этиш рўйхатини тузади;

овоз бериш бюллетенларини ва акциядорлар умумий йиғилишининг бошка материалларини тайёрлайди.

  1. Акциядорлар умумий йиғилишида Саноқ комиссияси куйидаги вазифаларни амалга оширади:

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорларни (уларнинг вақилларини) рўйхатдан ўтказади;

ишончномалар ва улар томонидан бериладиган ҳуқуқлар хисобини юритади;

овоз бериш бюллетенларини беради ва берилган бюллетенларнинг хисобини юритади, шунингдек акциядорларга Умумий йиғилишнинг бошка ахборот(материаллар)ини беради.

  1. Саноқ комиссияси:

Акциядорларнинг умумий йиғилишида кворум бор ёки йўклигини аниклайди;

Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқларининг акциядорлар (уларнинг вақиллари) томонидан амалга оширилиши муносабати билан юзага келадиган масалаларни тушунтиради;

овоз га қўйиладиган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради;

овоз беришнинг белгиланган тартиби ва акциядорларнинг овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқларини таъминлайди;

овозларни санаб чиқади ва овоз бериш якунларини чиқаради;

овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузади;

овоз бериш бюллетенларини Жамиятнинг архивига топширади.

  1. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ОЛИБ БОРИШ

                             ТАРТИБИ

  1. Акциядорлар умумий йиғилишини олиб бориш тартиби (регламенти) ушбу Низомга мувофиқ акциядорларнинг ҳар бир умумий йиғилишида тасдиқланади.
  2. Кузатув кенгаши раиси (у узрли сабабларга кўра бўлмаган такдирда эса, Жамият Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири, Бошкарув раиси, Бошкарув аъзоси ёки йиғилишни чакирган шахс) акциядорлар умумий йиғилишининг раиси (Раёсати)ни ва Котибини сайлашни ва Саноқ комиссиясининг сони ва шахсий таркибини тасдиқлашни таклиф этади.
  3. Умумий йиғилишни олиб бориш тартиби йиғилишнинг бошланиши ва тахминан тамом бўлиши вақтини, маърузалар ва танаффуслар канча давом этиши, кун тартибидаги масалаларининг давомийлигини, кун тартиби масалалари бўйича маърузачиларнинг фамилиялари ва лавозимларини, овоз беришни амалга ошириш ва унинг натижаларини эълон қилиш тартибини назарда тутади.
  4. Йиғилиш давомида юзага келувчи кундалик масалаларни раис мухокама қилинаётган масала бўйича акциядорлар умумий йиғилишида бош принципдан: хар бир қатнашчининг белгиланган вақт доирасида сўзга чиқиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлигидан келиб чиқиб, яккабошчилик билан хал этади.
  5. Кун тартибидаги масалаларни мухокама қилишда қатнашиш истагини билдирганлар акциядорларнинг умумий йиғилиши котибига мухокама қилинадиган масалани кўрсатган холда ёзма буюртма берадилар.
  6. Кун тартибининг барча масалалари кўриб чиқилгандан, қарорлар қабул қилингандан ва Саноқ комиссияси овоз бериш натижаларини эълон қилгандан кейин Раис акциядорлар умумий йиғилишини ёпиқ деб эълон қилади.
  7. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ БАЁННОМАСИ
  8. Акциядорларнинг умумий йиғилиши котиби номзодини Жамият Кузатув кенгаши киритади.
  9. Акциядорларнинг умумий йиғилиши котиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдикданади.
  10. Акциядорларнинг умумий йиғилиши котиби:

Акциядорлар умумий йиғилишининг бориши баёнини юритади;

ёзма буюртмалар бўйича йиғилиш кун тартибидаги масалалар мухокамасида қатнашиш истагини билдирувчилар рўйхатини олиб боради;

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ёпилганидан кейин акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасини ўн кундан кечиқтирмай икки нусхада тузади.

