Andijon shaxar,
Chinobod ko`cha №21

0 (374) 226 00 05
anddon@mail.ru

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши Б А Ё Н Н О М А С И № 1/18

Автор: Super User

«Andijondonmahsulot»  акциядорлик жамияти

акциядорларининг навбатдаги  умумий йиғилиши

Б А Ё Н Н О М А С И № 1/18

 

27 апрель 2018 йил      соат 11-00    Андижон шахри,   Чинобод кўчаси 21-уй.

 

     Акциядорлик  жамиятининг  жами  акциялари сони 3 500 000 дона

     Акциядорлик жамиятининг жами овоз бериш хуқуқига эга акциялари сони 3 497 090 дона.

     Йиғилишда 3 164 854 та овозга  эга  акциядор ва уларнинг вакиллари иштирок этдилар.

     Йиғилиш ваколати  (кворум) - 90,5 фоиз.

 

Йиғилиш хайъати

  1. Хожамбердиев Махамадкосим –  жамият кузатув кенгаши аъзоси.
  2. Носиров Иброхимжон –  «Уздонмахсулот» АК вакили.
  3. Ахмедов Бобиржон – жамият бошқарув раиси.

 

Йиғилиш раиси: Хожамбердиев Махамадкосим – кузатув кенгаши аъзоси.

      Йиғилиш котиби: Кодыров Тохтасинжон Сабиржанович – жамият ходими.

 

Саноқ комиссияси

  1. Хамидова Латифахон Фозиловна – жамият ходими.
  2. Саттарова Мадинахон Вахобжоновна – жамият ходими.
  3. Ғиёсов Ботиржон Музаффарович – жамият ходими.

 

ЙИҒИЛИШ  КУН  ТАРТИБИ  ВА  РЕГЛАМЕНТИ:

 

  1. Жамиятнинг 2017 йил якуни ва бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият бошқарув раисининг хисоботини тасдиқлаш.

          Маърузачи:  жамият бошқарув раиси Б. Ахмедов  - 10 минут.

  1. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.

          Ахборотчи:  жамият  хисобчиси  И. Умаров - 5 минут.

  1. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича тафтиш комиссиясининг хулосасини тасдиқлаш.

          Ахборотчи:  жамият тафтиш комиссияси раиси Г.Ахмедов - 5 минут.

  1. Жамият Кузатув кенгашининг 2017 йил якуни бўйича хисоботини тасдиклаш.

          Ахборотчи: жамият кузатув кенгаши аъзоси  М.Хожамбердиев - 5 минут.

  1. Жамият ташқи аудиторининг 2017 йил молия-хўжалик якуни бўйича хулосасини тасдиқлаш.

          Ахборотчи: «Кафолат Люкс» МЧЖ АТ  аудитори  К.Хамдамов - 5 минут. 

  1. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича кўрилган зарарни қоплаш тўғрисида.

          Ахборотчи:  жамият  хисобчиси  И. Умаров - 5 минут.

  1. Жамият Кузатув кенгаши билан бошқарув раиси ўртасида тузилган ишга ёллаш хақидаги мехнат шартномаси муддатини бир йилга узайтириш тўғрисида.

          Ахборотчи: «Уздонмахсулот» АК вакили  И.Носиров - 5 минут.

  1. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган хакнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

          Ахборотчи:  жамият  хисобчиси  И. Умаров - 5 минут.

  1. Жамиятнинг 2017 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.

          Ахборотчи: жамият иқтисодчиси О.Шодмнов - 5 минут.

  1. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

          Ахборотчи: «Уздонмахсулот» АК вакили  И.Носиров - 5 минут.

  1. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

          Ахборотчи: «Уздонмахсулот» АК вакили  И.Носиров - 5 минут.

  1. Жамият балансидаги эскирган транспорт воситаларини хисобдан чиқариш тўғрисида.

                      Ахборотчи:  жамият  хисобчиси  И. Умаров - 5 минут.

  1. Жамиятнинг муддати ўтган дебитор-кредиторлик карзларини хисобдан чиқариш тўғрисида.

          Ахборотчи:  жамият  хисобчиси  И. Умаров - 5 минут.

 

Йиғилиш давомида музокаралар учун 5 минутдан.

           Савол-жавоблар учун 5 минутдан.

     Кун тартибидаги масала бўйича қарор қабул қилишга 15 минут вақт белгиланди..

 

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан жамият бошкарув раиси Б.Ахмедов сўзга чиқиб, жамиятнинг 2017 йил якуни ва бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича  маъруза килди. (маъруза матни илова килинади)

            Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан жамият хисобчиси И.Умаров сўзга чиқди. У жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича йиллик баланси ва молиявий натижалар хисоботи билан акциядорларни таништирди. (йиллик баланс ва молиявий натижалар хисоботи  илова қилинади)

            Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан жамият тафтиш комиссияси раиси Г.Ахмедов 2017 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг хисоботини ўқиб эшиттирди.

            Кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича йиғилиш раиси М.Хожамбердиев жамият кузатув кенгаши томонидан 2017 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан хисобот берди.

            Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан “Кафолат Люкс” МЧЖ АТ аудитори К.Хамдамов сўзга чиқиб,  2017 йил якуни бўйича жамиятга берилган аудитор хулосасини ўқиб эшиттирди.

            Кун тартибидаги олтинчи  масала юзасидан жамият хисобчиси И.Умаров сўзга чиқиб, жамият 2017 йил якуни бўйича кўрилган зарарни қоплаш чора-тадбирлари билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди. Яна у ўз сўзида жамият кузатув кенгашининг тавсиясига асосан 2017 йил якуни бўйича хар бир дона имтиёзли акцияга 40 сўмдан  дивиденд тўлаш таклиф қилди.

            Кун тартибидаги еттинчи масала юзасидан «Уздонмахсулот» АК вакили  И.Носиров сўз олиб, Компаниянинг тавсиясига асосан жамият Кузатув кенгаши билан бошқарув раиси Ахмедов Бобиржон Бахтиярович ўртасида тузилган ишга ёллаш тўғрисидаги мехнат шартномаси муддатини шартли равишда бир йил муддатга узайтиришни таклиф қилди.

            Кун тартибидаги саккизинчи масала юзасидан жамият хисобсиси И.Умаров сўзга чиқиб, 2018 йил учун  жамиятга 3 та аудиторлик ташкилоти томонидан ўзининг тижорат таклифлари билан мурожаат қилганлиги, ушбу аудиторлик ташкилотларининг номлари ва хизмат хақи таклифлари бюллетенларда кўрсатиб ўтилганлиги тўғрисида гапириб, йиғилиш қатнашчиларига ушбу масалада ўз фикрларини билдиришларини сўради.

            Кун тартибидаги тўққизинчи масала юзасидан О.Шодмонов жамият бошқаруви томонидан 2018 йил учун тайёрланган бизнес-режани акциядорларга ўкиб эшиттирди хамда тасдиқлаб беришларни сўради.

Кун тартибидаги ўнинчи хамда ўн биринчи масалалар бўйича  «Уздонмахсулот» АК вакили  И.Носиров жамият кузатув кенгаши хамда тафтиш комиссия аъзолигига қўйилган номзодларни  акциядорларга таништирди ва бюллетенлар орқали ўз муносабатларини билдиришларини сўради.

Кун тартибидаги ўн иккинчи масала юзасидан жамият хисобчиси И.Умаров сўзга чиқиб, жамият тасарруфидаги «Андижондони» УК да эскирган транспорт воситалари руйхати билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди хамда ушбу эскирган транспорт воситаларини хисобдан чиқаришга рухсат беришни сўради.

Кун тартибидаги ўн учинчи масала бўйича хам жамият хисобчиси И.Умаров сўз олиб, жамиятда 3 (уч) йилдан ортиқ бўлган умидсиз дебетор хақларни зарарга олишга хамда муддати ўтган кредиторлик қарзларини фойдага олишга рухсат беришни сўради.

           Шундан сўнг кун тартибидаги масалалар бўйича овоз беришга ўтилди.

Акциядорларга тарқатилган бюллетенларда кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан ўз  муносабатларини билдиришлари сўралди.

Овоз бериш натижалари бўйича сўз саноқ комиссияси раиси Б.Ғиёсовга берилди.

(Саноқ комиссиясининг баёни илова қилинади).