  1. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида:

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилган сана, вақт ва жой;

Жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар эга бўлган овозларнинг умумий сони;

Умумий йиғилишда иштирок этган акциядорлар эга бўлган овозларнингсони;

Умумий йиғилишнинг раиси (раёсати) ва котиби, йиғилиш кун тартиби;

маърузаларнинг асосий коидалари, овозга қўйилган масалалар хамда улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари, йиғилиш қабул қилган қарорлар кўрсатилади.

  1. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси акциядорлар умумий йиғилишининг раиси ва котиби томонидан имзоланади.
  2. Саноқ комиссиясининг баённомаси йиғилишнинг махсус қарори билан тасдиқланмайди, балки маълумот учун қабул қилинади хамда акциядорларнинг умумий йиғилиши баённомасига тикиб қўйилиши зарур.
  3. Акциядорларнинг умумий йиғилиши баённомаси имзолангандан кейин Саноқ комиссияси йиғилиш хужжатларини, шу жумладан Умумий йиғилишнинг кайд этиш рўйхатини, Саноқ комиссияси аъзолари томонидан имзоланган ва муҳрланган овоз бериш бюллетенларини, овоз бериш якунлари тўғрисидаги баённомаларни ва акциядорлар умумий йиғилиши баённомасини сақлаш учун Жамият архивига топширади.
  4. Акциядорларнинг умумий йиғилиши баённомаси имзоланган куни Жамият Бошкарувига ижро этиш учун топширилади.
  5. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари Қонунда назарда тутилган тартиб ва муддатларда акциядорлар эътиборига етказилади.
  6.      ЯКУНИЙ КОИДАЛАР
  7. Жамият Бошкаруви ва Кузатув кенгаши ўз ваколатлари доирасидаги масалалар бўйича акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорларни бажаришни ташқил қилади, Умумий йиғилиш қарори ва баённомасида ўзгача холат кайд этилганлиги ҳоллари бундан мустасно.

Жамият Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорларининг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.

  1. Ушбу Низомнинг талабларини бузган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
  2. Ушбу Низом акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.
  3. Ушбу Низомга амалдаги қонун хужжатлари ўзгартирилганлиги ва Жамият Уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин.
  4. Ушбу Низомга киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.

«Andijondonmahsulot»акциядорлик жамияти акциядорларининг 2016 йил 27 майдаги навбатдаги умумий йиғилиш баёни билан

«Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н»

 

 

 

 

«Andijondonmahsulot» АЖ

“Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва ижроия органи аъзоларини меҳнатини тақдирлаш ва рағбатлантириш тўғрисида”ги

НИЗОМ

 

 

Андижон – 2016 йил

 

I.Умумий қоидалар.

 

                        1.1. Низом Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамияти ва акциядорлар хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ва «Andijondonmahsulot» АЖУставига мувофиқ ишлаб чиқилди.

                        1.2. Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси, жамият ижроия органи  аъзоларини ойлик тақдирлаш ҳамда чораклик ва йиллик иш якунлари бўйича  рағбатлантириш  Ўзбекистон Республикаси акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг самарали тизимини қуришнинг энг муҳим масалаларидан биридир.

                        1.3. Корпоратив бошқарув аъзоларини такдирлашнинг асосий мақсади - уларнинг масъулиятини ошириш, жамиятнинг молиявий аҳволини барқарорлаштириш, акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқланган бизнес-режанинг бажарилишини таъминлаш, корхона томонидан олинаётган соф фойдани кўпайтириш, улар фаолиятидан реал самарага эришиш, зиммасига олинаётган масъулиятини оширишдир.

 

  1. Тақдирлаш ва рағбатлантиришга бўлган ҳуқуқ.

 

2.1. Иш натижалари бўйича тақдирлаш ва рағбатлантиришжамият кузатув кенгаши раиси ва аъзолари, тафтиш комиссияси раиси ва аъзолари, ижроия органи бошқаруви раиси ва аъзоларига берилади.

2.2. Юқорида тақдирлаш ва рағбатлантириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларни тақдирлаш Акциядорлар умумий йиғилиши ёки Кузатув кенгаши қарорлари асосида уларнинг ваколатлари бекор қилингунига қадар амалга оширилади.

2.3.   Агар тақдирланиш ҳуқуқига эга ходим йиллик иш даври давомида тўлиқ ишламаган тақдирда, рағбатлантириш микдори ишлаган давридан келиб чиққан ҳолда  белгиланади.

 

III. Тақдирлаш ва рағбатлантириш миқдорини аниқлашда

ҳисобга олинадиган тамойиллар.

 

3.1.    Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси раиси ва жамият ижриоя органи аъзолари бошқаруви раисини тақдирлаш учун ассосий тамойиллардан бири, акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқланган бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарилишидир.

3.2. Акциядорлар моддий манфаатларига тўлиқ риоя қилиниши, дивиденд тўловларининг ўз вақтида тўлаб борилиши, акциядорларнинг манфаатини кўзлаб амалга оширилган ишлар, жамиятнинг соф фойдасининг бизнес режага асосан бажарилиши ва ортиқча бажарилишини таъминлаганлиги учун.

3.3. Жамият бизнес-режа доирасида белгиланган прогноз кўрсаткичларининг тўлиқ бажарилишини таъмин этганлиги ҳамда сарфланадиган ишлаб чиқариш харажатларини иқтисод қилишга эришилганлиги бўйича.

3.4 Кузатув кенгаши фаолиятининг йўналишларидан бири жамият инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва капиталлашув даражасини ўстириш бўйича ишларининг самарадорлиги юзасидан.

3.5 Жамиятда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, маҳсулот таннархини камайтириш, ишчи-хизматчилар сонини оптималлаштириш, янги ишлаб чиқариш турларини ташкил этиш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва корхона ишчи-хизматчиларига кўрсатилаётган хизматларни яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича.

3.6  Кузатув кенгаши аъзолари учун - йил давомида мажлислардан ташқари вақтда кўриб чиқиладиган масалаларни мустақил ўрганиб чиқишлари, улар бўйича қабул қилинган қарорлар,  ушбу қарорларнинг жамият учун фойда келтириши, акциядор манфаатларининг вакили сифатида жамият активларининг асралишига ва ўсиб боришига эришишнинг натижалари бўйича.

 

  1. Тақдирлаш ва рағбатлантириш хажми ва тўлов манбаалари.

 

4.1.   Кузатув кенгаши раиси, аъзолари, тафтиш комиссияси раиси ва аъзолари, жамият ижроия органи бошқаруви раиси ва аъзоларини тақдирлаш:

- кузатув кенгаши раиси учун чоракда жамият ўртача иш ҳаққининг - 5  (беш) баравари     миқдорида;

- кузатув кенгаши аъзолари учун чоракда жамият ўртача иш ҳаққининг - 4  (тўрт) баравари     миқдорида;

         - тафтиш комиссияси раиси ва аъзоларига чоракда жамият ўртача иш ҳаққининг - 2  (икки) баравари     миқдорида тўловлар амалга оширилади.

Ижроия органи аъзоларининг ойлик маошларини белгилаш учун улар билан тузиладиган бир йиллик меҳнат шартномасига асосан олиб борилади.

4.2 Йил якуни бўйича  рағбатлантириш таксимоти бизнес режанинг бажарилиши натижаларига қараб жамият кузатув кенгаши тавсиясига асосан Умумий йиғилиш қарори билан тасдиқланади.

 

  1. Тақдирлаш ва рағбатлантиришни тўлаш тартиби.

 

5.1.  Жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига чораклик рағбатлантириш чорак тугагандан сўнг бухгалтерия  ҳисоботлари якунлангандан кейин амалга оширилади.

5.2. Рағбатлантириш учун бериладиган маблағлардан қонунда белгиланган тартибда даромад солиғи ундирилади.