 

Кун тартибидаги масалалар бўйича маърузачи ва музокарага сўзга чиққанларнинг таклиф ва мулохазаларини хамда саноқ комиссиясиниг хулосасини эшитиб, акциядорларнинг умумий йиғилиши

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

  1. Жамиятнинг 2017 йил якуни ва бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият бошқарувининг хисоботи тасдиқлансин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3 164 854 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия баланси, ва молиявий натижалари тасдиқлансин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3 164 854 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамиятнинг 2017 йил якуни буйича тафтиш комиссиясининг хулосаси тасдиқлансин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3 164 854 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамият Кузатув кенгашининг 2017 йил якуни бўйича хисоботи тасдиқлансин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3 164 854 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамият ташқи аудиторининг 2017 йил молия-хўжалик якуни бўйича берган хулосаси тасдиқлансин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3 164 854 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича кўрилган зарарни қоплаш чора-тадбирлари тасдиқлансин.

Жамият уставининг 9-бўлим 9.3 – моддасига асосан жамиятнинг имтиёзли акцияларига 2017 йил якуни бўйича хар бир донасига 40 сўмдан  дивиденд хисоблансин.

Дивидендларни тўлов шакли юридик шахсларга  пул ўтказиш йўли билан, жисмоний шахсларга нақд пул, пластик шаклда хамда бошқа қонуний йул оркали тўлансин ҳамда дивидендларни тўлаш муддати 2018 йил 27 июнга қадар қилиб белгилансин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3 164 854 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамият Кузатув кенгаши билан бошқарув раиси Ахмедов Бобиржон Бахтиярович ўртасида тузилган ишга ёллаш хақидаги мехнат шартномаси муддати шартли равишда бир йилга узайтирисин .

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3 164 854 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун ташқи аудитори этиб «Кафолат Люкс» МЧЖ аудиторлик ташкилоти тасдиқлансин ва унинг хизмат хақини энг кўп миқдори 12 000 000 (ўн икки миллион) сўм қилиб белгилансин.

Овоз бериш натижалари:(ёқлади:3158128 овоз–99,87%,қарши 4208 овоз–0,13%, бетараф йўқ).

 

  1. Жамиятнинг 2018 йил учун бизнес-режаси ўзгартиришларни хисобга олган холда тасдиқлансин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 2108839 овоз – 66,63%, қарши 1056015 овоз–33,37%,  бетараф йўқ).

 

  1. Кумулятив овоз бериш натижаларига кўра қуйидаги шахслар жамият кузатув кенгаши аъзолари этиб сайлансин:
    • Носиров Иброхимжон Нурмухамматович–«Уздонмахсулот» АК вакили – 2 501 588 овоз;
    •    Норбоев Абдуназар Норбой ўғли – «Уздонмахсулот» АК вакили – 2 551 288 овоз;
    •    Дияров Акбар Саиткулович– Вазирлар Махкамаси  вакили – 2 501 587 овоз;
    •    Абдуллаев Росул Абдулазизович – «Уздонмахсулот» АК вакили – 2 501 587 овоз;
    •    Ташматов Сардоржон Нуманджанович – «Агама» КК вакили – 3 199642 овоз;
    •    Хожамбердиев Махамадкосим Мамадумарович–«Агама»КК вакили – 3 199 642  овоз;
    • Тошпулатов Дилшод Абдувахобович–«DIMINUR GROUP» вакили – 3 199 644 овоз.

 

  1. Жамият тафтиш комиссиясига қуйидагилар сайлансин:
    • 1. Туйчиев Равшан Хошимович –  «Уздонмахсулот» АК вакили.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3 164 650 овоз – 99,99%,  қарши йўқ, бетараф  204 овоз - 0,01%)

 

  • 2. Ахмедов Гуламедин Зайнабидинович  – «Агама» КК вакили.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3 160 646 овоз – 99,87%,  қарши: 4208 овоз - 0,13%; бетараф йўқ)

 

  • 3. Турдиев Хамидулло Лутфуллаевич – «Агама» КК вакили.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3 160 646 овоз – 99,87%,  қарши: 4208 овоз - 0,13%; бетараф йўқ)

 

  1. Жамият балансидаги хамда жамиятга қарашли корхоналардаги эскирган транспорт воситаларини белгиланган тартибда хисобдан чиқаришга рухсат берилсин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3 164 854 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамиятнинг муддати ўтган (3 йилдан ортиқ) умидсиз дебетор хақларини жамият зарарига олишга хамда муддати ўтган (3 йилдан ортиқ) кредиторлик қарзларини жамият фойдасига олишга рухсат берилсин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3 164 854 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

 

Йиғилиш раиси:

 

М.М.Хожамбердиев

 

 

 

 

Котиби:

 

Т.С. Кодыров

 

 

Баённома тайёрланган сана:   03 май  2018  йил.