 

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти акциядорларининг 2016 йил 27 майдаги навбатдаги йиллик   умумий йиғилишида

    «Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н»

            

 

 

               «Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти

Тафтиш комиссияси тўғрисида

    НИЗОМ

                                                                (янги таҳрирда)

 

 

  1. УМУМИЙҲОЛАТЛАР
  2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун), бошқа қонун ҳужжатлари ва "Andijondonmahsulot" акциядорлик жамияти  (кейинги ўринларда – жамият) Устави асосида ишлаб чиқилган.Ушбу Низом жамият Тафтиш комиссияси(кейинги ўринларда - Тафтиш комиссияси)нингмақоми, ваколатлари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
  3. Тафтиш комиссияси жамиятнинг назорат органи ҳисобланади ва жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга оширади.
  4. Жамиятнинг ижроия органи ва Кузатув кенгаши Тафтиш комиссиясининг фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
  5. Тафтиш комиссияси акциядорларнинг умумий йиғилишига ҳисобдордир.
  6. ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ ВАКОЛАТ ДОИРАСИ
  7. Жамиятнинг бошқарув органлари ва акциядорларни жамиятнинг молия- хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот билан таъминлаш, аниқланган камчилик ва нуқсонларни тугатиш бўйича тавсиялар киритиш ва амалга оширилган текширувлар бўйича жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш Тафтиш комиссиясинингасосий вазифалари ҳисобланади.
  8. Тафтиш комиссиясининг ваколат доираси Қонун, жамиятустави ва ушбу Низом билан белгиланади.
  9. Жамиятнинг Тафтиш комиссияси:

Жамиятнинг бир йиллик фаолияти якунлари бўйича жамиятнинг молия- хўжалик фаолиятини текширишни амалга оширади;

Тафтиш комиссиясининг ўз ташаббусига, акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорига кўра, ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият Кузатув кенгашини олдиндан ҳабардор қилиш йўли билан бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишни амалга оширади;

-бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра ҳисобот ва хулоса тузади;

Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти бўйича амалга оширилган текшириш натижаларини акциядорларнинг умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши ва жамият Бошқаруви эътиборига етказади;

Жамият бошқаруви томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимларни, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилинишини ўрганиб чиқади, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

Жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги тўғрисида ҳар чоракда хулоса тузади;

Жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя килиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда жамият Кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади;

ҳисобот йили давомида жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя килиниши тўғрисидаги хулосани акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишига олиб чиқади.

III. ТЕКШИРУВЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

  1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича текшириш тафтиш комиссиясининг ташаббусига, акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши қарорига кўра, ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият Кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан амалга оширилади.
  2. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тўғрисидаги талаб текшириш ўтказишни талаб қилиш ҳуқуқига эга шахслар томонидан тафтиш комиссияси раиси номига юборилади.
  3. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш бўйича ташаббус кўрсатувчилар исталган вақтда тафтиш комиссияси томонидан текшириш ўтказиш тўғрисида қарор қабул килингунга қадар Тафтиш комиссиясини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, ўз талабларини қайтариб олишга ҳақли.
  4. Тафтиш комиссияси молия-хўжалик фаолиятини текшириш давомида текшириш предметига доир барча мавжуд ҳужжат ва материалларни ўрганиб чиқиши шарт.
  5. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра жамиятнинг тафтиш комиссияси ҳисобот ва хулоса тузади, унда:
  • жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;
  • бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.
  1. Тафтиш комиссияси кузатув кенгаши томонидан жамият акциядорларининг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан кечикмасдан жамиятнинг кузатув кенгашига жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан хулоса тақдим этади.
  2. Тафтиш комиссияси тафтиш комиссиясининг, акциядорларнинг умумий йиғилишининг ва кузатув кенгашининг ташаббусига кўра, ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра ўтказилган жамиятнинг бошқа давр ичидаги молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича хулосани жамиятнинг кузатув кенгашига хулоса тасдиқлангандан кейин бир иш кунидан кечикмасдан тақдим этади.
  3. ТАФТИШ КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИНИ САЙЛАШ
  4. Жамият тафтиш комиссиясининг сон таркиби жамиятУстави билан белгиланади ва 3 (уч) кишидан иборат бўлади.
  5. Тафтиш комиссияси аъзолари жамият акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан 1 (бир) йил муддатга сайланади.

Тафтиш комиссиясининг аъзолари ўз мажбуриятларини тегишли тарзда бажармаслиги ҳолларида уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра амалга оширилади.

  1. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай, жамият тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.

Акциядорлар (акциядор) тафтиш комиссиясига ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечикмасдан ўзгартишлар киритишга ҳақли.

  1. Ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган муддатда акциядорлар томонидан тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар кўрсатиш бўйича таклифлар киритилмаганлиги ҳолларида жамияткузатув кенгаши тафтиш комиссиясига сайлаш учун мустақил равишда номзодлар рўйхатини белгилашга ҳақли.
  2. Айни бир шахс жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.
  3. Тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида жамияткузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.
  4. Тафтиш комиссиясининг аъзолари жамиятсаноқ комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
  5. Тафтиш комиссияси таркибига қоидага биноан жамият акциядорлари (акциядорлар - жисмоний шахслар ва акциядорлар - юридик шахсларнинг ваколатли мансабдор шахслари) сайланади.
  6. Тафтиш комиссияси таркибига жамият акциядори бўлмаган, бироқ молия ва иқтисодиёт соҳасида касбий иш тажрибасига эга шахслар сайланиши мумкин.
  7. Тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари:

"Бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи", "Аудит", "Молия" ихтисослари ёки иқтисодий мутахассисликлар бўйича олий, ёки ўрта иқтисодий маълумот;

бухгалтерлик ҳисоби, аудит, молия ёки иқтисодий соҳада камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш.

  1. Тафтиш комиссияси аъзоларининг кўпчилик овози билан ўз таркибидан тафтиш комиссияси раисини сайлайди.
  2. Тафтиш комиссияси раиси:

Тафтиш комиссиясининг ишини ташкил қилади;

Тафтиш комиссияси мажлисларини чақиради ва ўтказади;

Тафтиш комиссияси мажлислари баённомасини, жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра ҳисобот ва хулосаларни, жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар, ёки йирик битимлар мавжудлиги тўғрисидаги хулосаларни ва бошқа ҳужжатларни имзолайди;

Тафтиш комиссияси номидан Кузатув кенгаши йиғилишларида ва жамият акциядорларининг умумий йиғилишларида иштирок этади;

амалдаги қонун ҳужжатларида, жамият Уставида, ушбу Низомда ва жамиятнинг бошқа ички ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.

  1. Тафтиш комиссияси исталган вақтда тафтиш комиссияси аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан ўз Раисини қайта сайлашга ҳақли.
  2. Жамиятнинг Тафтиш комиссияси раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини тафтиш комиссиясининг аъзоларидан бири амалга оширади.

          

                 

             V.ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ МАЖЛИСЛАРИ В А ҚАРОРЛАРИ

 

  1. Жамиятнинг Тафтиш комиссияси мажлиси бир йилда камида икки марта, жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишдан олдин ва текширишдан кейин, шунингдек бошқа зарур ҳолларда исталган вақтда ўтказилади.
  2. Тафтиш комиссиясининг мажлислари амалдаги қонун ҳужжатларига, жамият Уставига ва ушбу низомга мувофик тафтиш комиссияси раиси томонидан мустақил равишда, Тафтиш комиссияси аъзоларининг, ёки жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини навбатдан ташқари текширишни талаб қилиш ҳуқуқига эга шахсларнинг талабларига кўра чақирилади.
  3. Тафтиш комиссиясининг мажлислари комиссия аъзоларининг бевосита иштирокида ўтказилади.
  4. Жамият тафтиш комиссиясининг мажлисини ўтказиш учун тафтиш комиссиясининг камида икки аъзоси ҳозир бўлиши зарур.
  5. Тафтиш комиссиясининг таркибида бир киши қолган тақдирда, жамияттафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишини чақириши шарт.
  6. Масалалар ҳал этилаётганда, тафтиш комиссиясининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Тафтиш комиссиясининг қарорлари (шу жумладан, жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижаларига кўра хулосани тасдиқлаш масаласи бўйича қарор) Тафтиш комиссияси аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул килинади.
  7. Тафтиш комиссиясининг қарори тафтиш комиссиясининг мажлис баённомаси билан расмийлаштирилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;

мажлисда иштирок этган тафтиш комиссияси аъзоларининг рўйхати;

овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари (мажлисда иштирок этган ҳар бир тафтиш комиссияси аъзосининг овоз бериш натижасини кўрсатган ҳолда);

қабул қилинган қарорлар.

  1. Баённомага Тафтиш комиссияси томонидан тайёрланган хулосалар, ҳисоботлар ва бошқа материаллар илова килинади.
  2. Тафтиш комиссиясининг аъзоси тафтиш комиссиясининг қароридан норози бўлган такдирда ўзининг алоҳида фикрини мажлис баённомасига киритишни ва жамиятни бошқариш органлари ва (ёки) акциядорлари эътиборига етказишни талаб қилишга ҳақли.
  3. Тафтиш комиссиясининг мажлис баённомаси мажлисда иштирок этаётган жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.
  4. Мажлис баённомалари, тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари, хулосалари ва тафтиш комиссиясининг мажлис баённомасига илова килинадиган бошқа материалларижамияткузатув кенгашига тақдим этилади.
  5. Мажлис баённомалари, тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари, хулосалари ва тафтиш комиссиясининг мажлис баённомасига илова килинадиган бошқа материаллар жамиятда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланади.
  6. ТАФТИШ КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИНИНГҲУҚУҚВА

МАЖБУРИЯТЛАРИ

  1. Жамият Тафтиш комиссиясининг аъзолари куйидаги ҳуқуқларга эга:

Жамият Бошқаруви аъзоларидан жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш;

Жамият томонидан аффилланган шахслар билан жамият акциядорларининг           умумий йиғилиши ёки Кузатув кенгаши ушбу битим бўйича қарор қабул қилганидан кейин амалга оширилган битимни ўрганиш натижалари бўйича баённомаларни жамият             Бошқарувидан талаб қилиш;

Жамият томонидан жамият акциядорларининг умумий йиғилиши, ёки Кузатув кенгаши ушбу битим бўйича қарор қабул қилганидан кейин амалга оширилган йирик битим бўйича ҳужжатларни жамиятбошқарувидан талаб қилиш;

Кузатув кенгаши ва жамиятБошқаруви аъзоларидан, жамиятнинг бошқа мансабдор шахслари ва ходимларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти масалалари бўйича оғзаки ва ёзма тушунтиришларни талаб қилиш;

Жамият Кузатув кенгаши мажлисларини чақиришни талаб қилиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилиш.

Тафтиш комиссиясининг аъзолари қонун ҳужжатларига мувофик бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.

  1. Тафтиш комиссиясининг аъзолари мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

ўз мажбуриятларини ҳалол бажариш;

жамият ва унинг акциядорлари манфаатларини кўзлаб иш тутиш;

жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишни тегишли тарзда амалга ошириш;

жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича ҳисобот ва хулосаларни ўз вақтида тайёрлаш;

жамиятбошқаруви аъзоларидан жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим қилишни ёзма шаклда сўраш;

жамиятБошқаруви аъзоларидан жамиятнинг аффилланган шахслар билан битимлари ва жамиятнинг йирик битимларини ўрганиш баённомаларини тақдим қилишни ёзма шаклда сўраш;

амалдаги қонунчиликка риоя қилиш;

жамият фаолияти тўғрисидаги махфий ахборотни ошкор қилмаслик.

Тафтиш комиссиясининг аъзолари қонун ҳужжатларига мувофиқбошқамажбуриятларгаҳам эга бўлиши мумкин.

   VII. ТАФТИШ КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

  1. Тафтиш комиссиясининг аъзолари жамият ва унинг акциядорлари манфаатларини кўзлаб иш тутишлари зарур.
  2. Тафтиш комиссиясининг аъзолари ўз мажбуриятларини тегишли тарзда бажармаганликлари учун белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

             VIII. ТАФТИШ КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИГА ТЎЛАНАДИГАН ҲАҚВА                   КОМПЕНСАЦИЯЛАР

  1. Тафтиш комиссиясининг аъзоларига акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўланиши ва (ёки) ўз вазифаларини бажариш билан боғлик харажатларининг ўрни қопланиши мумкин.
  2. Тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва тўловларнинг миқдорлари жамияткузатув кенгаши тавсиясига кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади.
  3. ЯКУНИЙҚОИДАЛАР
  4. Ушбу Низом акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.
  5. Ушбу Низомга амалдаги қонун ҳужжатлари ўзгартирилганлиги ва жамиятУставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан ўзгартиришни (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин.
  6. Ушбу Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.

 

 

 

а�) vI���\��3t�мият Уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш, жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритиш;

 

-         кузатув кенгаши аъзоси вазифасини бажарган даври учун ҳақ олиш;

-         бошқа ҳуқуқлар.

  1. Кузатув кенгаши аъзолари қуйидаги мажбуриятларга эга:

-        ўз мажбуриятларини ўз вақтида ва ҳалол бажариш;

-         ҳар чоракда жамият Бошқарувининг жамиятнинг йиллик бизнес-режаси бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш;

-         ҳар чоракда ички аудит хизматининг (агар у мавжуд бўлса) ҳисоботини эшитиш;

-         ҳар чоракда жамият тафтиш комиссиясининг жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги тўғрисидаги хулосасини кўриб чикиш;

-         бошқа мажбуриятлар.

  1. Кузатув кенгаши аъзоси аффилланган шахс ҳисобланган тақдирда, у жамият билан битим тузишда аффилланган эканлиги тўғрисида тузилиши кутилаётган битим ҳақидаги маълумотларни, шу жумладан битимда иштирок этаётган шахслар, битим предмети тўғрисидаги маълумотларни, тегишли шартноманинг муҳим шартларини батафсил кўрсатган ҳолда, ёзма билдириш юбориш орқали жамиятни хабардор этиши шарт.
  2. Жамиятнинг аффилланган шахси ҳисобланадиган Кузатув кенгашининг аъзоси жамиятнинг кузатув кенгаши мазкур битим юзасидан қарор қабул қилаётганда муҳокамада иштирок этишга ҳақли эмас ва овоз бериш ҳуқуқига эга.
  3. Жамиятнинг кузатув кенгаши қонунда белгиланган тартибда аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик ҳўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли.
  4. Кузатув кенгаши аъзолари шахсий манфаатлари учун кузатув кенгашининг у ёки бу қарорларни қабул қилишига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатиш ҳуқуқига эга эмас.
  5. Кузатув кенгаши аъзолари жамиятнинг имкониятлари (мулкий ёки номулкий ҳуқуқлар, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлар, жамиятнинг фаолияти ва режалари тўғрисидаги ахборот)дан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.
  6. Кузатув кенгаши аъзолари ўз мансаб вазифаларини ҳалол, шунингдек жамият манфаатлари учун улар энг яхши деб ҳисоблайдиган усул билан амалга ошириши шарт.

VII. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

 

  1. Кузатув кенгаши аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларини бажаришда жамият манфаатларини кўзлаб иш тутишлари зарур.
  2. Кузатув кенгаши аъзолари қонун ҳужжатларига ва жамият Уставига мувофиқ жамият олдида жавобгар бўлади. Агар бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади. Бунда жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган жамият кузатув кенгаши аъзолари жавобгар бўлмайди.
  3. Жамият, ёки у жойлаштирган акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик килувчи акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан жамият кузатув кенгаши аъзоси устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.
  4. Жамиятга зарар етказган кузатув кенгаши аъзоси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уни қоплайди.

 

VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

 

  1. Ушбу Низом акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.
  2. Ушбу Низомга амалдаги қонун ҳужжатлари ўзгартирилганлиги ва жамият Уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин.

 

  1. Ушбу Низомга киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.